15- амалий машғулот
“Ўлчаш воситаларининг метрологик характеристикалари” мавзусида масалалар ишлаш
1. Ўлчаш приборларининг шкалаларида аниқлик классларининг турли хил белгиланишларини учратиш мумкин: 0,5;0,5; 0,5/0,3.
Аниқлик классларининг бу белгиланишларига мос келувчи йўл қўйиладиган хатоликларнинг чегаралари учун ифодаларни ёзинг.
Бундай ҳоллар учун хатоликларни ифодалаш формалари тўғрисида нималар дея оласиз?
Жавоб. 0,5 га йўл қўйиладиган хатоликнинг γ =±0,5% чегараси мос келади. Бу келтирилган хатолик бўлиб, унинг учун меъёрланадиган қиймат ўлчанадиган катталикнинг бирликларида ифодаланади.
0,5 га йўл қўйиладиган хатоликнинг γ =±0,5% чегараси мос келади. Бу ҳам келтирилган катталик бўлиб, бироқ бу ҳолатда меъёрланадиган қиймат – прибор шкаласининг узунлиги бўлади.
0,5 йўл қўйиладиган хатоликнинг δ=0,5% чегарасидир. Бу нисбий хатолик бўлиб, доимий бўлиб ҳисобланади. Йўл қўйиладиган хатоликнинг 0,5/0,3 чегараси қуйидаги формула билан ифодаланади
Δ=±[0,5+0, (ХХ— -1)]
Бу нисбий хатолик бўлиб, Х ўлчанадиган катталик камайиши билан ортиб боради.
Э80.27 типидаги аамперметрлар ва вольтметрларга техник шартларда бузилмасдан ишлаш эҳтимолининг минимал қиймати 2000 соат учун 0,96 га тенг деб кўрсатилган.
Ушбу типдаги ҳар 100 та прибордан нечтаси 2000 соат ишлагандан кейин қоидага кўра, таъмирлашга муҳтож бўлади?
Жавоб.4 та прибор.
2. Приборнинг метрологик характеристикаларини шундай меъёрлаш мумкинми ёки йўқлигини баҳоланг:
Ўлчашлар диапазони 10%;
Хатолик ± 10%.
Жавоб. Мумкин: Бу ерда процентлар (фойизлар) ўлчанадиган катталикнинг бирликлари бўлиб ҳисобланади, 10% нинг 10% и эса 1% га тенг бўлади. Аустенит классли пўлатларда феррит фазасининг процент миқдорини ўлчаш учун мўлжалланган ФЦ-2 типидаги ферриометрнинг хатолиги айнан шундай баҳоланади.
Прибор шкаласида сиз 1% белгисини кўрдингиз. У нимани билдиради, бу прибор аниқлигининг класси эмасми?
Жавоб. Йўқ, бу аниқлик класси эмас, балки шкаланинг шартли белгилар – нуқталар ёки учбурчаклар билан белгиланган маълум бир участкасида приборнинг нисбий хатолиги ўлчанадиган катталикка нисбатан 1% дан ошмаслигини кўрсатади.
3. Электр ўлчаш приборларининг ҳаммаси ҳам ҳатто нормал қўлланилиш шароитларида ҳам бевосита ёқилгандан кейин талаб қилинадиган характеристикаларни таъминлайвермайди.
Мамлакатимиздаги электр ўлчаш приборлари ишчи режимини ўрнатишнинг қандай вақти кўзда тутилади?
Жавоб. 4 с дан 2,0 соатгача. Талаб қилинадиган вақт эксплуатация қилиш ҳужжатларида кўрсатилиши лозим.
4. Шитли электр ўлчаш приборлари учун кўрсатишларни белгилаш вақти қандай меъёрланади?
Жавоб. Кўрсатишларни белгилаш вақти уланиш моментидан ёки ўлчанадиган катталикнинг ўзгариш моментидан бошлаб кўрсаткичнинг белгиланган қийматдан четлашиши шкала узунлигидан 1,5% дан ошмайдиган моментгача белгиланади.
Вольтметрлар ва амперметрлар учун бу вақт, қоидага кўра, 4 с дан ошмаслиги лозим.
5. 2,5 аниқлик классидаги, оптоэлектрон шкалага эга бўлган Ф7227 типидаги милливольтметрнинг қандай ютуқлари ва камчиликларини биласиз?
Жавоб. Оптоэлектрон шкалага эга бўлган прибор худди одатдаги аналогли прибор каби ўлчашларнинг юқори чегарасига нисбатан эмас, балки бутун шкала бўйича 2,5% хатоликка эга бўлади. Кўрсатишларни белгилаш вақти 1 с, аналогли миллиқольтметрда эса 3-4 с. Камчиликлари; прибор доимий ток манбаидан (27 ± 2,7)В озиқлантиришни талаб қилади; унинг нархи магнит майдонида силжувчан рамкага эга бўлган анъанавий приборнинг нархидан тахминан 20 мартага қиммат. Бу камчиликлар вақт ўтиши билан бартараф қилинади.
6.Ўлчаш приборининг сезувчанлик ва бўлиниш баҳоси каби характеристикалари ўзаро қандай боғлавнади?
Масалан, агар вольтметрнинг сезувчанлиги S=10 дел./В бўлса, унинг С бўлиниш баҳоси нимага тенг бўлади?
Жавоб. Умумий ҳолатда приборнинг сезувчанлиги сон жиҳатдан кўрсатгичнинг ўлчанадиган катталикнинг бирлигига мос келадиган силжишига тенг бўлади. Бўлиниш баҳоси эса - унга тескари бўлган катталикдир, бизнинг мисолимизда С=0,1 В/дел.
7. Хизмат қилиш муддати ва ресурс кўрсаткичлари мос келиши лозимми?
Жавоб. Гарчи униси ҳам, буниси ҳам узоқ муддат хизмат қилиш кўрсаткичлари бўлсада – мумкин, бироқ шарт эмас. Ресурс приборнинг ёқилган ҳолатда бузилмасдан ишлаши билан боғланади, хизмат қилиш муддати эса прибор ишлашининг приборни ишлатиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмай қоладиган энг чекка ҳолатининг календар вақти билан боғлиқ бўлмайди. Ресурс кўрсаткичлари таъмирлаш муддатларини, хизмат қилиш муддати эса – приборнинг ҳисобдан чиқарилгунга қадар эксплуатация қилиниш муддатини режалаштириш имконини беради.
8. Ўлчаш воситаларини эксплуатация қилиш учун кўрсаткичларнинг қайси бири афзалроқ – “бузилгунча ишлаш давомийлиги” кўрсаткичими ёки “бузилмасдан ишлаш эҳтимоли” кўрсаткичими?
Жавоб. Ишончлиликнинг асосий кўрсаткичи сифатида “бузилгунча ишлаш давомийлиги” кўрсаткичини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади, маълум бир вақтда “бузилмасдан ишлаш эҳтимоли” бузилгунча ишлаш давомийлиги ва бузилмасдан ишлаш вақтининг ўртача квадратик четлашиши билан аниқланадиган иккиламчи кўрсаткич бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |