ИсҳОҚхон тўра ибрат танланган


Туркистон вилоятининг газети, 1914 йил, N°48



Download 6,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/55
Sana01.06.2022
Hajmi6,19 Mb.
#627223
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   55
Bog'liq
Ishoqxon to\'ra Ibrat. Tanlangan asarlar

Туркистон вилоятининг газети, 1914 йил, N°48
ПИСЬМО ИЗ ТЮРЯ-КУРГАНА'
Эй, бизни мусулмон фирқалар, сизларни бу йиллар- 
даги аҳволи аъмолларингиз ичкари шаҳарлардаги мада- 
ният топган халқға кулки бўладургон ҳоллардурки, буни 
олдини ҳеч қайсиларимиз олмадук. Эмди олиб ҳам бўлма- 
ди. Бул қарздорликлар мулкларимизни ва обрўларимизни 1
1 Ушбу мақсша миллатни жаҳолатга судраётган иллатлар танқидига ба- 
ғишланган. Миллатни янги илм-фан, техника тараққиётидан баҳраманд 
бўлишга даъват этади. Мақолада аёлдар маърифати, бунинг фарзанд тар- 
биясидаги ўрни масалаларига, айниқса, алоҳида эътибор берилган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


тўкмакка сабаб бўлган беилм, беҳисоб, бефикр ва мада- 
ниятсизликларимиз, бепарволигимиз ва эринчоқлигимиз- 
дур. Хусусан, ҳукумат бизни шаҳарларимизни забт қил- 
гандин буён қайси бир сартиядин мадрасаларда хатм 
қилиб, замонага мувофиқ илмлар ҳосил қилди? Қанча сарт 
болалари ўқуйдур, билурмусиз? Йўқ, йўқ! Ҳоло ҳам биз 
қадимги, эски андишада мозорларга сиғиниб, ўз дини- 
мизга ҳаракат қилмай, оқча топсак, хоҳиш улоқ, тўйлар- 
га ўн минг сарфи беҳуда, исроф деган уламо йўқ. Ўлганга 
беш минг сарф-исроф учун қайси уламо буларга фатво 
берган, ҳалол деб. Ҳалол деса, бундан зарур ҳалоллар бор. 
Улар қолубдур. Ҳеч кимда халқға насиҳат йўқ, бўлса ҳам 
қулоқға олмайлар. Ёшлар бўлса, кукли ила юрадурлар. 
Қарилар аҳли аёлини бетартибда, ахлоқсиз қилиб ўстур- 
ган. Уйлангандин сўнг росхуд отасидин ейдур. Отаси би- 
рор кун камроқ росхуд берса, они ўлдурмакда. «Ўзидин 
чиққан балоға қайға борсун давоға». Бу мубталолик, жа- 
ҳолат тартибсиз бўлуб, сўкуб, катта қилиб, ёшликда кўчада 
ёнғоқ, ошуқ, ондин каттароқ бўлганда гапхонада сафса- 
та, азкия деган беҳуда сўз, урушмоқ, сўкушмоқни таълим 
оладур. Бу афъоли бадларни, бу мараз дардни доруси илм- 
дур. Ёшларни мактабда тартиб қилиб ўстурмаганликдин- 
дур. Ҳоло ҳам сизларга вақтдур. Илмсиз киши асоссиз де- 
вор деган. Асоссиз деюр ғоятда беэътибор бўлур. Илм ўқунг, 
ўқутунг, ахлоқи фунун замонага даркорлик илмлар зарур, 
агар сиз шул замоғша турмак бўлсангиз. Лекин, йўқ, сиз- 
ни замонларингиз, бу замона, бул аср эрмас, бул асрда 
турмаклик сизга душвор бўлур. Агарда янги илм, янги йўл, 
янги олам, янги асрдин бидъатни орода қилиб, сўфилик 
қилурман десаларингиз, хотири жамъ бўлинг. Эски ни- 
марса қолган? Йўқ, ҳар аср, ҳар қарн аҳволи ўз вақтига 
мувофиқ бўладур. Сизлар бул аср халқни ўз йўлларингизга 
солмоқ иложини қилсангиз, мана замон қилиб бўлмай- 
дурки, Машраб девонани сўзига тўғридур: «Баёзидни вақти 
ўтти, шайхи сўфиён излама» дейдур. Ибратлик сўздур. Ҳар 
аср, ҳар қарн бир атвор илан кечар. Агар умрни хоҳлаб 
ёки қайтариб олмоқ мумкин бўлса эди, 

Download 6,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish