Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet90/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   179
Bog'liq
фито

Қўзғатувчининг белгилари: Leveilula taurica. Конидияларнинг ўлчами 41,6-72,9x9-26 мкм. Клейстотецийлар шар шаклида, қуриганида усти япалоқ, диаметри 135-240 мкм, ўсимталари кўплаб ҳосил бўлувчи, 1 марта шохланган; халтачалар цилиндр шаклли, яққол кўринадиган оёқчалари мавжуд, ичида 2 та аскоспораси бор, ўлчами 68-100x27-80 мкм. Аскоспоралар эллипсоид шаклли, ўлчами 28-45x14-22 мкм.
Кураш чоралари одатда қўлланилмайди; касаллик кучли ривожланиши башорат қилинса, экинга олтингугурт кукуни ёки фунгицид пуркаш тавсия қилинади (Головин, 1960; Пидопличко, 1977а; Watterson, 1985; Флетчер, 1987).
Помидорда мева қора моғорини Alternaria alternata f.sp. lycopersici гифомицет замбуруғи қўзғатади. Ўсимлик барглари, поялари ва меваси зарарланади. Помидор меваларининг устида тўқ-қўнғир ёки қора, ботиқ яралар ривожланади ва улар меванинг ичига ўтади. Яралар мева новдага бириккан жойларида тез-тез учрайди (Пидопличко, 19776; Watterson, 1985).
Қўзғатувчининг белгилари: Alternaria alternata. Колониялар қора ёки зайтун-қора рангли, баъзан кулранг. Гифалар рангсиз, зайтун рангли ёки қўнғирроқ, диаметри 3-6 мкм. Конидиофоралар оч-зайтун ёки қўнғир тусли, узунлиги 50 мкм гача, эни 3-6 мкм. Конидиялар узун, шохланган занжирчаларда, тескари тўқмоқ, тескари нок, тухум ёки эллипсоид шаклли, кўпинча калта конус шаклли бўйинчали, оч ёки ўртача қўнғир, усти силлиқ ёки сўгалчалар билан қопланган, 3-8 та узунасига ва 1-3 кесасига ёки қийшиқ жойлашган септаларга эга, ўлчами 20-63x9-18 мкм, бўйинчасининг эни 2-5 мкм.
Ўзбекистонда иссиқхонадаги помидорда Alternaria solani замбуруғи қўзғатадиган альтернариоз касаллиги аниқланганлиги ва у экинларнинг 70-80 фоизини зарарланганлиги хабар қилинган (Ҳасанов С., 2006), аммо муаллифнинг фикрига кўра бу касаллик Alternaria alternata замбуруғи томонидан қўзғатилганлиги эҳтимол қилинади, чунки конидияларнинг белгилари (қорамтир тусли, тескари тухум шаклли, занжирларда жойлашган, узунлиги 20-63 мкм) Alternaria solani замбуруғиникига (оч-жигарранг, эллипсоид шаклли, занжирчалари йўқ, узунлиги 150-300 мкм) ўхшамайди; аниқ диагноз учун замбуруғнинг микроскопик белгилари пухта ўрганилиши лозим.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish