ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
ТошДТУнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинсин.
Талабаларда эътиқод, жасурлик ва фидойилик руҳида тарбиялаш ишларини олиб бориш.
“Тинчлик-осойишталик - фаровон ҳаётимиз асоси” эканлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб бориш.
Ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлаётган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар билан таништириб бориш.
Гуруҳ мураббийи: С.П.Абдихаликов
Котиб: Х. Исаев
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Муҳандислик технологиялари факультети “Биотиббиёт муҳандислиги”
кафедраси 72-17 БТМ (р)гуруҳи талабаларининг
Ахборот-мураббийлик соати бўйича мажлис
БАЁННОМАСИ № 3
17.09.2020 й. Тошкент ш.
Қатнашди: Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликовва 72-17 БТМ (р)гуруҳ талабалари
Кун тартибида кўриладиган масалалар:
1. “Буюк аждодларга эҳтиром” мавзусида давра суҳбати олиб бориш.
2. Ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар.
Кун тартибига қўйилган биринчи масала бўйича гуруҳ мураббийи С.Абдихаликов сўзга чиқиб, “Буюк аждодларга эҳтиром” мавзусида гапирди. Жумладан аждодларимиздан: Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мухаммад ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Наср ал-Фаробий, Абу Махмуд Хўжандий, Хожа Аҳмад Яссавий, Маҳмуд Қошгарий, Аҳмад Югнакий, Хожа Исмоил Бухорий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур Мирзо, Али Қушчиларни қолдирган мероси тўғрисида қолаверса, ҳар бирининг номи тарих зарварақларига абадий муҳрланган самарқандийлар, бухорийлар, насафийлар, хоразмийлар, термизийлар, ҳўжандийлар, шошийлар, фарғонийлар, туркистонийлар, марғинонийлар каби аждодларимиз фаолияти ва эришган ютуқлари ҳақида маълумот берди.
Ҳар қандай давр ва ҳар қандай жамиятда ҳам олиму уламолар, мутафаккиру донишмандларнинг ўрни беқиёс бўлган. Элу юрт ўзининг шундай азиз ва етук фарзандлари билан ҳақли равишда фахрланган, кўнгли тоғдай кўтарилиб, ғуруру ифтихорга тўлган.
Аллоҳнинг назари тушган юртимиз – Ўзбекистон заминидан азал-азалдан ўзларининг илмий-маънавий, маърифий-фалсафий мерослари билан жумлаи жаҳонга танилган кўплаб буюк алломалар ва мутафаккирлар етишиб чиқиб, самарали фаолият кўрсатганлар. Улар ақл-заковати, тафаккур дунёси ва юксак илмий салоҳиятининг маҳсули бўлган бебаҳо асарларию буюк кашфиётлари минг йиллар оша нафақат бизнинг диёримиз, балки жаҳон аҳлининг қудратли маънавий мулки сифатида ҳам ардоқланади.
Гуруҳ мураббийи С.Абдихаликов ўтмишимиздаги ота-боболаримиз ҳақида талабалардан ўз фикрларини билдиришларини сўради. Гуруҳ талабаси ва фаоли К. Шукуруллаев сўзга чиқиб, ота-боболаримиз қилган ишлари, ҳозирда улар қилган ишлари ҳали ҳам актуаллиги ва жаҳон давлатлари улар қилиб кетган ишларидан ҳанузгача фойдаланаётганликлари ҳақида сўз очди. Бундан ташқари уларга жаҳоннинг айрим давлатларида уларга ҳайкал қўйилаётганлиги ва уларнинг хотиралари қадрланаётганликлари ҳақида айтиб ўтди.
Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича гуруҳ мураббийи С.Абдихаликов ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар билан таништирди.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
Талабаларда “Буюк аждодларга эҳтиром” туйғусини уйғотиш, уларни таълим олиш саводхонлигини оширишни кучайтирилсин.
Ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлаётган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар билан таништириб бориш.
Гуруҳ мураббийи: С.П.Абдихаликов
Котиб: Х. Исаев
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Муҳандислик технологиялари факультети “Биотиббиёт муҳандислиги”
кафедраси 72-17 БТМ (р)гуруҳи талабаларининг
Ахборот-мураббийлик соати бўйича мажлис
БАЁННОМАСИ № 4
24.09.2020 й. Тошкент ш.
Қатнашди: Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликовва 72-17 БТМ (р)гуруҳ талабалари
Кун тартибида кўриладиган масалалар:
1. “Туризм: жадал ривожланаётган тармоқ” мавзусидаги давра суҳбати.
2. Турли масалалар.
К ун тартибидаги “Туризм: жадал ривожланаётган тармоқ” мавзуси бўйича гуруҳ мураббийи С.Абдихаликов сўзга чиқиб, президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора - тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора - тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг туризим соҳасини ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамиятига эътибор қаратиш тўғрисида гапириб ўтди.
Мамлакатда туризмни миллий иқтисодиётни диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишни таъминловчи стратегик тармоқлардан бири сифатида ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Виза режимининг либераллаштирилиши, чет эл фуқароларини рўйхатга олиш тартибининг соддалаштирилиши, туризм тармоғини ривожлантириш учун имтиёз ва преференциялар берилиши миллий туризм салоҳиятини ички ва ташқи бозорларда самарали тарғиб қилиш имконини берди.
Шу билан бирга, ўтказилган таҳлиллар туризм тармоғини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий асоснинг номукаммаллиги, алоҳида туризм хизматларини кўрсатиш қоидаларининг, шунингдек чет эл фуқароларининг тоифалари, бўлиш муддатлари ва мақсадлари бўйича дунё амалиётида кенг қўлланиладиган алоҳида виза режимларининг мавжуд эмаслигини кўрсатмоқда.
Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича гуруҳ мураббийи С.Абдихаликов ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида қуйидаги маълумотлар билан таништирди:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Россия Федерал Мажлисининг Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигида мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган делегацияни қабул қилди;
Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифани қабул қилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 17 сентябрь куни саноатни жадал ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни сув ресурсларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Ўз. Рес. През. Шавкат Мирзиёев бугун Афғонистон Ислом Рес., Ҳиндистон Рес., Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, Япония ҳамда Франция Рес.нинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Аҳмад Ҳолид Элмий, Сантош Жа, Тимоти Торлот, Ёшинори Фужияма ва Изабель Сервоз-Галлуччидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |