Бу патогенлар қўзғатадиган касалликлар қанд, хўраки ва хашаки лавлагида дунёнинг барча минтақаларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам тарқалган. Ўсимликлар тупроқда ва тупроқ юзасида, уруғ унишидан то 3-4 чин барг чиққунига қадар зараланади. Уруғбарг тупроқда ва униб чиққач бутунлай чириб кетиши мумкин. Ниҳоллар илдизларида рангсиз, сўнгра қўнғир доғлар ва чизиқчалар пайдо бўлади. - Бу патогенлар қўзғатадиган касалликлар қанд, хўраки ва хашаки лавлагида дунёнинг барча минтақаларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам тарқалган. Ўсимликлар тупроқда ва тупроқ юзасида, уруғ унишидан то 3-4 чин барг чиққунига қадар зараланади. Уруғбарг тупроқда ва униб чиққач бутунлай чириб кетиши мумкин. Ниҳоллар илдизларида рангсиз, сўнгра қўнғир доғлар ва чизиқчалар пайдо бўлади.
- Илдиз ва унинг бўғзида қора халқа яралар пайдо бўлади, илдиз жуда ингичка ва ипсимон бўлиб қолади, чирийди. Бундай ниҳолларнинг ўсиши секинлашади, улар кўпинча сўлиб, қуриб қолади.
- Лавлаги илдизлари емирилиши (қўзғатувчилар – кўп замбуруғ ва баъзи бактерия турлари); чапда тўртта соғлом ниҳоллар кўрсатилган.
ЛАВЛАГИ НИҲОЛЛАРИ ИЛДИЗИ ЕМИРИЛИШИ - ЛАВЛАГИ НИҲОЛЛАРИ ИЛДИЗИ ЕМИРИЛИШИ
-
- Оғир тупроққа сифатсиз, калибрланмаган, фунгицид билан дориланмаган уруғни экиш, қатқалоқ, ҳароратнинг кескин ўзгаришлари, ҳаво паст ва нам келиши заиф, нимжон ниҳоллар олиниши ва улар илдиз емирилишига ўта чидамсиз бўлишига олиб келади.
- Намлик шароитида зарарланган илдизлар пушти-оқ (Fusarium spp.), қўнғир (R. solani), оқ (P. debaryanum) мицелий, ёки қора нуқталар шаклидаги пикнидалар (P. betae) билан қопланади.
- Касаллик катта зарар етказади – экилган уруғнинг бир қисми моғор билан қопланиб, чириб кетади, унган ниҳолларнинг илдизи емирилади ва ниҳоллар текис чиқмайди, жуда сийрак бўлиб қолади, натижада қайта экиш талаб қилинади, экин ўсишдан орқада қолади, илдизмевалар кеч етилади ва ҳосили 10-40% гача пасаяди, улардаги қанд миқдори камаяди.
- Битта далага ҳар йили ёки йил ора лавлаги экилиши тупроқда қўзғатувчилар миқдори тупроқда йилдан йилга кўпайишига ва касаллик йилдан йилга кучайишига олиб келади. Фомоз билан лавлаги вегетация даврида ҳам зарарланади.
-
- Уруғларни тозалаш, калибрлаш, унувчанлиги ва ўсиш энергияси юқориларини танлаб, экишдан олдин микроэлементлар (Mn, Cu, B ва б.) эритмаси билан ишлов бериш;
- Уруғларни мажбурий равишда самарали фунгицид билан дорилаш ва ўз вақтида экиш;
- Ниҳоллар униб чиққач, қатқалоқ бўлишига йўл қўймаслик, тупроқни юмшатиб туриш;
- Уруғлик лавлагини экишдан олдин формалиннинг 0,25% лик эритмаси ёки самарали фунгицидлардан бошқа бирортаси билан дорилаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |