Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Помидорда мева ризоктониозини



Download 1,79 Mb.
bet91/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   179
Bog'liq
фито

Помидорда мева ризоктониозини, помидор ва бошқа анча экинлар ниҳолларини чиритиб нобуд қилувчи, Rhizoctonia solani замбуруғи қўзғатади. Помидор меваси устида бироз ботиқ, қўнғир, тўқ-қўнғир ҳошияли, думалоқ доғлар ва яралар пайдо бўлади. Кейин уларнинг ўрталари чатнайди, мевалар ўша жойлардан бошлаб чирийди (NacNab et al., 1983; Watterson, 1985).
Помидор новда ва меваларнинг кулранг чиришини гифомицет Botrytis cinerea қўзғатади. Касаллик иссиқхоналарда барча мамлакатларда кенг тарқалган ва у ўсимликнинг барг, гул, гулбанд, новда ва меваларини зарарлайди. Олдин гуллар зарарланади, улардан касаллик баргларга, барглардан пояга ўтади. Баргларда оч-қўнғир, думалоқроқ шаклли доғлар пайдо бўлади ва улар баргни бутунлай қоплаши мумкин. Пояда одатда оч-қўнғир, узунлиги 1 мм дан бир неча см гача бўлган қуруқ доғлар ривожланади, вақг ўтиши билан зарарланган жойлар қора тус олади. Лупа билан қараганда поя устида тўқ-қўнғир, эшилган каноп ипига ўхшаш мицелийни (юпқа моғор қатламини) кўриш мумкин. Новдаларда рангсиз, устида кул-ранг моғор пайдо қилувчи доғлар ривожланади. Меваларнинг устида, одатда улар новдага бириккан жойларида, кулранг-яшил ва кулранг-қўнғир некроз (яра) лар ривожланади ва мевалар ўша жойларидан бошлаб чирийди.
Фақат ёш мевалар зарарланади; уларнинг диаметри 2-4 см га етгач, зарарланишга чидамлилик намоён этади, аммо пишиб етилгач, яна чидамсиз бўлиб қолади. Яшил меваларнинг тўқимасига кирган замбуруғ қуёш нури ва иссиқ ҳаво ҳарорати таъсирида нобуд бўлиши мумкин. Бунда мевалар устида кенглиги 0,3-0,6 см келадиган оқиш доира ва доғлар пайдо бўлади. Юқори намлик мавжудлигида чириётган мевалар устида конидиофора ва конидиялардан ташкил топган кукунсимон кулранг моғор ривожланади. Конидиялар шамол билан тарқалади ва бошқа, соғлом меваларни зарарлайди.
Замбуруғ иссиқхона тупроғида склероций ва конидиялар, ром, ойна, полиэтилен парда ва ҳоказоларда конидиялар шаклида қишлайди.
Қўзғатувчининг белгилари: Botrytis cinerea. Гифалар рангсиз ёки кулранг-зайтун тусли, эни 2-10 мкм. Конидиофоралар тўғри, кўп ҳужайрали, устки қисми шохланган, базал ҳужайраси оч-кулранг тусли, юқоридаги ҳужайралари рангсиз, конидияларнинг сувда осон ва тез эрувчан шилимшиқ ёрдамида бириккан бошчалари билан қопланган. Конидиялар эллипсоид, тухум, овал шаклли ёки думалоқ, 1 ҳужайрали, рангсиз ёки оч-кулранг тусли, ўлчами 7-21x5-10 мкм.
Вақт ўтиши билан моғор қатлами ичида диаметри 1-15 мм келадиган, думалоқ ёки нотўғри шаклли, кулранг-оқ, кейин қора тус олувчи склероцийлар пайдо бўлади. Улар тиним даврини ўтгач, ўсади ва омборхоналарда сақланаётган сабзавот, мева ҳамда кейинги мавсумда, далада ўсаётган экинларнинг илдиз, тупроққа бевосита теккан барг, мева ва бошқа қисмларини зарарлайди.
Склероцийлар оптимал ҳароратда (19-26°С) ўсганда конидиофора ва конидияларни, паст ҳароратда (2-13°С) эса, аскомицет босқичининг (Botryotinia fuckeliana) апотеций, халтача ва аскоспораларини пайдо қилади. Апотецийлар олдин қадаҳ, сўнгра ликопча шаклли, эни 1,5-7 мм, оёқчаси 3-10x0,5-1,5 мм; халтачалар цилиндр шаклли, 8 спорали, 105-160x6,5-9,5 мкм; аскоспоралар рангсиз, 1 ҳужайрали, эллипсоид-тухум шаклли, 1 қаторда жойлашган, 9-12x4,5-6 мкм.
Патоген ҳар хил оилаларга мансуб бўлган 200 тача ўсимлик турларини зарарлайди, айниқса лавлаги ва сабзининг илдизмеваларида, карам помидор, бодринг, пиёз, саримсоқ, дуккакли ўсимликлар, тамаки ва бошқаларда кўп учрайди.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish