Банкнинг кунлик баланси қандай текширилади ва кимлар томонидан имзоланади? Баланснинг тўгри тузилганлиги куйидаги тартибда текширилади:
кунлик баланснинг актив ва пассивларнинг қолдиқлар бўйича якунлари тенглиги (актив ҳисобварақлари қолдиқларининг мажбуриятлар ҳисобварақлари қолдиқлари плюс капитал ҳисобварақлари қолдиқларига тенглиги);
«Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварақлари қолдиқлари якунининг тўғрилиги, шу ҳисобварақлар билан уларга тегишли контр-ҳисобварақлар қолдиқларининг ўзаро тенглиги;
актив ҳисобварақларда кредит қолдиқ (контр-актив ҳисобварақлардан ташқари), пассив ҳисобварақларда дебет қолдиқ (контр-пассив ҳисобварақлардан ташқари) бўлмаслиги;
актив ҳисобварақларга очилган контр-актив ҳисобварақлар қолдиғи шу актив ҳисобварақ қолдиғидан ортиқ бўлмаслиги, пассив ҳисобварақларга очилган контр-пассив ҳисобварақлар қолдиғи шу пассив ҳисобварақ қолдиғидан ортиқ бўлмаслиги;
Бош банкда очилган 16100 ва 22200-ҳисобварақлари қолдиқлари ҳамда улар бўйича очилган иккинчи тартибли мос ҳисобварақларнинг қолдиқлари ўзаро тенг бўлиши;
асосий воситалар, даромадлар ва харажатлар ҳамда банк капитали ҳисоби фақат миллий валютада юритилишини таъминлаш ва баланснинг резидент ва норезидент устунларини шунга мос равишда тўлдирилганлиги.
Банкнинг ягона баланси банк раҳбари ва Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори (бошқарма бошлиғи) томонидан имзоланади.
Филиаллар баланси филиал бошқарувчиси ва унинг бош бухгалтери томонидан, касса операциялари бўйича ҳисоботларга улардан ташқари касса мудири ёки масъул касса ходими имзо чекади.
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия хисобини юритишни ва бухгалтерия ишларини ташкил килиш тартиби тўгрисида йўрикнома 2008 йил 11 июл 1834- сон
Банклараро ва филиаллараро электрон тўловлар бўйича хатоларни тўгрилаш кай тартибда амалга оширилади? Банклараро ва филиаллараро электрон тўловлар бўйича хатоларни мемориал ордерлар билан тўғрилаш қатъиян ман этилади. Банклараро ва филиаллараро электрон тўловлар бўйича хатоларни тўғрилаш учун хатоликка йўл қўйган (ташаббускор) банк филиали, хато электрон тўлови жўнатилган (бенифициар) банкка «Lotus-Notes» алоқа электрон почтаси орқали хато ўтказилган тўлов тўғрисидаги маълумотни кўрсатган ҳолда, хато юборилган тўлов ҳужжатини қайтариш тўғрисида илтимоснома хати жўнатади. Бу ҳолда, хато ўтказилган маблағни қайтарилмаслигидан қатъи назар, ташаббускор банк маблағни хатолик аниқланган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан «19997 – Бошқа активлар» ҳисобварағи орқали олувчининг ҳисобварағига ўтказиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия хисобини юритишни ва бухгалтерия ишларини ташкил килиш тартиби тўгрисида йўрикнома 2008 йил 11 июл 1834- сон