Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet102/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   179
Bog'liq
фито

Кураш чоралари. Тупроққа керакли ўғитларни, элементлар балансини сақлаган ҳолда солиш; рН ни ва ўсимлик озуқа моддаларини ўзлаштиришини нормаллаштириш мақсадида, нордон тупроқларга оҳак, ишқорли тупроқларга олтингугурт киритиш, лозим бўлса, экинларга микроэлементлар эритмасини пуркаш тавсия қилинади (Watterson, 1985; Флетчер, 1987).


6 – Мавзу: Сабзовот экинларининг касалликлари ва уларга қарши
кураш чоралари


1. Сабзининг ун-шудринг, занг, фомоз, қора чириш, кулранг чириш, ризоктониоз, фузариоз қуруқ чириш, ҳўл чириш касалликлари
2. Карамнинг ниҳол касалликлари, фузариоз сўлиш, ун-шудринг, занг, сохта ун-шудринг, альтернариоз қора доғланиш, оқ чириш, кул ранг чириш, шилимишиқ бактериоз касалликлари
3. Лавлагининг илдиз чириш, церкоспориоз, ун-шудринг, сохта ун-шудринг, занг, фузариоз, қўнғир чириш сил ва бошқа касалликлари.
4. Пиёзнинг фузариоз чириши, кулранг чириши, пиёз бўғизи чириши, тўқ-қизил доғланиш, занг ва бошқа касалликлари. Касалликларга қарши уйғунлашган кураш чоралари.


Таянч иборалар: фомоз, қора чириш, кулранг чириш, ризоктониоз, фузариоз қуруқ чириш, ҳўл чириш


Сабзининг ун-шудринг касаллигини Erysiphe umbelliferarum f.dauci ва Leveillula umbelliferarum f.dauci аскомицет замбуруғлари қўзғатади. Улар сабзидан бошқа ўсимликларни зарарламайди. Ўсимлик барг, барг банди, тўпгуллари ва пояларида оқ, юпқа, майин моғор ривожланади. Кейинчалик моғор устида қора нуқталарга ўхшаш мева таначалари - клейстотецийлар пайдо бўлади. Зарарланган органлар қаттиқ ва мўрт бўлиб, осон синиб кетади. Касаллик Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларида тарқалган, зарари кам ва махсус ҳимоя чоралари қўллаш талаб этилмайди (Головин, 1960; Гапоненко и др., 1983).
Қўзғатувчиларнинг белгилари. Erysiphe umbelliferarum. Ўсимлик органларидаги моғор қатлами устида конидиялар занжирчаларда ривожланади. Клейстотецийлар думалоқ, қуриганда остки томони ясси шакл олувчи, диаметри одатда 90-115 мкм, ҳар бирининг ичида 4-8, кўпинча 6 та халтача мавжуд; ўсимталари калта, кўп миқдорда, узунлиги 100-150 мкм гача.. Халтачалар эллипсоид шаклли, кўпинча бир томони кичикроқ, ўлчами 50-60x30-40 мкм, одатда ҳар бирининг ичида 2-5 та аскоспора мавжуд. Аскоспоралар узунчоқ-эллипсоид шаклли, ўлчами 20-25x11-13 мкм (Головин, 1960; Пидопличко, 1977а; Гапоненко и др., 1983; Вянгеляускайте и др., 1989).

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish