Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet94/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   179
Bog'liq
фито

Кураш чоралари. Уруғларни фақат сўгал бўлмаган далалардан олинган ҳосилдан тайёрлаш; уларни экишдан олдин албатта самарали уруғ дориларидан бири билан дорилаш ёки 1% ли калий перманганат эритмасида (100 мл сувга 1 г) 30 дақиқа давомида зарарсизлантириш ва яна 30 дақиқа давомида совуқ сув билан ювиш, ёхуд ҳарорати 60°С бўлган сувда 10 дақиқа давомида димлаш; иссиқхоналарда етиштирилган кўчатларни яганалаш ва далада экиш учун фақат соғломларини танлаб олиш; иссиқхоналарни дезинфекциялаш, тупроқни фумигациялаш ёки алмаштириш; ҳосил йиғиб олингач, ўсимлик қолдиқларини илдизлари билан бирга дарҳол даладан чиқариш ёки кузги шудгор қилганда кўмиб ташлаш; сўгал ҳар йили учраса, алмашлаб экишни жорий этиш; бегона ўтлар билан курашиш ва агротехника қоидаларига риоя қилиш лозим (Пересыпкин, 1982; NacNab et al., 1983; Watterson, 1985; Вянгеляускайте и др., 1989; Саттарова ва б., 2003; Ганиев, Недорезков, 2005; Попкова и др, 2005).
Помидорда бодринг мозаикасини шу мозаиканинг вируси (Cucumis virus 1) қўзғатади. Унинг криптограммаси R/1;1,3/19+1,1/19+0,8/19;S/S;S/Ap. Бу мозаика дунёнинг барча мамлакатларида, жумладан Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларида ҳам учрайди ва айниқса иссиқхоналарда кенг тарқалган (Власов, 1958, 1960; Watterson, 1985). Помидордан ташқари юзлаб ўсимлик турларини зарарлайди (NacNab et al., 1983). Вируснинг ҳар хил штаммлари мавжуд бўлиб, касаллик белгилари помидор қайси штамм билан зарарланишига боғлиқ. Касал ўсимликларнинг бўйи ва поя бўғин ораларининг узунлиги камаяди, барглар ингичкалашиб, баъзилари деярли ип шаклига киради. Илгари баргларнинг ипсимонлигини тамаки мозаикаси вируси қўзғатади, деб ҳисоблашган (Власов, 1958, 1960; Вянгеляускайте и др. 1989). Касаллик таъсиридан мевалар ўсмай қолади, хунук шакл олади. Вирус ўсимлик қолдиқларида сақланмайди, пайванд қилганда ҳам касал помидордан соғломига (тамаки мозаикаси вируси билан солиштирганда) қийинчилик билан ўтади. Одатда у зарарланган шафтоли яшил шираси (Myzus persicae) билан ўтади; вирус баъзи бошқа шира турлари билан ҳам ўтиши шубҳа қилинади. Касаллик дала ичида ҳам шира ёрдамида тарқалади. Бодринг мозаикаси эрта бошланса, ҳосил далаларда 10-15%, иссиқхоналарда 50 фоизгача пасайиши мумкин. Касалликка чидамли навлар мавжуд эмас (Пересыпкин, 1982; NacNab et al., 1983; Watterson, 1985; Цыпленков, 1986).

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish