Кашмирдаги отишмада ҳинд ҳарбийлари ва покистонликлар ҳалок бўлди



Download 36 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi36 Kb.
#38957
Bog'liq
Кашмирдаги отиш


Кашмирдаги отишмада ҳинд ҳарбийлари ва покистонликлар ҳалок бўлди

Кашмирнинг Тангдхар туманидаги отишма вақтида Ҳиндистон томондан 2 аскар ва бир фуқаро, Покистондан эса 6 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, яна 3 нафар ҳинд ва 8 нафар покистонлик фуқаро яраланган. Ҳиндистон армияси вакилининг айтишича, Покистон ҳудудда амал қилаётган ўт очишни тўхтатиш режимини бузган ва Ҳиндистон жавоб чоралари кўришга мажбур бўлган.

Ҳиндистон томонининг хабар беришича, отишмалар жадал давом этмоқда.

5 августда Нью-Деҳли Жамму ва Кашмир штатининг тугатилиб, ўрнига иккита иттифоқдош ҳудудлар – Жамму ва Кашмир ҳамда Ладакх ташкил этилишини эълон қилганди. Покистон бу қарорни қоралаган. Кашмирнинг Ҳиндистонга қарашли қисмида мамлакатдан ажралишни қўллаб-қувватловчи гуруҳлар ҳаракат қилади. Нью-Деҳли Исломободни террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблаб келади, Покистон эса бу айбловларни рад этиб келади.

Стратегик босинқираш»: Республикачилар партияси раҳбарияти Трампнинг Суриядаги сиёсатидан ғазабда


10:10
12447
0
Республикачилар партиясининг юқори лавозимли аъзоларидан бири, Сенатда кўпчиликни ташкил этадиган республикачилар гуруҳи етакчиси Митч Макконелл Washington Post газетасидаги колонкасида мамлакат президенти Дональд Трампнинг Сурия бўйича сиёсатини танқид қилди ва Оқ уйнинг сўнгги қадамларини «стратегик босинқираш» деб атади.

Митч Макконелл - Республикачилар партиясидаги энг нуфузли шахслардан бири


Унинг Трамп маъмуриятига танқиди катта сиёсий аҳамиятга эга ҳисобланади / EPA
У яқиндагина Туркия ва Суриядаги вазиятни АҚШ учун «стратегик ажойиблик» деб атаган Трампнинг сўзларига шу тариқа оҳангдошлик билан муносабат билдирган.

«Чегарадаги муаммо уларники. Бу бизнинг чегара эмас ва биз бунинг учун америкаликлар ҳаёти билан тўлов қилмаслигимиз керак», деганди Трамп чоршанба куни Оқ уйдаги матбуот анжуманида.

9 октябрь куни америкалик ҳарбийлар Сурия шимолидаги ҳудуддан кетиши муносабати билан Туркия армияси «хавфсиз ҳудуд» барпо этиш мақсадида Сурия ҳудудига кирганди. Анқаранинг мақсади - Туркияга душман деб ҳисобланувчи суриялик курдларни ўз чегараларидан узоқроққа суриб ташлаш ва бу ҳудудга Туркияда яшаб келаётган миллионлаб суриялик қочқинларни жойлаштириш.

Ўтган ҳафтада АҚШ воситачилигида Туркия 5 кунга ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга рози бўлди, аммо томонлар бир-бирини келишувга амал қилмасликда айблашди. Мустақил манбаларнинг хабарларига кўра, келишув ҳақидаги хабарлардан кейин ҳам ҳудудда ҳарбий тўқнашувлар давом этмоқда.

Халқаро гуманитар ташкилотларнинг прогнозларига кўра, Туркия «Тинчлик булоғи» номли амалиётини бошлаганидан буён юздан ортиқ киши ҳалок бўлди, 300 мингга яқин киши ўз бошпаналарини ташлаб, Суриянинг марказий ҳудудларига кўчишга мажбур бўлди.

Курдлар этник тозалаш қурбонига айланиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар ҳам бор. Бундан ташқари, айрим тасдиқланмаган хабарларга кўра, Туркия Сурияда кимёвий қурол ишлатган, бу эса ҳарбий жиноят ҳисобланади.

Макконелл нималар деди?

Туркия ва курдлар келишуви ҳақидаги хабарлардан кейин курдлар ҳудудида бир неча портлашлар рўй берди / AFP


Митч Макконеллнинг фикрича, Трампнинг АҚШ ҳарбийларини Сурия шимолидан олиб чиқиш қарори стратегик хато бўлган.

«Туркия-курд қарама-қаршилиги кучайган вақтда америкалик ҳарбийлар Сурия ҳудудидан олиб чиқилиши — стратегик нуқтайи назардан тунги даҳшатнинг ўзгинаси», — дея ёзган сенатор Washington Post нашридаги колонкасида.

Унинг фикрича, сўнгги икки ҳафтада бўлиб ўтган ишлар Вашингтоннинг ИШИД билан курашдаги муваффақиятларини йўққа чиқаради.

«Америкалик ҳарбийлар Суриядан чиқиб кетиши, Барак Обама бир вақтлар Ироқда қилган хатонинг такрорланиши бўлди. Ўшанда бундай қарор сабаб ИШИДнинг пайдо бўлишига шароит яратилганди», — дея таъкидлаган сенатор.

Бундан ташқари, Макконеллнинг ҳисоблашича, Оқ уйнинг ҳарбийларни қайтарий ҳақидаги қарори Россия ва Эронга минтақада ўз таъсирини кенгайтириш имконини бермоқда.

«Беш кунлик тинчлик сулҳи эълон қилинган бўлса ҳам АҚШ қўшинлари ИШИД ва бошқа террорчилар гуруҳларидан анча узоқлашиб кетган. Бу чекиниш Сурияда Башар Асаднинг шафқатсиз ҳукмронлиги ва Эрон тарафдорларининг ҳудудда бошқарув ўрнатишига олиб келади. Россиянинг Сурияда ўз таъсир доирасини кенгайтириб бораётганини ҳам қоралаймиз.

АҚШ Туркия босқинини тўхтатиши ва ўт очишни тўхтатиб туриш муддатини яна узайтириши ҳамда ўз қўшинини такроран Сурияга киритишга уриниши лозим. Шунингдек, Қўшма штатлар ҳукумати Туркиянинг Россиядан узоқлашиши ва НАТО ҳамжамиятига қайтишига шароит яратиши зарур», — дея таъкидлаган сенатор.

Сулҳми ёки унинг шарпаси?

Ҳафта бошида Анқарада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва АҚШ вице-президенти Майк Пенс ўртасидаги музокаралар якунида зиддиятли ҳудудда 5 кун муддатга (120 соат) ҳарбий сулҳ бўйича келишувга эришилганди.

Унга кўра, Туркия ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиши, АҚШ курд ҳарбий бўлинмаларини «хавфсиз ҳудуд»дан олиб кетиши кўзда тутилганди.

Ўз навбатида курдлар Рас-ал-Айн ва Телл-ал-Абяд шаҳарлари ўртасидаги ҳудудда ўт очиш вақтинча тўхтатилганини эълон қилди.

Аммо жума куни асосан курдлардан таркиб топган «Сурия демократик кучлари» ҳарбий альянси вакили Мустафо Бали твиттердаги саҳифасида Туркия келишувга риоя этмаётгани ва ҳам ҳаводан, ҳам артиллерия орқали курд позицияларини ҳамда тинч аҳоли манзиллари, шунингдек, шифохоналарни ўққа тутишда давом этаётганини ёзди.


Кўплаб давлатларда суриялик курдларни қўллаб-қувватлаб акциялар ўтказилмоқда / AFP


Эрдўған бундай хабарларни ёлғон хабарлар деб атади ва турк ҳарбийлари фақатгина 120 соатлик келишув муддати тугаганидан кейин ҳам унда кўзда тутилган шарт бажарилмаган тақдирда ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаши мумкинлигини таъкидлади.

Митч Макконеллнинг фикрича, агар келишувга барча томонлар амал қилса ва ҳарбий ҳаракатлар қайта тикланиши учун асос қолмаса ҳам, АҚШнинг бу масаладаги воситачилиги кўп нарсани тузата олмайди — Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги позициясига ўнглаб бўлмас зарар етади.

Бошқа республикачи-сенаторлар ҳам Макконелли билан ҳамфикр. Ҳатто Трампни ҳеч қачон танқид қилмаган Линдси Грэҳэм ҳам америкалик ҳарбийларнинг Суриядан олиб чиқилишини қоралади.

Туркия ва АҚШ Сурия чегарасида хавфсизлик ҳудудини ташкил этишга келишиб олди


09:05
7165
0

Фото: Getty Images


Туркия президентининг маслаҳатчиси Ясин Актай Анқара ва Вашингтон Туркия-Сурия чегарасида хавфсизлик ҳудудини ташкил этишга келишиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

Актайнинг таъкидлашича, икки томонлама учрашув давомида хавфсизлик ҳудудининг кенглиги муҳокама қилинган. Унинг кенглиги 32 кмни, узунлиги эса 444 кмни ташкил қилади.

Таъкидланишича, ушбу ҳудудга Фрот дарёсининг Ар-Раққа ва Даур-аз-Зор вилоятларини ўз ичига олувчи шарқий қисми киради.

Актайнинг қўшимча қилишича, АҚШда ёзма келишувнинг йўқлиги бу масала бўйича ҳамфикрлик йўқлигини билдирмайди.

Туркия президенти маслаҳатчисининг таъкидлашича, Вашингтон ва Анқаранинг хавфсизлик ҳудудидаги ҳамкорлиги НАТО аъзолари сифатида икки давлат ўртасидаги муносабатлар доирасида амалга оширилади

«Барча партиялар ҳукуматга ўз сўзини айта олиши керак» — ЎзЛиДеП раҳбари билан суҳбат


12:00
4565
1
Жорий йилнинг декабрь ойида Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Одатда сиёсий жараёнларда ўзларини сездирмайдиган Ўзбекистонда мавжуд бешта партия бугунги кунда анча фаол. Турли тадбирлар уюштиришмоқда, сайловолди тарғиботга эътибор бермоқдалар.

Ана шундай қизғин кунларда муштарийлар ва ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш мақсадида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳайитов билан суҳбатлашдик.


— Нега аҳолининг кўпчилик қисми партиялар дастури, фаолияти ўртасидаги фарқни тушунмайди?

— Чиндан ҳам шундай. Ижтимоий сўровномаларда ҳам халқимизнинг бу борадаги билими етарли эмаслиги ўз исботини топган. Буни бартараф этишнинг йўли битта – тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, партиялар дастурлари билан яқинроқ таништириш. ЎзЛиДеП мисолида айтадиган бўлсам, ёпиқ эшиклар ортида ўтказиладиган тадбирлар ўз самарасини бермаслигини аллақачон англаб етганмиз. Мана, ҳозир ҳам тадбирдан келяпман. Имкон қадар энг қуйи бўғинлар, тадбиркорлар, фермерлар, ишбилармонлар, зиёлилар, ёшлар, хотин-қизлар, ҳаётда, ишда катта тажриба орттирган инсонлар билан ишлаяпмиз. Бир нарсани ишонч билан айта оламанки, ЎзЛиДеП халқимиз кўпроқ танийдиган ва уйма-уй, маҳаллама-маҳалла юриб, аҳолимизни қийнаётган муаммоларини ечишга кўмаклашаётган, амалий ишлар партиясидир.

ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳайитов


— Коалициялар тузиш бўйича хориж тажрибаси бизда қўлланилиши мумкинми?

— Хорижда кичик партиялар ўзаро бирлашади ёки йирик партия қанотига киради. Бизда ҳам бундай тажриба қўлланган. Олдинги сайловлардан кейин ҳукуматни шакллантириш учун коалиция тузилган. Бундан ташқари, қандайдир йирик стратегик масалалар, умумхалқ давлат дастурлари устида иш олиб борилганида ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилинади.

— Актам Хайитовга муносиб рақиб...

— Ҳамма партияларнинг дастури билан танишман, лидерларини яхши биламан. Йирик партиялардан бири бу ХДП, жойларда ҳам вакиллари жуда кўп. Лекин йўналишларимиз бошқа-бошқа. ХДП кўпроқ ижтимоий ҳимояга аҳамият беради. ЛиДеП ғояларини яхши биласиз – инсонлар учун муносиб, эркин ҳаёт, соғлом рақобат, тадбиркорлик, ишбилармонликни ривожлантириш, фуқаролик жамияти, барчага ўзини кўрсатишга имкон яратиш, иқтисодий фаровонлик каби қатор йўналишлар қамраб олинган. Мана шулар тўғри йўлга қўйилса, ижтимоий ҳимоя ҳам ўз-ўзидан изига тушиб кетади.



Бир нарсани таъкидлашни истардим – биз ҳукуматга таъсир ўтказиш кучига эга бўлган партиямиз! Янги қонунлар, ташаббуслар, амалий таклифлар, парламент, ҳудудлардаги депутатларимиз, ҳукуматдаги вакилларимиз, сиёсатчи ва амалиётчиларимиз орқали партия дастуридаги вазифаларни амалга оширяпмиз. Бизнинг партия ҳукумат идоралари билан бирга Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш стратегиясида бешта устувор йуналишларни амалга оширишда ҳам масъулликни ўз зиммасига олган. Мисол тариқасида кўплаб ташаббусларимиздан бири сифатида шу йил август ойида хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган Президент Фармони, 100га яқин янги қонунлар қабул қилинишида, «Ҳар бир оила тадбиркор», «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастурларини ҳаётга татбиқ этиш борасида бизнинг партия ташаббускор эканини айтиб ўтишни жоиз деб ҳисоблайман.
Download 36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish