2. Исломий молиянинг ривожланиш тарихи
Исломий банк тизимининг биз биладиган шаклдаги тарихи ўтган асрнинг иккинчи ярмида ривожлана бошлади. Исломий банк тизимининг муваффақиятли ривожланиши Мисрдаги Mit Ghamr жамғарма банки ҳамда 1963 йилда Малайзияда ташкил этилган Табун Ҳаж Лембагани ташкил қилиш билан бошланди, деб ҳисоблаш мумкин.
Нил дельтасида жойлашган Мит Ғамр жамғарма банки жамғарма ҳисоб варақлар, ҳиссадорлик капиталида улушли иштирок, тўғридан-тўғри инвестициялар ва ижтимоий хизматлар каби банк хизматларини таклиф этди. Ушбу хизматлар асосий банк хизматлари сифатида кўриб чиқилса-да, энг муҳими атрофдаги жамиятнинг банк хизматларига бўлган эҳтиёжларини қондириш эди.
Ушбу банк истеъмолчиларни судхўрлардан ҳимоя қилишга ёрдам берди, Мит Ғамр, шунингдек, ўз мижозларида уларнинг бизнесига шериклик ҳиссини уйғота олди. Ушбу омил банк муваффақиятига кўмак берди. Лекин нотинч сиёсий вазият банк фаолиятига салбий таъсир кўрсатди. 1967 йилнинг иккинчи ярмида Миср Миллий банки ва Марказий банк банкнинг вазифасини ўз зиммасига олдилар.
Ушбу банк истеъмолчиларни судхўрлардан ҳимоя қилишга ёрдам берди, Мит Ғамр, шунингдек, ўз мижозларида уларнинг бизнесига шериклик ҳиссини уйғота олди. Ушбу омил банк муваффақиятига кўмак берди. Лекин нотинч сиёсий вазият банк фаолиятига салбий таъсир кўрсатди. 1967 йилнинг иккинчи ярмида Миср Миллий банки ва Марказий банк банкнинг вазифасини ўз зиммасига олдилар.
Исломий банкинг тарихига қўшилган энг муҳим ҳиссалардан бири бу, сўзсиз, Мит Ғамрнинг жамиятга анъанавий банк тизими муқобили мавжудлигини кўрсатгани бўлди. Муқобил банкнинг депозит омонатларга хизмат кўрсатиш ва мижозларни молия-
лаштириш соҳасидаги муваффақияти, маънавий-ахлоқий қоидаларни замонавий банклар амалиётида ҳам қўллаш мумкинлигини исботлади.
Лембага Табун Ҳаж Малайзиянинг етакчи молиявий муассасаси бўлиб, 1963 йилда рўйхатга олинган. Муассаса депозитлар, ҳаж бўйича хизматлар кўрсатиш, молиявий амалиётлар ва инвес-
тицияларни бошқариш билан ишлаш борасида 50 йиллик иш тажрибасига эга.
1963 йилда муассаса фақат 5000 та ҳажга борувчининг жамғармаларини бошқарган ва дастлабки ходимлар штати 13 мутахассисдан иборат бўлган. Бугунги кунда ташкилот 26 мингдан ортиқ зиёратчиларнинг маблағларини самарали бошқармоқда. 2012 йилга келиб, Лембага Табун Ҳаж 5,5 млн. кишидан ошиқ омонатчиларни рўйхатга олган, бутун Малайзия бўйлаб 354 та депозит офислари ишлаб турибди ва депозитларнинг умумий миқдори 8 млрд. доллардан ошиб кетди.
Глобал исломий молия саноатининг чинакам ривожи 1970 йилларнинг ўрталарида бошланди. Давлатлараро Ислом тараққиёт банки 1975 йилда расман таъсис этилди: унинг асосчилари 22 та давлат ҳукуматлари ҳисобланади. ИТБ билан бир вақтнинг ўзида 1975 йилда Дубай Исломий Банки рўйхатга олинди. 1977 йилда яна уч исломий банк ўз ишини бошлади, улар Миср Файсал Исломий банки, Судан Исломий банки ва Қувайт Молия Уйи эди. 1970 йиллар ва 1980 йиллар бошида ҳаммаси бўлиб 16 та исломий молиявий муассаса ташкил этилди.
Замонавий исломий банк тизими тарихини 4 та асосий босқичга ажратиш мумкин: ташкил этиш даври, кенгайиш даври, халқаро эътироф даври, ўз қарашларини қайтадан кўриб чиқиш ва янги истиқболлар (инқироздан кейинги давр).
Исломий молия саноати ўзининг нисбатан қисқа тарихи мобайнида узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтди. Исломий молиявий муассасалар амалиёти ушбу соҳада охирги ўн йилликда, энг аввало, жаҳон иқтисодиёти миқёсида жиддий тараққиётга эришди. Исломий молия тарихи ушбу тизимнинг капитализм доирасида самарадор ва яшовчанлигини кўрсатди.
Жаҳондаги исломий банклар умумий активлари 2,5 трлн. АҚШ долларини ташкил этмоқда. АҚШда 2013 йил бошида уларнинг йиллик ўсиши 18 % дан ортиқни ташкил этди. Оддий банкинг билан таққослаганда муқобил секторнинг улуши ҳозирги вақтда у қадар катта бўлмаса-да, етакчи банк корпорациялари улкан имкониятларни ҳис этган ҳолда, ушбу бозорга қўшилмоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |