«Е-Антикоррупция» лойиҳасининг вазифалари нималардан иборат?
Жавоб:
-давлат органлари ва ташкилотлари томонидан киритилган коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш, соҳа ва тармоқлар кесимида чуқур таҳлиллар ва жамоатчилик сўровларини ўтказиш натижасида «Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри»ни шакллантириш;
-«Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри»га мувофиқ ҳар бир коррупциявий омилни биринчи навбатда рақамлаштириш (электрон навбат, аукцион ва бошқа замонавий усуллар), очиқликни таъминлаш, жамоатчилик назорати каби воситалар орқали бартараф этиш бўйича таклифларни экспертлар ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари орасида кенг муҳокамадан ўтказган ҳолда ишлаб чиқиш;
-амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигини ва коррупциявий омилларни бартараф этишга таъсирини жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда баҳолаш ва эълон қилиш.
|
ПФ-6155-сонли Фармонга мувофиқ қайси банкларни хусусийлаштиришга тайёрлаш ва камида битта йирик банкдаги давлат улушини стратегик инвесторларга тўлиқ сотиш назарда тутилган?
Жавоб: 2021 йилда «Саноатқурилишбанк», «Асака банк», «Ипотека банк», «Алоқабанк», «Туронбанк» ҳамда «Қишлоқ қурилиш банк».
|
|
Сунъий интелект нима?
Жавоб: Сунъий интелект -бу тезкор ҳисоблаш муҳитида алгоритмларни яратиш ва қўллаш орқали инсонниг ақл-идрок жараёнларини тақлид қилиш учун заминдир. Содда қилиб айтганда, сунъий интелект компютерларни одам каби ўйлаш ва ечим топишга йўналтирилган технология.
|
|
Сунъий интеллект соҳасида илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни молиялаштириш Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари мақсадли йўналтириш қандай тартибда амалга оширилади?
Жавоб:
-сунъий интеллект технологияларини қўлловчи илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни мақсадли молиялаштириш Жамғарманинг маблағлари ҳисобидан Мувофиқлаштириш комиссияси ишчи органининг хулосасига кўра амалга оширилади;
-Инновацион ривожланиш вазирлиги Мувофиқлаштириш комиссиясининг хулосасига кўра, давлат илмий дастурлари бўйича илмий лойиҳаларни молиялаштириш учун мўлжалланган Давлат бюджети маблағлари доирасида Жамғармага сунъий интеллект соҳасида илмий тадқиқот ва инновацион ишланмаларни ҳамда ушбу соҳани ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштиришга маблағларни йўналтириш ҳуқуқига эга.
|
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, давлат органлари, тижорат банклари ва йирик саноат корхоналарининг Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича қўшма алльянс нима мақсадда ташкил қилинади?
Жавоб: Қўшма альянс сунъий интеллект технологияларини иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада, давлат бошқаруви тизимида жорий қилиш бўйича устувор лойиҳаларни жадал ва биргаликда амалга ошириш, уларни ишлаб чиқиш харажатларини оптималлаштириш, ушбу соҳадаги энг яхши тажрибаларни давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида оммалаштириш мақсадида ташкил қилинади.
|
|
Лойиҳалаш офиси
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |