Гуруҳ мураббийи: С.П.Абдихаликов
Котиб: Х. Исаев
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Муҳандислик технологиялари факультети “Биотиббиёт муҳандислиги”
кафедраси 72-17 БТМ (р)гуруҳи талабаларининг
Ахборот-мураббийлик соати бўйича мажлис
БАЁННОМАСИ № 2
10.09.2020 й. Тошкент ш.
Қатнашди: Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликовва 72-17 БТМ (р)гуруҳ талабалари
Кун тартибида кўриладиган масалалар:
“Инсон одоби билан гўзал”. Чиройли одоб, гўзал ахлоқ, юксак маънавият намунасидир.
“Тинчлик-осойишталик — фаровон ҳаётимиз асоси”. 15 сентябрь “Халқаро тинчлик куни”га бағишланган ҳужжатли фильм асосида тушунтириш ишларини олиб бориш.
Ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар.
Кун тартибидаги биринчи масала бўйича гуруҳ мураббийи С.Абдихаликов сўзга чиқиб, “Инсон одоби билан гўзал”, чиройли одоб, гўзал ахлоқ, юксак маънавият намунасидир дея мавзуни давом эттирди. Маълумки, инсон ҳаёти турли ҳаракат ва ҳолатлардан ташкил топади. Масалан, уйқудан уйғониш, ювиниш, кийиниш, овқатланиш ва ҳоказо. Ҳаётда мана шу ишларнинг ҳар бири учун алоҳида қоидалар бор. Ислом динида бу қоидаларни одоб, деб айтилади. Масалан, кийиниш одоби, овқатланиш одоби, ухлаш одоби.
Дунёда oдамлар бир-бирлари билан саломлашадилар, сўзлашадилар. Борди-келди қиладилар. Турли нарсаларни оладилар, берадилар. Бу ишларни муомала, дейилади. Ҳаётда муомала турлари жуда кўп. Муомала турларининг ҳар бири учун Исломда тартиб ва қоидалар ёзиб қўйилган. Бу қоидалар ҳам одобга киради. Масалан, саломлашиш одоби, сўзлаш одоби, меҳмон кутиш одоби ва ҳоказо.
Демак, oдоб қоидалари иккига бўлинади:
1) Шахсий одоблар;
2) Муомала қоидалари.
Шахсий одоблар ҳар бир инсон якка ўзи амал қиладиган қоидалардир. Муомала қоидалари – бошқалар билан биргаликда амал қилинадиган одоблар.
Бундан ташқари гуруҳ мураббийи ТошДТУнинг одоб-ахлоқ қоидалари бўйича талабалар ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб борди. Мазкур қоидаларда ТошДТУ жамоаси аъзоларинининг одоб-ахлоқига оид умумий қоидалар, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари, талабаларнинг мажбуриятлари, одоб-ахлоқ борасидаги ман этилган ҳолатлар ҳамда маъмурият, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасидаги одоб-ахлоққа оид муносабатлар тўғрисида гапирди.
Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича гуруҳ мураббийи С.Абдихаликов сўзга чиқиб, талабаларга мустақиллик ғоялари, мустақиллик йилларида турли соҳаларда эришилган ютуқлар тўғрисида гапирди. Соҳибқирон Амир Темурнинг “Бизнинг қудратимизни билмоқчи бўлсангиз, биз қурган иморатларга боқинг” деган сўзлари замиридаги маъно бугунда юртимизда ўз аксини топаётганлигига гувоҳ бўламиз.
Тинчлик…..Тинчлик нима? Бугун тинчлик ҳақида ўз қарашларимизни айтмоқчи бўлсак, ҳаётга теран кўз, ўткир нигоҳ билан қарашга тўғри келади. Тинчлик– Аллоҳнинг буюк неъматидир.
Тинчлик – бу эрталаб бехавотир уйғонишимиз, оила аъзоларимиз доим ёнимизда бўлиши, ейдиган, киядиган иқтисодий неъматларнинг борлиги, дўст-у ёрлар кўплиги, кечқурун хотиржам ухлашимиздир.
Доим эътибор қилсак, момо-боболаримиз қўлларини дуога очганда биринчи бўлиб, Аллоҳдан тинчлик-хотиржамликни сўраб, тинч кунига шукрона қилиб, кейин бошқа гапларга ўтишади. Чунки улар тинчликни улуғ неъматлигини англашган.
Тинчлик қадрини уруш кўрган инсондан сўра, тинчликни қадрини фарзандидан айрилиб фарзанд доғида юрган отадан, муштипар онадан сўра, тинчликни қадрини севган ёрини йўқотган ошиқдан сўра, тинчликни қадрини отаси урушга кетиб, қайтиб келмаган фарзанддан сўра…
Таъкидлаш жоизки, бугунги тинчлигимиз ортида қанчадан-қанча инсонларнинг кучи, заҳматли меҳнати, сабри, ор-номуси, керак бўлса жони ҳам қурбон бўлган.
Дунёда тинчлик учун жангга кирган бизнинг боболаримиз ўз она юртини, ўз яқинларини, меҳрибон ота-онаси, суюкли ёри, жондан азиз фарзандларини кўз олдига келтирган ҳолда ёвга қарши курашиб, она Ватан ҳимояси учун жонини фидо қилган. Биламизки, халқимиз 150 йил бошқа мамлакат мустамлакаси бўлган. Мустақиллик даврида улғаяётган ёш авлод у даврни қандай бўлганини китобларда ўқиганмиз, фильмларда кўрганмиз.
Б иринчи Президентимиз И.А.Каримов ҳам юртимиз тинч ва фаровон бўлиши учун жуда улкан хизматлар қилдилар. Ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирди. Халқ учун азалий орзу “Мустақил Ўзбекистон” сўзи тилларда ва дилларда янграшининг бош асосчиси, бугунги фаровон, осуда кунлар меъмори – Ислом Каримов бўладилар.Биринчи Президентимизнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” асарида шундай сўзлар келтирилган: “Ўзликни англаш дегани – бу ўз тарихимизни, минг-минг йиллик анъаналаримизни билиш дегани. Агарки ҳар қайси одам кечаги кунни яхши биладиган бўлса, ҳеч қачон аввалги хатосини яна такрорламайди. Ўзингиз эсланг, бир вақтлар, коммунистик мафкура замонида миллий урф-одатлар, анъаналарни ривожлантириш у ёқда турсин, ҳатто жанозага бориш мумкин эмас эди. Қаранг қандай оғир замон эди! Ўша даврнинг ҳақиқий қиёфасини болаларимизга етказишимиз керак, уларнинг кўзини ҳақиқатга очиб беришимиз керак. Токи улар яхшини ёмондан, оқни қорадан ажрата оладиган, ҳамиша огоҳ ва сергак яшайдиган бўлсин. Бу бизнинг энг катта бурчимиз. Бу – эркин, озод, тинч ва барқарор, обод ва фаровон ҳаёт демакдир. Инсоннинг табиати шундайки, вақт ўтиши билан ёмон воқеалар эсидан чиқади. Бу бир томондан тўғри. Чунки инсон бошидан кечирган бахтсизликларни, эзилган кунларини эслашни хоҳламайди. Лекин яхши кунлар, обод ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш учун инсон баъзи-баъзида ортга назар ташлаб туриши ҳам керак. Тарихдан сабоқ чиқариб яшаши лозим”. Бу пурмаъно сўзлар биз ёшларга ўқиб, тарихимизни чуқур ўрганишимизга, келажакда адашмаслигимизга йўл кўрсатадиган ҳаётий сабоқ бўлиб хизмат қилади.
П резидентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам халқимиз тинчлиги, кафолатланган хавфсизликни таъминлашни асосий ўринга қўйиб, жуда кўп қонун ва фармонлар қабул қилмоқдалар. Бинобарин, 2019 – йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинди. Бу билан президентимиз Ш.Мирзиёев инсон манфаатлари ва юрт тинчлигига асос бўлишини амалий фаолиятлари орқали кўрсатиб бердилар.
Хулоса қиладиган бўлсак, тинчлик бор жойда осойишталик, барака ва ривожланиш бўлади. Бугунги тинчликни сақлаш учун давлатимиз миллий армияси кеча-ю кундуз хизматда. Ҳар бир инсон бутун дунёда тинчлик бўлишини, ҳар бир хонадонда болалар кулгуси янграшини истайди. Шундай экан, тинчлигимиз абадий бўлсин.
Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликовҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар билан таништирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |