www.madrasa.uz
17
ҳисобланади. Ўзи мустақил бўлмаган инсон меросга ҳақдор
бўлмайди. (“Шарҳи фароизи Сирожия” Журжоний).
(Мудаббар – эгаси унга “ўлганимдан кейин озодсан” деб
қўйган қул. Умму валад – эгаси (хожаси) ундан фарзанд
кўрган жория).
Ўз мерос қолдирувчисини ўлдириш. Ўз мерос
қолдирувчисини ўлдириш мерос олишдан манъ қилишига
уламолар иттифоқ қилганлар. Бунинг далили қуйидаги
ҳадисдир:
ِ هْيَلَعَِلاَقْ
َِّصلا
َِلَ
َِلََّالاَوِنة
ِنم:ِ
ٌِثاَير مٍِل تاَق لَِسْيَل
(ِ.
دوادِوواِهاور
)
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салам айтдилар: “Қотилга
мерос йўқдир” (Абу Довуд ривояти).
Меросдан манъ қилувчи ўлдириш – қасосни ёки хун
тўлашни вожиб қилувчи ўлдиришдир. Бунда қотил мерос
қолдирувчисини қасдан ёки қасданга ўхшаш ҳолатда ёки хато
қилиб ёки шунга ўхшаш ҳолатда ўлдиради. Қасдан
ўлдиришда қасос вожиб бўлади, қолган кўринишларда хун
тўлаш вожиб бўлади. Ушбу санаб ўтилган кўринишларда ўз
мерос қолдирувчисини ўлдирган инсон ундан мерос олмайди.
Бу ҳукмнинг ҳикматларидан бири мерос олувчининг “менга
тезроқ меросдан улуш тегсин” деган мақсад ила ўз мерос
қолдирувчисини ўлдириб қўйишининг олдини олишдир.
Қасосни вожиб қилувчи ўлдириш деганда – қасдан
ўлдириш тушунилади. Хун тўлашни вожиб қилувчи ўлдириш
деганда – ухлаётган одам ёнидаги одамни босиб ўлдириб
қўйиши, тепадан устига қулаб тушиб ўлдириб қўйиши,
ҳазиллашаман деб ўлдириб қўйиши кабилар киради.
www.madrasa.uz
18
Аммо меросхўр тарафидан ўз мерос қолдирувчисини
қасдан бўлса ҳам, қасосни ёки каффоратни вожиб
қилмайдиган кўринишда ўлдириш содир бўлса, у меросдан
манъ қилинмайди. Қасдан ёки қасдсиз ўлдиришнинг қасосни
ёки хун тўлашни вожиб қилмайдиган кўринишлари: ҳақ ила
ўлдириш, узр ила ўлдириш, ўлимига билвосита сабаб бўлиш
ва мукаллаф бўлмаган инсон томонидан қотиллик юз бериши.
Ҳақ ила ўлдириш деганда – қозининг ҳукми ила қасос
олиш, ўзини ҳимоя қила туриб ўлдириб қўйиш кабилар
тушунилади.
Узр ила ўлдириш деганда – уйига ўғри кирганда уни
ўлдириш каби ҳолатлар тушунилади.
Ўлимига билвосита сабаб бўлиш деганда – масалан,
ўзининг мулки бўлмаган ерда бир чуқур қазиганда мерос
қолдирувчи ўша чуқурга тушиб кетиб, вафот топиши каби
ҳолатлар тушунилади.
Мукаллаф бўлмаган инсон томонидан ўлдириш деганда –
балоғатга етмаган бола ёки жинни тарафидан мерос
қолдирувчини ўлдириш каби ҳолатлар тушунилади.
Ҳанафий мазҳабимизда ота ўз сулбидан бўлган
фарзандини қасосни ёки хун тўлашни вожиб қиладиган
суратда ўлдириб қўйса, у фарзандига меросхўр бўлишда ман
қилинмайди ва ундан қасос олинмайди. (“Шарҳи фароизи
Сирожия” Журжоний).
Бир киши ўз мерос қолдирувчисини қасддан ўлдиргач,
ўша меросдан маҳрум қолган қотилга мерос қолдирувчи
бўлган бошқа инсон вафот топса, қотил иккинчи вафот топган
Do'stlaringiz bilan baham: |