5A140501-кимё (Органика кимё) мутахассислиги 1-курс магистратура талабаси Нурматов Достон Уроловичнинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, педагогик фаолияти ҳамда диссертациясини тайёрлаш бўйича календар иш режасида мўлжалланган СЕНТЯБР ойида амалга оширган ишлар
ҲИСОБОТИ
1.Ўқув ва ўқув-услубий ишлар бўйича:
Мутахассис фанлардан Илимий тадқиқот методологияси, Кимёвий анализнинг замоновий усуллари; Кимёда молекулар моделлашнинг асослари; Замонавий кимёнинг муаммолари; танлов фанларидан эса Биологик фаол моддаларнинг таьсир механизими фанларидан маъруза, семинар, лаборатория машғулотларига тўлиқ қатнашдим. Ушбу фанлардан берилган вазифаларни ўз вақтида бажариб, топширдим. Мустақил таьлимга ажратилган мавзуларни фан ўқитувчиларидан билиб, мустақил ўзлаштириб бораяпман. Ҳар бир фандан ўтилган мавзуларни диққат билан тинглаб, ёзиб бораяпман. Ўтилаётган мавзуларни янада чуқурроқ ўзлаштириш ҳамда кўпроқ билимга эга бўлиш мақсадида интернет маьлумотларини мунтазам ўқиб, ўрганаяпман. 24-октабр куни Исломова Дилноза Сафаралиевнанинг “5-(п-Аминофенил)-1,3,4,оксадиазол-2-тион ҳосилаларининг ситези ва кимёвий ўзгаришлари” мавзусидаги илмий семинарида иштиро этим.
2. Илмий-тадқиқот ишлар бўйича:
Менга илмий раҳбарим Абдушукуров Анвар Кадирович билан магистирлик ишим бўйича маслаҳатлашиб, олдимга бир неча вазифаларни белгилаб олдим. Энг аввало илмий-тадқиқот ишимни: “ Салицил кислотанинг баъзи ароматик аминлар билан реакцияларини ўрганиш” амалга ошриш учун шахсий режа тузиб чиқтим. Илмий раҳбарим кўриб чиқиб, мақуллади. Илмий раҳбарим томонидан менга салицил кислотанинг баъзи араматик аминлар билан реакцияларини назарий асосларини ўрганиш вазифаси юклатилди. Шахсий режага мувофиқ бажарадиган ишларимни тартиб билан амалга оширишни йўлга қўйдим. Мавзуйимга доир барча адабиётлар, маҳалий ҳамда хорижий журналларда чоп этилган мақолаларни тўплашни бошладим.
3. Илмий-педагогик ишлар бўйича:
Октябр ойи давомида органик кимё кафедрасининг профессор ўқитувчилари, шунингдек, асиссент ўқитувчиларнинг маъруза, амалий, семинар ҳамда лаборатория машғулотларига мунтазам қатнашдим, лаборатория дарсларида лаборатория машғулотларини ўтказишда кўмаклашдим. Ўқитувчиларнинг дарсларини олиб бориш тажрибаларини ўрганиб, иштирок этган машғулотларим бўйича маълумот тайёрлаб, педагогик фаолиятни ўрганиб бораяпман.
Магистрант: Нурматов Д.У.
Илмий раҳбар: Абдушукуров А.К.
Do'stlaringiz bilan baham: |