Қонун ҳужжатлари ва қонуности ҳужжатлари деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари киради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонуности ҳужжатлари ҳисобланади.
|
Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.1999й.даги 12-сонли қарори моҳиятини тушунтириб беринг.
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.1999й.даги 12-сонли «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижро этилиши ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилишни ташкил этишнинг ягона тизими ва услубиётини таъминлаш.
|
|
Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.1999й.даги 140-сонли «Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг асосий мақсади Вазирликлар ва идоралар, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари аппаратларида ижро интизомини мустаҳкамлаш, иш юритишни такомиллаштириш, бошқарувнинг барча даражаларидаги раҳбарлар ва мутахассислар жавобгарлигини оширишдан иборат.
|
|
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 30.08.2009 й.да тасдиқланган Тартиб моҳиятини тушунтириб беринг.
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 30.08.2009 й.да тасдиқланган «Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш Тартиби» Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек ўз қарорларининг бажарилиши юзасидан ҳисоботлар юритишни ва доимий мониторингни амалга оширишни ташкил этиш бўйича ишларнинг рўйхатини ва изчиллигини белгилайди, шу билан бирга, ҳужжат(топшириқ)ларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини ҳамда бутун бошқарув вертикали: вазирлик, давлат қўмитаси, идора, хўжалик бирлашмаси - вилоят бошқармаси ёки бўлинмаси - шаҳар (туман) бошқармаси - корхона, муассаса, ташкилот бўйича ижронинг тизимли назорати ташкил этилишини назарда тутади.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |