Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети



Download 1,56 Mb.
bet49/50
Sana29.05.2022
Hajmi1,56 Mb.
#617018
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50
Bog'liq
Амалий метрологиядан услубий кўрсатма 2021

18- амалий машғулот
Синов дастурларига қўйиладиган талаблар. Ўз РҲ 51-036-95.
O‘z DSt 8.011:2004. ГСИ Республики Узбекистан. Аттестация средств измерений метрологическая. Организация и порядок проведения
Режа:
1. Синовлар дастурларини ва усулиятларини тузилиши ва мазмуни.


1. Синовлар дастурларини ва усулиятларини тузилиши ва мазмуни.
3.1.Ўлчаш воситаларининг хилини тасдикқлаш дастурлари ва усулиятлари тегишли ҳалқаро ва давлатлараро хужжатлар билан уйғунлаштирилган бўлиши керак, уларда баён этилган талаблар эса давлатлараро меъёрий ҳужжатлар талабларига зид бўлмаслиги керак.
3.2. Хилини тасдиқлаш бўйича дастури қуйидаги кетма-кетликда жойлашган бўлимлардан иборат бўлиши керак:

  • қўлланиш доираси;

  • техникавий ҳужжатларни кўриб чиқиш;

  • ўлчаш воситаларининг нусхаларини тажрибавий тадқиқот қилиш;

  • қиёслаш усулиятини синаб кўриш;

  • синовлар натижаларини расмийлаштириш.

      1. «Қўлланиш доираси» бўлими техникавий шартларда келтирилган номларига мувофиқ ушбу дастурга тегишли бўлган ўлчаш воситаларини гуруҳларининг (хилларининг) уларга тааллуқли бўлган стандартлар ва техникавий шартларни рақамлари кўрсатилган номларини ўз ичига олиши керак. Бўлимда ўлчаш воситаларининг модификацияси, ўлчаш кўлами ва энг катта жоиз хатолиги кўрсатилади.

      2. «Техникавий ҳужжатларни кўриб чиқиш бўлимида қуйидагилар назарда тутилади:

  • O‘zDst 8.009-2004 га биноан ҳужжатлар тупламининг тўла бўлишини текшириш;

  • тақдим этилган ҳужжатларни уларга тегишли бўлган меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлишини текшириш;

  • дастлабки синовларнинг натижаларини кўриб чиқиш;

  • ўлчаш воситасининг техникавий тавсифларини техникавий топширик, техникавий шартлар ва унга тегишли меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текшириш;

— метрологик тавсифларини, меъёрларини тўлиқлигини ва ГОСТ 8.009-84, ГОСТ 8.401-80, ҳамда, бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текшириш;

  • қиёслашлараро оралиқнинг тўғри белгиланишини МИ 2187 га мувофиқ текшириш;

  • физикавий катталиклар бирликларининг атамаларини, номларини ва белгиларини O‘zDst 8.010-2002 ва O‘zDst 8.012-2005 га мувофиқ тўғри ишлатилишини текшириш;

  • ўлчаш воситаларининг техникавий ва метрологик тавсифларини МИ 187 ва МИ 188 га мувофиқ текшириш усулларини ва воситаларини танланишини тўлиқлигини ва тўғрилигини текширищ;

  • ўлчаш воситаларини меъёрланган тавсифларини ишлаб чиқаришда, таъмирлашда ва ишлатиш жараёнида текшириш имкони;

  • синалаётган ўлчаш воситасини ишлатиш жараёнида қиёслаш учун янги намунавий ўлчаш воситаларини ишлаб чиқиш зарурлигини баҳолаш;

—ўлчаш воситаларини ўрнатишда, ишлатишда, қиёслашда хавфсизлик, соғлиқни сақлаш ва экологик талабларини бажарилишини текшириш.
3.2.3 «Ўлчаш воситаларининг нусхаларини тажрибавий тадқиқот қилиш» бўлими 12.1-жадвал кўринишида келтирилади.
12.1-жадвал

Синовларнинг мазмуни

ТТ
банди

ТШ
банди

Синовларнинг ўтказиш усулияти ва шароитлари

Намунавий ўлчаш воситалари, синов ускунаси ва ёрдамчи асбоблар ва уларнинг техникавий тавсифлари

1

2

3

4

5


1 жадвалнинг 1 устунида синов жараёнида аниқланадигап ҳамма техникавий ва метрологик тавсифлари санаб чиқилади.
Текшириладиган параметрларини номлар рўйхати техникавий топшириқ, техникавий шартлар талабларига биноан аниқланади, 2 ва 3 устунларда ўша ҳужжатларнинг тегишли бандларига ҳавола қилинади. 4-устунда қуйидагиларни ўз ичига олган синовларни ўтказиш усулияти баён этилади: тадбирларни ва операцияларни кетма-кетлигини баёни, синовлар талаб этган шартларни қайта такрорланишини, синов иатижаларини меъёрларини ва аниқлик кўрсаткичларини, синовларни тўхтатиш мезонларини ўз таркибига олган синовлар режасини, натижаларни ишлашда керак бўладиган синов натижаларини ишлаш қоидаларини ва ҳисоб натижасида олинган боғланишларни. Синов усулияти таркибий қисми сифатида ўлчашни бажаришда аттестатланган усулиятини ўз ичига олиши мумкин.
Зарур бўлганда синовлар усулияти синов дастурининг алоҳида бўлими бўлиб расмийлаштирилиши мумкин. Бу ҳолда 1 жадвалнинг 4 устунида усулиятнинг тегишли бандларига илова қилинади. 5 устунда ҳар бир синов учун керакли бўлган ўлчаш воситалари, синов ва ёрдамчи ускуналари ва уларни тавсифлари кўрсатилади.
Ўлчаш воситаларини тасдиқланган хиллари ёки метрологик аттестатлашдан ўтганлари қўлланиши керак. Синовларнинг стандартлаштирилган усулияти бор бўлганида 4 устунда шу усулиятга тегишли бўлим кўрсатилиб илова берилади.
3.2.4. «Қиёслаш усулиятини синаб кўриш» бўлими ушбу ўлчаш воситасига тегишли давлатлараро ва миллий меъёрий ҳужжатлар йўқ бўлганда синовлар дастурига киритилади.
Бўлимда қуйидагилар белгиланади:

  • қиёслаш усуллари ва воситалари бўйича меъёрий ҳужжат лойиҳасининг РД 51—029 талабларига мувофиқ бўлиши;

  • қиёслаш усулини, қиёслаш операцияларини, намунавий ўлчаш воситаларини, ўлчаш кўламида текшириладиган белгиларни сони, қиёслашни ўтказиш шароити ва ҳ.к. танланишини асослаш;

  • қиёслашлараро оралиқни асослаш;

  • қиёслашлараро оралиғида ўлчаш воситаларини метрологик яроқлилигини таъминловчи дастлабки ва даврий қиёслашларда аникланадиган метрологик тавсифларининг номлар рўйхатини тўғри танланганлиги;

  • таклиф этилган усулни қиёслаш усулиятини тажрибада ишлатиб кўриш йўли билан ҳамма меъёрланган метрологик тавсифларини текшириш учун қўлланилишлиги.

Қиёслаш усулиятини тажрибада қўллаб кўриш, уни синовлар усулиятидан фарк, қилган ҳолда 3.2.3 бўйича ўтказилади, бунда иккала усулият бўйича ўлчашлар натижаларини қайта такрорлаш мезонлари белгиланган бўлиши лозим.
3.2.5. «Синов натижаларини расмийлаштириш» бўлими синов натижаларини расмийлаштиришга, синовлар баённомалари ва далолатномаларида кўрсатиладиган маълумотларга қўйиладиган талабларни ўз ичига олиши керак. Синовлар натижаларини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар O‘zDst 8.009-2004 га мувофиқ бўлиши лозим.


Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish