Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликов кун тартибидаги турли масалалар юзасидан сўзга чиқиб, Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусда белгилаб қўйилган тўртинчи ташаббус бўйича-ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Сентябрь ойида 2-босқич учун ўкишга тавсия этилган Абу Наср Фаробийнинг “Фозил шаҳар одамлари ҳақида рисола”си бўйича давра суҳбати олиб борилди.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
“Туризм: жадал ривожланаётган тармоқ” мавзусидаги давра суҳбати маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлаётган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар билан таништириб бориш.
Талабалар ўртасида китобхонликка бўлган қизиқишларни янада кучайтириш бўйича тегишли ишлар бажарилсин.
Гуруҳ мураббийи: С.П.Абдихаликов
Котиб: Х. Исаев
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Муҳандислик технологиялари факультети “Биотиббиёт муҳандислиги”
кафедраси 72-17 БТМ (р)гуруҳи талабаларининг
Ахборот-мураббийлик соати бўйича мажлис
БАЁННОМАСИ № 5
02.10.2020 й. Тошкент ш.
Қатнашди: Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликовва 72-17 БТМ (р)гуруҳ талабалари
Кун тартибида кўриладиган масалалар:
1. “Устозим - ҳаётим чироғи” мавзусидаги давра суҳбати.
2. Ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар.
К ун тартибига қўйилган биринчи масала бўйича гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликов сўзга чиқиб, 1-октябрь - Устоз ва мураббийлар кунига бағишлаб “Устозим – ҳаётим чироғи”, 1 октябрь - “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни" га бағишлаб тадбирлар ўтказилишини айтиб ўтди. Гуруҳ талабалари кафедрада фаолият кўсатиб, нафақага чиққан профессор-ўқитувчиларни йўқлаш, уларнинг хол-аҳволидан хабар олиш ва байрам муносабати билан табриклаш ишларини белгилаб олишди. Сўнгра талабаларга сўз берилди.
Гуруҳ талабаси М. Миразимова сўзга чиқиб, Устоз! Шу биргина сўз заминида олам-олам маъно ва ҳурмат мужассам, ўқитувчи софдил, камтарин, маънавий бой, ахлоқан пок инсон эканлигини, келажак авлодни билимли, маънавий баркамол ва жисмонан соғлом қилиб вояга етказишда ўқитувчи ва мураббийларнинг ҳиссаси бениҳоя катта бўлганлигини айтиб ўтди. Улар берган пухта билим ва ибратли тарбия катта бу ҳаётда ватанпарвар ҳамда чин инсон бўлишимиз, ватанимизга, халқимизга фидойи ва ҳалол хизмат қиладиган инсонлар бўлиб етишишимизга замин бўлиб хизмат қилганликларини айтиб ўтди.
Гуруҳ талабаси Х. Исаев ўз сўзида устозларга бўлган ҳурматини кенг маънода баҳолаб, устозларни қадрлаб уларга бўлган ҳурмат чексиз эканлигини айтиб ўтди ва уларни ўргатган ўгитларини ёдда сақлашга вада берамиз дея гуруҳ номидан барча устозларни табриклади.
Гуруҳ талабаси К. Шукуруллаев сўзга чикиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг устоз ва мураббийларга йўллаган табригини қисқача ўқиб эшиттирди. Ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бағишлаб, барчамизга эзгуликдан сабоқ бераётган, отадек мўътабар, онадек меҳрибон, азиз устозларнинг ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган машаққатли ва шарафли меҳнатлари учун ҳар қанча таҳсин ва ташаккурлар айтсак арзийди деб сўзига якун ясади.
Ҳафтанинг муҳим янгиликлари тўғрисида гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликов томонидан қуйидаги маълумотлар етказилди.
25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саянни қабул қилди.
1 октябрь “Устоз ва мураббийлар” байрами муносабат билан, Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади.
Кун тартибидаги сўнгги масала бўйича гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликовсўзга чиқиб, тўлов – шартнома асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга 2019-2020 ўқув йили учун тўланиши зарур бўлган тўловни амалга оширилиши кераклигини таъкидлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |