Исломда тақдир борасидаги фикрлар Режа


«Хоҳлаган кимса, қайтиши учун парвардигори томон йўл олсин»



Download 24,13 Kb.
bet3/4
Sana28.03.2022
Hajmi24,13 Kb.
#513653
1   2   3   4
Bog'liq
3-mavzu taqdir ma\'ruzamatni (4)

«Хоҳлаган кимса, қайтиши учун парвардигори томон йўл олсин». (Набаъ:39)
Қудрат ҳақида эса, Аллоҳ таъоло шундай деди:
Аллоҳ таъолодан қудратингиз етганича тақво қилинг ва қулоқ солинг ва итоат қилинг». (Тағобун: 16).
«Аллоҳ таъоло ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф қилмайди. Ҳар ким яхши амал қилса ўзининг фойдасига, ёмон амал қилса ўзининг зиммасигадир». (Бақара: 286).
Воқеликнинг далолати:
Ҳар бир инсон ўзининг хоҳиши билан рўй бераётган бир ишни қилиш ёки қилмаслик, ўтириш, юриш каби харакатлар билан, титроқ сингари ўз хоҳишидан ташқари бўлган нарсалар ўртасини фарқлай оладиган хоҳиш ва қудрат бор эканини билади.
Бироқ, банданинг хоҳиш ва қудрати Аллоҳ таъолонинг хоҳиши ва қудрати билан содир бўлади.
Аллоҳ таъоло деди:
«......Сизлардан тўғри йўлда бўлишни хоҳлаган кишиларга эслатмадир. Сизлар бутун оламлар парвардигори бўлмиш Аллоҳ хоҳласагина хоҳларсизлар». (Таквир: 28-29).
Чунки, барча Коинот Аллоҳ таъолонинг мулки бўлиб, Унинг мулкида Унинг илми ва хохишисиз бирон нарса содир бўлмайди. Биз такдирни тавсиф этганимиздек иймон келтириш, бандага зиммасидаги масъулият ва тоат ибодатларни тарк қилиш, ёки гунохларни қилишга хужжат бўлмайди.
Биринчидан Аллоҳ таъоло деди:
«Хали мушриклар: «Агар Аллоҳ хохлаганда на биз ва на аждодларимиз ширк келтирмаган ва бирон нарсани харом килмаган бўлардик» дейдилар. Улардан илгаригилари хам то азобимизни тотигунларича мана шундай хакни рад қилганлар. Айтинг олдингизда бизга кўрсатадиган бирон хужжатингиз борми?! Сизлар факат гумонга эргашасиз. Сизлар факат ёлгон гапирасиз». (Анъом: 148).
Уларнинг такдир билан хужжат келтиришлари тўгри бўлса эди, Аллоҳ таъоло уларга балосини тоттирмаган бўлар эди.
Иккинчидан: Аллоҳ таъоло деди:
«Пайғамбарлардан сўнг одамларнинг Аллоҳга карши хужжатлари бўлмаслиги учун Пайғамбарларни хушхабар берувчи ва огохлантирувчи килиб юбордик. Аллоҳ таъоло Азиз ва Ҳаким зотдир» (Нисо: 165).
Агар такдир Аллоҳ таъолонинг хукмига мухолиф бўлган кимсалар учун хужжат бўлса эди, Пайғамбарларни юбориш билан рад килинмаган бўларди. Зеро, Пайғамбар юборилганидан сўнг мухолиф бўлиш хам, Аллоҳ таъолонинг такдири билан содир бўлади.
Учинчидан: Имом Бухорий ва Имом Муслим Алий ибн Аби Толиб розияллоху анхудан ривоят килдилар: У деди: «Расулуллох саллАллоҳу алайхи ва саллам: «Сизлардан хар бирингизнинг жаханнам ёки жаннатдаги жойи такдирда ёзиб кўйилган» – дедилар. Сўнгра, Расулуллох саллАллоҳу алайхи ва саллам ушбу оятни тиловат килдилар: «Аммо берган ва такво қилган кимса..» (Бу Бухорий ривояти. Муслим ривоятида эса, Расулуллох саллАллоҳу алайхи ва саллам «Хар бир киши ўзи яратилган нарса учун муяссар килинади»- дедилар).
Пайғамбаримиз Мухаммад -саллалоху алайхи ва саллам- амал қилишга буюриб, такдирга суянишдан кайтардилар.
Тўртинчидан: Аллоҳ таъоло бандани баъзи нарсаларни қилиш ва баъзи нарсаларни килмасликка хамда уни кодир бўла оладиган насаларгагина буюрди. Аллоҳ таъоло деди:
«Токатингиз борича Аллоҳ таъолодан такво килингиз!». (Тагобун:16).
«Аллоҳ таъоло хар бир жонга ўз токатига караб таклиф килади» (Бакара:286)
Агар банда Аллоҳ таъоло томонидан бирон ишни қилишга мажбур килинса эди, унда токат кила олмайдиган нарсаларга таклиф килинган ва ундан халос бўла олмаган бўлур эди. Бу (токатидан ташкари нарсага мажбуран буюрилиши) - ботил ишдир. Шунинг учун хам, билмасдан ёки унутиб ёки зўрлаш окибатида содир этган гунохидан банда масъул эмасдир.
Бешинчидан: Аллоҳ таъолонинг такдири махфий сир бўлиб, такдирдаги нарса содир бўлганидагина ошкор бўлади. Банданинг килмокчи бўлган нарсасини хохлаши, шу нарсани қилишдан олдин содир бўлади. Демак, унинг бир нарсани хохлаши, Аллоҳ таъолонинг такдирини билишликка асосланган эмас. Шундай экан, шахсни билмаган нарсасида хужжати бўлмагани учун, такдирни хужжат қилиши бекор бўлади.
Олтинчидан: Биз инсоннинг ўзи ёктирган дунё ишларига эришмагунича интилавериши, ёктирмаган нарсаларига берилмаслиги ва бу берилмаслигига такдирни хужжат килмаётганини кўрамиз. Бунинг каршисида у диний ишларда, ўзи учун фойдали бўлган нарсалардан зарарли нарсаларга кайрилиб, такдирни хужжат килади? У ва бу холат бир хил эмасми?
Буни тушунтириш учун сизга бир мисол келтирамиз. Фараз килингки, бир одамнинг олдида икки йўл бор. Йўлларнинг биринчиси бошбошдоклик, котиллик, обрўларни тўкиш, хатар ва очарчилик хукмрон бўлган шахарга, иккинчиси эса интизом, осудалик, фаровонлик, шахсларни обрўларини ва мол-мулкини химоя қилиш хукмрон бўлган шахар томон олиб боради. Хўш, у кайси йўлдан боради? Шубхасиз, у иккинчи йўлдан юради. Аклли одамнинг эса, бошбошдоклик ва хавф-хатар бўлган шахар томон юриши ва бунга такдирни хужжат қилиши мумкин эмас. Шундай экан, нима учун инсон, жаханнам йўлидан юради ва бу юришига такдирни хужжат килади?!.
Иккинчи мисол: Бемор учун дори тайинланади-да, у уни хохламсада истеъмол килади. Ва зарар киладиган таомлар такикланади-да, у уларни хохласада истеъмол килмайди. Зеро, бу ишларнинг барчаси шифо топиш ва соглик илинжидадир. Унинг такдирни хужжат килиб, дорини истеъмол қилишдан бош тортиши ёки зарар киладиган таомни истеъмол қилиши мумкин эмас.
Шундай экан, нега инсон такдирни хужжат килиб, Аллоҳ таъоло ва Расулуллох саллАллоҳу алайхи ва саллам буюрган нарсаларни тарк килади ёки Аллоҳ таъоло ва Расулуллох саллАллоҳу алайхи ва саллам таъкиклаган ишларни килади?.
Еттинчидан: Аллоҳ таъоло буюрган ибодатларни килмаслиги ёки таъкиклаган ишларни қилишга такдирни хужжат килаётган кишига бирор киши тажовуз килиб, унинг мол-мулкини тортиб олиб, обрўларини тўкиб: «Мени маломат килма! Менинг тажовузим Аллоҳ таъолонинг такдири билан бўлди» деса, у бу хужжатни кабул килмайди. Шундай экан, яъни, такдирни хужжат килиб бировнинг ўзига тажовуз қилишини кабул килмас экан, банда кандай килиб такдирни ўзи учун Аллоҳ таъолонинг хаккига тажовуз қилишида хужжат килади?!
Ривоят килинади-ки, Амирул-муъминийн Умар розияллоху анхунинг хузурига ўгрилик қилган бир кишини олиб келдилар. Амирул-муъминийн унинг кўлини кесишга хукм килдилар. Жиноятчи: «Эй амирул-муъминийн, шошилманг, ахир мен Аллоҳ таъолонинг такдири билан ўгирладимку!», деганида Умар розияллоху анху унга жавобан: «Биз хам Аллоҳ таъолонинг такдири билан (кўлингни) кесамиз» - дедилар.
Такдирга иймон келтиришни улкан самаралари бор. Шулардан:
Биринчи: сабабларни қилиш пайтида сабабларга эмас, балки, Аллоҳ таъолонинг ўзигагина суяниш. Чунки, барча нарса Аллоҳ таъолонинг такдири билан бўлади.
Иккинчи: такдирга иймон келтирган шахс ўз максадига эришгач магрурланмайди. Чунки, бу эришиш Аллоҳ таъолонинг такдир килиб кўйган яхшилик ва муваффакият сабаблари билан берган неъматидир. Инсоннинг ўзи билан магрурланиши эса, ушбу неъматга бўлган шукронани унуттиради.
Учинчи: хотиржамлик Аллоҳ таъолонинг жорий бўлган такдиридан рухининг лаззат олиши, бунинг натижасида эса инсон севимли нарсага эриша олмагани ёки ёктирмаган нарсани содир бўлиши билан безовталанмайди. Чунки, бу – Ер ва Осмонлар мулки кўлида бўлган Аллоҳ таъолонинг такдири билан бўлган ва бўлиши мукаррар эди.Аллоҳ таъоло бу хакда шундай деди:
«Ерга ёки ўзингизга етган мусибат, Биз яратишимиздан аввал Китобда (ёзиб кўйилган) эди. Бу – Аллоҳ таъолога осондир. Сизлар эриша олмаган нарсангизга афсус килмаслигингиз ва сизга (Аллоҳ таъоло) берган нарсалар билан кибру хавога берилмаслигингиз учун (эслатдик). Аллоҳ таъоло фахрланган мутакббирни ёктирмайди» (Ҳадид: 22-23).
Пайғамбаримиз Мухаммад саллалоху алайхи ва саллам дедилар: «Муъминниг ишига хайрон коламан. Унинг барча иши яхшидир. Бу факат муъмин учунгинадир. Агар унга яхшилик етса шукр килади. Бу унинг учун яхшидир. Агар унга зарар етса, сабр килади. Бу унинг учун яхшидир» (Муслим ривояти. )
Такдир бобида икки тоифа адашди:
Биринчи тоифа – жабрийялар. Улар: «Инсон ўз амалларини қилишда мажбурланган бўлиб, унинг ўз ишларида хохиш ва кудрати йўк»- деб айтадилар.
Иккинчи тоифа – кадарийялардир. Улар: «Инсон ўз амалини қилишда хохиш ва кудрат билан мустакилдир. Унинг амалида Аллоҳ таъолонинг хохиш ва кудратининг асри хам йўкдир»- деб айтадилар.
Биринчи тоифа – жабрийяларга шариат ва вокелик билан раддия берамиз.
Шариат билан раддия шуки, Аллоҳ таъоло банда учун ирода хамда хохишни исбот этиб, унга амал қилишни хам кўшиб кўйди. Аллоҳ таъоло деди:
«Сизларнинг айримларингиз дунё хаётини, айримларингиз охиратни хохлайдилар» (Оли Имрон: 152).
«Айтинг: Хакикат парвардигорингиз тарафидандир. Бас, хохлаган киши иймон келтирсин, хохлаган киши кофир бўлсин. Биз золимлар учун жаханнамани тайёрлаб кўйдик-ки, унинг алангалари золимларни камраб олади» (Кахф: 29)
«Ким солих амални килса, у ўз фойдаси учундир. Ким ёмонлик килса, у ўзининг зарари учундир. Парвардигорингиз бандаларга зулм килувчи эмас» (Фуссилат: 46).
Вокелик билан раддия шуки, хар бир инсон ўз хохиши билан килаётган ейиш, ичиш, савдо-сотик сингари ихтиёрий ишлари билан, ихтиёрдан ташкари хароратининг кўтарилиши, титрок ва баландликдан йикилиб тушиш сингари содир бўлган ишларнинг ўртасини фарклай олади. Яъни, у биринчи холатда мажбурсиз, ўз ихтиёри билан харакат содир этган, иккинчи холатда эса содир бўлган нарса унинг хохишисиз ва ихтиёрисиз бўлган.
Иккинчи тоифа кадарийяларга эса, шариат ва акл билан раддия берамиз.
Шариат билан раддиямиз шуки, Аллоҳ таъоло барча нарсаларнинг Яратгувчисидир. Хар бир нарса Унинг хохиши билан вужудга келган. Аллоҳ таъоло ўзининг Китобида бандаларнинг амаллари хам Аллоҳ таъолонинг хохиши билан содир бўлишини баён килиб, шундай деди:
«Агар Аллоҳ таъоло хохласа, хужжатлар келганидан сўнг улардан кейинги кишилар урушмас эдилар. Бирок, улар ихтилоф килдилар. Уларнинг баъзилари иймон келтирди ва баъзилари кофир бўлди. Агар Аллоҳ таъоло хохласа, улар урушмас эдилар. Бирок, Аллоҳ таъоло ўзи хохлаган нарсасини килади» (Бакара:253)
«(Биз) Агар хохласак, хар бир жонга ўз хидоятини берар эдик. Лекин Мен томонимдан мукаррар бўлди: Шубхасиз, мен жаханнамни жин ва инсонларнинг барчаси билан тўлдираман» (Сажда: 13).
Акл билан раддиямиз эса, бутун Борлик Аллоҳ таъолонинг мулкидир. Инсон эса шу борликнинг бир кисмидир. Демак, у хам Аллоҳ таъолонинг мулкидир. Зотан, кул хожасининг мулкида хожанинг изни ва хохиши билангина тасарруф қилиши мумкин.



Download 24,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish