Ишнинг умумий тавсифи мавзунинг долзарблиги



Download 0,53 Mb.
bet20/29
Sana21.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#58856
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29
Bog'liq
Холмуродов МД янгиси

Қойил қилмоқ 1) ўринлатиб, боплаб адо этмоқ, бажармоқ...; 2) [изоҳ]. Бошига кўтармоқ 1) ўта ҳурмат қилмоқ...; 2) бақириқ-чақириқ, шовқин-сурон қилмоқ...
5. Луғат сўзлигининг энг асосий қисми (компоненти) изоҳланувчи бирликлар семемаси (семемалари)га бериладиган изохдир. Луғатнинг "Изоҳли луғат" деб аталиши ҳам, асосан, худди шу вазифасига кўрадир. Бинобарин, изохли луғатнинг муваффақияти, қиймати ана шу вазифанинг кай даражада бажарилганлиги, шу мақсадга қай даражада эришилганлиги билан белгиланади.
Лексемасемемасини изоҳлаш таъриф, тавсиф, тушунтириш каби йўллар билан бўлади. Мустақил лексеманинг, аниқроғи, номловчи лексеманинг семемаси унинг таркибий қисмлари (семалари) асосида изоҳланади. Мисол:
ОДАМ 1 Фикрлаш, сўзлаш ва меҳнат қилиш қобилиятига эга жонли зот. ХУНУК 1 Ёқимсиз ҳуснли...
Олмошларга бериладиган изоҳ, уларнинг қайси лексема туркумига оид лексема ўрнида қўлланишига қараб, ҳар хил бўлади. Мисол:
КИМ 1 Шахс сўроғини билдиради...
БИЗ 1 Сўзловчи ва у мансуб бўлган шахслар гуруҳи...
Сон туркумига оид лексеманинг семемасига берилган изоҳайни шу рақам ва у билдирадиган сонга тенг бўлади. Мисол:
ЙИГИРМА 1 19 ва 21 орасидагирақам ва у билан ифодаланган сон, миқдор.
Ёрдамчи лексемалар умумистеъмол бўлса, изоҳланмайди. Ёрдамчи лексематорсемема ва вазифага эга бўлса, у таърифланади ва тасдиқловчи мисол келтирилади. Мисол:
МАГАР юкламаШарт семемасини кучайтиради, таъкидлайди. Агар кўчада бўлмаса эди, Йўлчи шу онда бу гўзал.. қизнинг оёқларига бош қўйишга тайёр эди. Ойбек, Танланган асарлар.
КИБИкўмакчиЎхшатиш, қиёсни билдиради. Менҳам сен киби.
Ёрдамчи лексема бирдан ортиқ семема ва вазифага эга бўлса, уларнинг асосийлари айтилиб, тасдиқловчи мисоллар келтириш билан чегараланилади. Мисол:
ЧУН кўмакчи. Сабаб, мақсад, аталганлик каби семемаларни билдиради, шундай семемали муносабатларни кўрсатади. Ёрмат шаҳардан пиёда қайтиб, ўлгудай ҳориган-чун, ҳамма отларга Йўлчи қаради. Ойбек, Танланган асарлар. Бу ерга Мадали аканинг жиғига тегиш, рашкини келтириш-чун кирганлигимни эслаб, мулзам бўлдим. А.Мухтор, Давр менинг такдиримда. Хўжайиннинг қизи учун палак, дорпеч, қийиқ тикади. Ойбек, Танланган асарлар.
Ёрдамчи лексемалар асл вазифасидан ташқари яна бошқа семемага (бошқа сўз туркумига хос семемага) эга бўлса, уларнинг ҳар бири луғатда алоҳида қайд этилиши юқорида айтилади. Бундай ҳолларда изоҳ масаласи қуйидагича ҳал этилади:
1. Агар муайян лексема ҳар бир вазифасида ҳам ёрдамчи лексема бўлса (масалан, бирла лексемаси каби), уларнинг изоҳи юқорида қайд этилганидек амалга оширилади.
2. Агар ёрдамчи лексема бошқа сўз туркумига оид семемага ҳам эга бўлса, 1 рақами билан унинг ёрдамчи лексема (боғловчи, кўмакчи ёки юклама) эканлиги қайд этилди ва ёрдамчи лексема сифатида (юқорида айтилган йўл билан) изоҳланади. Бошқа туркумга оидлиги тегишли рақам билан қайд этилади ва қайси сўз туркумига оид бўлса, ўша туркум лексемалари изоҳланадиган йўл билан изохданади. Мисол:
БАЛКИМбоғловчи[изоҳ]...
Ундов, тақлид ва модал лексемаларда, асосан, унинг нимани билдириши, ифодалаши кўрсатилади, яъни изоҳ таркибида "билдиради", "ифодалайди" каби лексема бўлади. Мисол: ВОВАЙЛО 1 Каттиқ оғриқ, азоб ҳиссини ифодалайди... 3 Ҳаяжон, ҳайрат ҳиссини билдиради...

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish