Пул хисоб-китоб хужжатларини расмийлаштириш тартиби.
Банкларда барча операциялар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган шаклдаги пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг қоғоз ҳамда электрон шакллари асосида амалга оширилади ва бухгалтерия ҳисобида қайд этилади.
Пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари, шунингдек Банк ҳисобварағи шартномасида кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар банк томонидан фақат мижознинг банкка тақдим қилган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган шахслар ёки мижознинг вакил қилинган шахсидан ишончнома асосида қабул қилинади.
Пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитлари қуйидагилардир:
мижознинг (муассасанинг) номи (жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми ва шарифи) ва солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР);
пул олувчи ва пул тўловчи мижозлар ҳисобварақ рақамлари;
уларга хизмат кўрсатувчи банк номи ва коди;
ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой;
операциянинг номи, мақсади ва суммаси (рақам ва сўз билан ёзиладиган сумма сатрнинг бошидан катта ҳарф билан бошланиши ҳамда тийин рақам билан ёзилиши лозим);
операция бажарган шахсларнинг (шахснинг) лавозими, фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ҳамда имзоси;
мижоз муҳри (муҳр мавжуд бўлса) ва масъул шахсларининг имзолари.
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия хисобини юритишни ва бухгалтерия ишларини ташкил килиш тартиби тўгрисида ЙЎРИКНОМА 2008 йил 11 июл 1834- сон
|
Бухгалтерия операцияларини дастлабки назоратдан ўтказиш тартиби.
Дастлабки назорат Фронт-офис ходимлари (агар, банк таркибий тузилмаси Фронт-офис ва Бэк-офисга бўлинган бўлса) ёки масъул ижрочи бухгалтер (агар, бухгалтерия аппарати бир бутун яхлит бўлган тақдирда) томонидан операцияларни бажармасдан олдин уларнинг самарадорлигини, банкнинг ички сиёсатига ҳамда амалдаги қонунчиликка мос эканлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Агар, операциялар хорижий валютада халқаро шартномалар асосида амалга оширилса, шартнома шартларига риоя қилиниши лозим.
Мижозлардан пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини қабул қилишда, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган шаклдаги бланкда ёзилиб тўғри расмийлаштирилганлиги, барча реквизитлар тўлиқ ва тўғри тўлдирилганлиги, ушбу пул ҳисоб-китоб ҳужжатларида бўяш, чизиш ва тузатишга йўл қўйилмаганлиги, шу жумладан ҳисобварақни тасарруф этувчиларнинг имзолари ва муҳр изи (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тақдим этилган намуналарга мос келиши текширилади.
Фронт-офис ходими ёки масъул ижрочи бухгалтер мижозлардан кабул килинган барча пул хисоб-китоб хужжатларининг асл нусхаларига асосан маълумотларни дастурга киритади ва тўлов хужжатларини имзолаб, электрон тўлов тизими оркали уларни жорий назоратдан ўтказиш учун Бэк-офис ёки назоратчи бухгалтерга юборади.
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия хисобини юритишни ва бухгалтерия ишларини ташкил килиш тартиби тўгрисида ЙЎРИКНОМА 2008 йил 11 июл 1834- сон
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |