Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Олмалиқ филиали Рўйхатга олинди “Тасдиқлайман ”


-Маъруза: Ўзбекистон Республикасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган қарор ва қонунлар



Download 1,25 Mb.
bet44/81
Sana21.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#44864
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   81
Bog'liq
УМК узб

17-Маъруза: Ўзбекистон Республикасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган қарор ва қонунлар
Маъруза режаси:

  1. Ўзбекистон Республикаси экологик сиёсатининг мақсади.

  2. Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меёрий ҳужжатлар.

Маърузага доир таянч иборалар.
Экологик сиёсат, қарорлар, қонунулар, миллий хавфсизлик концепцияси,

Ўзбекистон Республикаси экологик сиёсатининг бош мақсади – ўз фуқаролари ва қолаверса бутундунё ҳамжамиятини ҳаётий зарур бўлган экологик хавфсиз муҳит билан таъминлаш ҳамда табиий ресурслардан самарали фойдаланиш орқали табиат билан жамият ўртасидаги иқтисодий-экологик муносабат шаклини такомиллаштиришдан иборат. 1997 йилнинг 29 августида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Миллий хавфсизлик Концепцияси тўғрисида»ги Қонунида инсонларнинг соғлиги ва уларнинг турмуши учун оптимал экологик шароитларни яратиб бериш, жисмоний бақувват авлодни шакллантириш, барқарор ривожланишни таъминлаш ва соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш масалаларига кенг ўрин берилган.


Табиатни муҳофаза қилиш ва унинг ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва қонунларида ҳам ўз аксини топган. Конституциянинг 50- моддасида табиатга оқилона муносабатда бўлиш фуқароларнинг бурчи эканлиги, 54- моддасида мулкдорнинг мулкдан фойдаланиши экологик муҳитга зарар етказмаслиги, 55- моддасида эса барча табиий захиралар умуммиллий бойлик бўлиб, улар давлат муҳофазасида эканлиги эътироф этилган. Унинг 100- моддасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш маҳаллий ҳокимият органлари зиммасига юклатилган.
Ўзбекистон Республикасида миллий мустақиллик қўлга киритилгач, 1992 йил 9 декабрда «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди. Бу қонун республикада табиатни муҳофаза қилиш бўйича бош ҳужжат бўлиб, у табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва унинг ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича республиканинг стратегиясини белгилаб беради ва шунга мувофиқ равишда бошқа барча қонун ва қонун ости меёрий ҳужжатлар унга бўйсундирилади. Қонун 11 бўлим ва 53 моддадан иборат. Унда табиатнинг ҳар бир турдаги объектлари муҳофазаланиши ҳамда улардан фойдаланиш қоидалари белгиланган ва республика фуқаролари яшаш учун қулай атроф муҳитига эга бўлишликлари кафолатланган.
Ушбу қонун доирасида республикада табиат муҳофазаси борасида кўпгина бошқа қонунлар қабул қилинган бўлиб, улар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
• 1989 йил, 20 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида» ги Қонунига 1991, 1993 ва 1994 йилларда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, такомиллаштирилган;
• «Давлат санитария назорати тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни – 1992 йил, 3 июлда қабул қилинган;
• «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни – 1993 йил, 6 майда қабул қилинган;
• «Ер ости бойликлари тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни – 1994 йил, 23 сентябрда қабул қилинган;
• «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни – 1996 йил, 27 декабрда қабул қилинган;
• «Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни – 1997 йил, 26 декабрда қабул қилинган;
• «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни – 1997 йил, 26 декабрда қабул қилинган;
• «Ўрмон тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни – 1999 йил, 15 апрелда қабул қилинган;
• «Экологик экспертиза тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни – 2000 йил, 25 майда қабул қилинган;
• «Чиқиндилар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни – 2002 йил, 5 апрелда қабул қилинган;
• «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. Бу қонун 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилган ўзгартишлар асосида 2004 йилнинг 3 декабрда қабул қилинган.
Юқорида келтирилган қонунлар доирасида республика ҳукумати томонидан кўпгина қонуности ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, буларнинг барчаси юртимизда мўътадил экологик вазиятни сақлаган ҳолда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга қаратилган. Булар жумласига Республика Вазирлар Маҳкамасининг табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳақидаги қатор қарорларини киритиш мумкин.
Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меёрий ҳужжатлар талабларини бажармаганлик учун жавобгарликка тортиш меёрлари ва тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси» ҳамда «Жиноят Кодекси» да белгилаб берилган. Маъмурий кодексда жиноят турига қараб турли миқдорда жарималар тўлатиш ёки маълум бир ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазолари кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси «Жиноят Кодекси»нинг 4- бўлими «Экология соҳасидаги жиноятлар» деб юритилади. Унда содир этган ҳуқуқбузарлик учун жарима тўлаш, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш, озодликдан маҳрум қилиш ва қамоқ жазоси белгиланган.

Табиатни муҳофаза қилишда давлат бошқарув органлари ва жамоатчилик ташкилотлари


Табиат муҳофазаси билан шуғулланувчи давлат бошқаруви органларини икки гуруҳга бўлиш мумкин: умумий бошқарув органи ва махсус бошқарув органи.
Умумий бошқарув органига мамлакат Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Олий Мажлис палаталари киради. Бу орган мамлакатда табиат муҳофазасининг умумий йўналишини, давлатнинг экологик сиёсати стратегиясини белгилайди.
Махсус бошқарув органи уч гуруҳга бўлинади: мажмуавий (комплекс) бошқарув органи, соҳавий бошқарув органи ва вазифавий (функционал) бошқарув органи.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish