Хўжалик субъектларига банкларда хисобвараклар очиш тартиби кайси меъёрий хужжат асосида тартибга солинади ва улар банкларда кандай хисобвараклар очишлари мумкин?
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк хисобваракалари тўгрисида йўрикнома 27.04.2009 йил 1948-сон
Банк хисобвараклари куйидаги турларга бўлинади:
а) талаб килиб олингунча (асосий ва иккиламчи) депозит хисобвараклар;
б) жамгарма депозит хисобвараклар;
в) муддатли депозит хисобвараклар;
г) бошқа депозит хисобвараклари
Хўжалик субьектлари (юридик шахсни ташкил этган холда ва ташкил этмаган холда фаолият кўрсатадиган) томонидан миллий валютада талаб килиб олингунча депозит хисобвараклар очиш учун банкка кандай хужжатлар такдим килинади? Тадбиркорлик субьектлари (юридик шахсни ташкил этган холда
ва ташкил этмаган холда фаолият кўрсатадиган) томонидан миллий валютада талаб килиб олингунча депозит хисобвараклар очиш учун банка куйидаги хужжатлар такдим килинади:
а) хисобварак очиш тўгрисида ариза;
б) 3-сонли иловада келтирилган шаклга мувофик имзолар намуналари ва мухр изи кўйилган варакча;
в) мижоз номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсни тасдиқловчи ҳужжатдан нусха олиниб, асли қайтариб берилади.
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк хисобваракалари тўгрисида йўрикнома 27.04.2009 йил 1948-сон
Тадбиркорлик субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар, жумладан, бюджет ташкилотлари томонидан миллий валютада талаб килиб олингунча депозит хисобвараклар очиш учун банкка кандай хужжатлар такдим килинади? Тадбиркорлик субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар,
жумладан, бюджет ташкилотлари томонидан миллий валютада талаб килиб
олингунча депозит хисобвараклар очиш учун банкка куйидаги хужжатлар такдим килинади:
а) хисобварак очиш тўгрисида ариза;
б) имзолар намуналари ва мухр изи кўйилган варакча (3а-сонли илова);
в) тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар томонидан таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек юридик шахс номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Ушбу ҳужжатлардан нусха олиниб, асли қайтариб берилади;
г) давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома).
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк хисобваракалари тўгрисида йўрикнома 27.04.2009 йил 1948-сон