Занг касаллиги тўғрисида умумий маълумотлар
Ғалла экинларининг занг касалликлари ҳамма жойда тарқалган ва барча ғалла экинларини зарарлайди. Бу касалликлар ўсимликларнинг ер устки қисмларини барглари, барг қинлари, поялари, бошоқ қобиқлари, қилтиқлари ва баъзан донларини ҳам зарарлайди.
Занг касаллигининг аломатлари: зарарланган органларида аввал сариқ қизғиш рангли (занг касаллигини турига қараб) доғ ёстиқчалари ҳосил қилади, улар дон пишиш вақтига бориб, тўқ қўнғир ёки қора рангга киради. Бу доғ ёстиқчалари ўсимликнинг касалланган қисмига тартибсиз равишда ёки маълум тартибда (чизиқлар, нуқталар тарзида) жойлашади. Касалланган барглар вақтидан олдин қурийди, поялар эса баъзан синади ва ётиб қолади. Дон тўла етилмайди, тош босмайдиган пуч бўлиб, униб чикиш даражаси паст
бўлиб қолади.
Ўсимлик қанча олдин касалланса, унинг ҳосили шунча камаяди. Ўсимлик тупланиш вақтида касалланса умуман бошоқ ҳосил қилмайди. Касалликнинг зарари шундаки, ўсимликнинг сув режимини бузади, у сув буғлантиришни кучайтиради, ассимиляция жараёнини сусайтиради, бинобарин пластик моддалар тўпланишини камайтиради.т Касалликни бевосита зарари шуки, ўсимликнинг қишлашга ва қурғоқчиликка чидамлилик даражасини пасайтиради.
Занг касалликларини базидияли замбуруғлар синфига кирувчи замбуруғлар қўзғатади. Ўсимликда занг замбуруғлари полиморфизми аниқ ифодаланган чин паразитлардир. Уларнинг кўпчилиги ҳар хил хўжайинли ва маълум ўсимликка мослашган замбуруғлардир, улар орасида маълум ўсимликларда озиқланишга мослашган биологик ирқлар ва ўсимликларнинг айрим навларини зарарлайдиган биотиплар бор. Занг замбуруғлари тараққиётининг ҳамма даврида ҳар хил типда спора беради ва бу споралар ҳар қайси типнинг ўзи учун хос бўлади. Бу замбуруғлар тубандаги типдаги спора беради:
Пикнидийли спора бериш. Бунда пикноспорали ёки спермацийли пикнидийлар, беради бу споралар уруғлантириш вазифасини
ўтайди.
Эцидийли спора бериш. Бунда эцидий деб аталадиган махсус жой ҳосил бўлиб, бу жойда эса эцидиоспоралар замбуруғнинг баҳорги стадияси етилади. Ёзда занг замбуруғлари урединиоспоралар етиладиган жой (бўшлиқ) ҳосил килади, урединиоспоралар бир неча авлод беради.
Занг касаллиги урединиоспора стадиясида кўплаб тарқалади.
Бир баргда касалликни ривожланишига қараб 100 дан ортиқ, бир ўсимликда эса 3-7 минг урединобўшлиқ ҳосил бўлади. Ҳар бўшлиқда 250-400 минг урединоспора етилади ва бу хилдаги авлод бериш ҳарорат ва намликка боғлиқ равишда 2,5-7 кунда такрорланиб туради ёки 4-6 авлод беради. Кучли даражада зарарланган ғаллазорда диаметри 5 м бўлган майдонда 1 млрд. урединоспора бўлади. Урединоспоралар 1500-3000 м ҳатто баъзи ҳолатларда 4500 м баландликдан ҳам махсус спора тутқич асбоблар ёрдамида ушланган (Э.Стэкмен, ДЖ.Харрар). Урединоспоралар 300-500 км масофага шамол йўналиши бўйича тарқалади. Агарда кучли ҳаво оқими таъсирига тушиб қолса, урединоспоралар 2500 км гача масофага тарқалиши мумкин. Кучли даражада касалланган 1 га буғдой майдонида 1250000 млрд. урединоспора ҳосил бўлиши мумкин.
Ёз охирига бориб, занг замбуруғлари қишки стадия телейтоспоралар етиладиган жой (бўшлиқ) ҳосил килади ва шу стадияда қишлайди.
Қишлаб чиққан телейтоспоралар эрта баҳорда уна бошлаб, базидияларда тўрт ҳужайрали базидияспора ҳосил қилади, базидияспоралар оралиқ ўсимликларни зарарлаб, шу ўсимликда янгидан спермация ва эцидиоспоралар ҳосил қилади.
Ғалла экинларида занг касаллигини туғдирувчи кўпчилик замбуруғларнинг О ва 1 стадияси оралиқ ўсимликларда, II ва III стадияси эса ўсимликларнинг қишлаб чиққан қолдиғида ўтади.
250 дан ортиқ ўсимлик тури занг касаллигиги чалинади.
Зарари. Ҳосилдорлик кескин камайиб кетиши билан бирга совуққа ва қурғоқчиликка бўлган чидамлилиги пасаяди, дон енгил, тош босмайдиган бўлади. Ҳар йили ўртача 15-20 % ҳосил нобуд бўлади.
Агарда занг кўплаб кўпайиб кетса, 25-30 ц/га олинадиган ҳосил
5-6 ц/га га тушиб кетади.
Занг донга ҳам зарар етказади.
Зарарланиш даражаси %
|
Уруғнинг абс.оғир. гр,
|
Бир бошоқдаги дон, оғирлиги гр,
|
Бир бошоқдаги дон сони, дона
|
10-25 %
|
29,03
|
0,839
|
29,87
|
75-100%
|
11,58
|
0,252
|
20,39
|
Занг касаллиги билан касалланган ўсимлик барги сарғайиб кетади ва кўплаб эпидермис тўқималар ёрилади, 1 та баргда 100 тагача
ёриқ бўлиши мумкин. Илдиз системаси яхши ривожланмаслиги натижасида сув қабул қилиб олиш хусусияти пасаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |