Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети



Download 1,56 Mb.
bet46/50
Sana29.05.2022
Hajmi1,56 Mb.
#617018
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50
Bog'liq
Амалий метрологиядан услубий кўрсатма 2021

8-мисол. Вақт ва частотани узатиш давлат қиёслаш схемаси цезий-133 атомининг нурланишига асосланган давлат бирламчи частота эталонидан, водород генератори ва кварц частота генераторидан таркиб топган.
Маҳаллий қиёслаш схемаси берилган қиёслаш схемаси амал қиладиган корхона (ташкилот, илмий муассаса ва бошқалар) учун энг юқори аниқликка эга бўлган кварц генераторидан (мос келувчи разрядли ишчи эталони, масалан, 1-разрядли) бошланиши мумкин. Ҳар қандай қиёслаш тизимига ушбу қиёслаш тизими учун энг юқори аниқлик ёки энг кам хатоликка эга бўлган ўлчашлар тизими бошчилик қилади.
7. Савол. Стандарт намунанинг эталондан фарқи нимада?
Жавоб. Стандарт намуна (рус. СО) — модданинг (материалнинг) ушбу модданинг (материалнинг) хусусиятини ёки таркибини характерлайдиган битта ёки ундан кўп катталикларининг метрологик аттестациядан ўтказиш натижасида аниқланган қийматларига эга бўлган намунасидир. Хусусиятнинг стандарт намуналари ва таркибнинг стандарт намуналари фарқланади. Моддалар ва материалларнинг хусусиятларининг стандарт намуналари метрологик белгиланиши бўйича бир қийматли ўлчамлар ролини бажаради.
Стандарт намуна ва бирлик эталонининг таърифларини солиштиришдан кўриниб турибдики, стандарт намуна объектнинг қандайдир-бир хусусиятини ёки унинг физикавий-кимёвий таркибини акс эттиради, бирлик эталони эса физикавий катталикнинг бирлигини максимал аниқлик билан қайта тиклайди. Шунга қарамасдан, стандарт намуналар ҳам, худди эталонлар каби, уларга давлат қиёслаш схемаси бўйича мос келувчи разрядларни бериш билан ишчи эталонлари сифатида қўлланилиши мумкин.
9-мисол. Стандарт намуналар юзанинг ғадир-будирлик намунаси, керамик буюмнинг зичлигининг намунаси, тупроқ намлигининг намунаси, уран ёқиғисининг кимёвий таркибининг намунаси, буюмнинг ташқи кўринишининг намунаси ва ҳоказолар бўлиши мумкин.
8.Савол. Намунавий ўлчашлар тизимлари ва ишчи эталонлар нима?
Жавоб. РМГ 29-99 га мувофиқ илгари қиёслаш схемаларида қўлланилган “намунавий ўлчашлар тизимлари” атамаси мос келувчи разрядли ишчи эталонларига алмаштирилиши лозим.
9.Савол. Физикавий катталикни ўлчаш бирлиги нима ва SI тизими қайси физикавий катталикларнинг бирликлари асосида қурилади?
Жавоб. Бу — қайд қилинган ўлчамдаги физикавий катталик бўлиб, унга бирликка тенг бўлган қиймат берилган бўлади ва у унинг билан бир жинсли бўлган физикавий катталикларни миқдорий жиҳатдан ифодалаш учун қўлланилади. Ўлчаш бирликларининг гуруҳлари турли хил бирликлар тизимларини ҳосил қилади.
SI тизими қуйидаги асосий бирликлар асосида қурилади: метр (м), килограмм (кг), секунд (с), ампер (А), кельвин (К), моль (моль), кандела (кд).
10. Савол. Техник ўлчашларни ўтказишнинг ўзига хосликлари нималардан иборат?
Техник ўлчашлар ишлаб чиқаришда амалга ошириладиган ўлчашларнинг кўпроқ оммавийлашган тури бўлиб ҳисобланади. Бу ўлчашларни ўтказишда ўлчашларнинг бу тури учун махсус ишлаб чиқилган ҳужжатдан: “Ўлчашларни бажариш услубиёти” дан фойдаланилади, унда ўлчашларни ўтказиш тартиби белгиланган ва ўлчашлар ҳатоликларининг олдиндан ўрнатилган баҳолари келтирилган. Худди шу ҳужжат берилган қурилмада, ёки приборда, ёки ўлчаш тизимида берилган ўлчаш турининг хатоликларини ҳисоблаш қоидаларини ва метрологик аттестациядан ўтказишнинг даврийлиги бўйича кўрсатмаларни ўз ичига олади.
11. Савол. Қандай меъёрий ҳужжатлар асосида мамлакатдаги метрологик таъминот амалга оширилади?
Жавоб. Ўлчашларни метрологик таъминлаш билан боғлиқ бўлган фаолиятни тартибга соладиган меъёрий ҳужжатларга авваламбор қуйидагилар киради: Давлат стандартлари (ГОСТ); Давлатлараро стандартлар (ГОСТ); Илмий-техник, муҳандислик жамиятлари ва бошқа жамоатчилик бирлашмаларининг стандартлари (СТО); Корхоналарнинг стандартлари (СТП). Стандартлар тизими стандартни уйғунлаштириш талабларига эавоб бера олиши лозим, яъни стандартнинг мазмуни бошқа стандартларга, авваламбор, давлат стандартларига мос келиши лозим.
Меъёрий ҳужжатларга шунингдек стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитациялаш бўйича турли хил қоидалар ва тавсиялар, шунингдек стандартларни қўллаш бўйича услубий йўриқномалар ва раҳбарий ҳужжатлар киради.


Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish