Урединиялар баргнинг ҳар 2 томонида ва бандларида ҳамда пояда ва уруғ тўдачаларида, эни 1 мм гача, тартибсиз равишда биттадан ёки гуруҳларда доиралар шаклида жойлашган, сарғиш-қўнғир, шоколад рангли. Урединиоспоралар 1 ҳужайрали, оч-сариқ рангли, шар, тухум, тескари-тухум шаклли, устида кам миқдорда майда тиканчалари мавжуд, ўлчами 21-32х16-26 мкм. Телиялар ёз охири-кузда урединияларнинг ўрнида ривожланади, тўқ-қўнғир ёки қора тусли. Телиоспоралар 1 ҳужайрали, шакли думалоқдан эллипсоид ва тескари тухумгача, оч-қўнғир тусли, усти бироз қалинлашган ва рангсиз ғуддачали, ўлчами 22-34х16-26 мкм, оёқчасининг узунлиги 10 мкм гача, рангсиз. - Урединиялар баргнинг ҳар 2 томонида ва бандларида ҳамда пояда ва уруғ тўдачаларида, эни 1 мм гача, тартибсиз равишда биттадан ёки гуруҳларда доиралар шаклида жойлашган, сарғиш-қўнғир, шоколад рангли. Урединиоспоралар 1 ҳужайрали, оч-сариқ рангли, шар, тухум, тескари-тухум шаклли, устида кам миқдорда майда тиканчалари мавжуд, ўлчами 21-32х16-26 мкм. Телиялар ёз охири-кузда урединияларнинг ўрнида ривожланади, тўқ-қўнғир ёки қора тусли. Телиоспоралар 1 ҳужайрали, шакли думалоқдан эллипсоид ва тескари тухумгача, оч-қўнғир тусли, усти бироз қалинлашган ва рангсиз ғуддачали, ўлчами 22-34х16-26 мкм, оёқчасининг узунлиги 10 мкм гача, рангсиз.
- Касаллик 16-22оС ҳарорат ва юқори намликда қулай ривожланади. Телиоспоралар ўсимлик қолдиқлари, уруғлик учун сақланган илдизмевалар ва уруғларда қишлайди. Баҳорда телиялар устида базидиялар, уларнинг устида эса базидиоспоралар ўсиб чиқади. Базидиоспоралар ўсимликни зарарлаб, спермогоний ва эциялар ҳосил қилади.
- Кураш чоралари. Ниҳол илдизлари емирилиши, церкоспороз, ун-шудринг ва сохта ун-шудринг касалликларига қарши тавсия қилинган тадбирларни қўллаш; касаллик кўриниши билан дарҳол фунгицид пуркаш лозим.
ЛАВЛАГИНИНГ ФУЗАРИОЗ ЧИРИШИ - ЛАВЛАГИНИНГ ФУЗАРИОЗ ЧИРИШИ
- Касалликни Fusarium туркумига мансуб замбуруғ турлари қўзғатади. Зарарланган барглар четларидан бошлаб сўлади, барг бандлари қораяди. Илдиз ўсишдан орқада қолади, кўп ортиқча ён илдизлар ривожланади. Илдиз кесилса, томирлари қўнғир тус олгани ва нобуд бўлгани, илдиз ичида пушти-оқ мицелий билан тўлган тешиклар мавжудлиги кўринади. Касаллик кучайса, илдизмеванинг ташқи тўқималари ҳам чирийди – илдиз думи томонидан юмшайди, оч-қўнғир тус олади, чирийди, баъзан илдиз бўғзи ва меванинг боши чирийди.
- Лавлаги мевасининг ичида оқ мицелий билан тўлган каваклар ва чатнашлар пайдо бўлади. Замбуруғ ўсимлик илдизларига, айниқса иссиқ ҳарорат ва тупроқда намлик етишмаслиги натижасида заифлашганларига ҳар хил механик жароҳатлар ҳамда ҳашаротлар (илдиз шираси, пластинка мўйловли қўнғизлар ва симқуртларнинг личинкалари) пайдо қилган яралар орқали киради.
- Илдизлари зарарланган уруғлик лавлаги экилганда майда уруғ беради ёки умуман уруғ ҳосил қилмайди.
- Омборхонага қўйилган зарарланган лавлаги чириб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |