Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Помидорда сариқ, ёки столбур



Download 1,79 Mb.
bet98/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   179
Bog'liq
фито

Помидорда сариқ, ёки столбур касаллигини илгари вирус қўзғатади, деб ҳисоблашган, аммо кейинчалик қўзғатувчи микоплаза эканлиги хабар қилинган. Бу касаллик дунёнинг Россиядан бошқа мамлакатларида астранинг сариқ касаллиги (Aster yellows) номи билан юритилиши эҳтимол қилинади. Сариқ билан помидордан ташқари картошка, бақлажон, қалампир ва бегона ўтлар зарарланади. Касаллик иқлими иссиқ мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда, очиқ далаларда ва кўпроқ иссиқхоналарда тарқалган. Зарарланган ўсимлик новдаларининг тепаси пушти-яшил тусга киради, барглар буралиб, "қайиқчаларга" ўхшаб қолади. Сариқни гуллар ва мевалар зарарланишидан фарқлаш осонроқ. Гуллар ҳам қайиқча шаклига киради, гулбарглари яшил бўлиб қолади, гулкосабарглари узайиб кетади, чангчи (оталик)лар қурийди, уруғчи (оналик)лар хунук кўриниш олади, гуллар мева тугмайди ёки бадбуруш, нотекис рангли, ичи қаттиқ мевалар тугилади. Картошка ва бақлажондан фарқли ўлароқ, сариқ билан зарарланган помидор ўсимликлари сўлимайди. Иссиқ иқлимли мамлакатларда касаллик помидорга Hyalesthes obsoletes саратони ёрдамида, зарарланган экин ва бегона ўтлардан (печак, латтатикон, цикорий, ихрож, кресс ва б.қ.) ўтади. Зарарланган ёш ўсимликларнинг ҳосили ва айниқса сифати пасаяди. Ўзбекистонда иссиқхоналарда кучли зарарланган ўсимликларнинг 70 фоизгача меваси қаттиқ ва истеъмол қилишга яроқсиз бўлиб қолган. Етилган помидор ўсимликлари зарарланиши ҳосилга ва унинг сифатига деярли таъсир қилмайди (Власов, 1958, 1960; Герасимов, Осницкая, 1961; Кузнецова, Турсуметова, 1970; Власов, Ларина, 1982; Пересыпкин, 1982; Вянгеляускайте и др. 1989).
Помидорнинг тамаки мозаикаси, жуфт стрик ва бошқа вирус ҳамда микоплазма касалликларига қарши кураш чоралари.Экиш учун 3 йил давомида сақланган уруғ ишлатиш помидор вируслар билан зарарланишини кескин камайтиради. Далаларда шира, трипс ва саратонга қарши системали инсектицид, бегона ўтларга қарши гербицид қўллаш, чидамли ва/ёки толерант навлар экиш; помидорни гулзор, ғалла, боғлардан, қишлаган лавлагидан, картошка ҳамда бедадан узоқ ёки шамол беда томондан эсмайдиган далаларга экиш; олдинги йили ТМВ ёки жуфт стрик билан зарарланган помидор, тамаки, бақлажон, қалампир ҳамда вируслар билан касалланган картошка далаларига помидор экмаслик; помидор ҳар 3-4 йилда ўша далага қайта экишни таъминлайдиган алмашлаб экишни жорий этиш (помидор ва бақлажон учун энг яхши ўтмишдошлар - полиз экинлари ва бошоқли ўтлар, қониқарлилари - карам, илдизмевали экинлар, пиёз ва сабза ўтлардир); иложи борича уруғни бевосита далаларга экиш; картошка экинлари ёки туганаклари билан ишла-гандан сўнг помидор экинлари ичига кирмаслик; помидор туп сонини ошириш тавсия қилинади. Иссиқхоналарда чидамли ва/ёки толерант навлар экиш; экишдан олдин уруғни 70°С да 4 кун давомида, ёки калий перманганатнинг 1% эритмаси билан 20 дақиқа давомида зарарсизлантириш (ва сув билан яхшилаб ювиш); уруғларни оғирлиги бўйича саралаш (калибровка қилиш) - ош тузининг 5% ли эритмасига солиб 3 дақиқа давомида аралаштириш, устига чиққанларини дока билан олиб ташлаш, чўкканларини сув билан бир неча марта ювиш, дорилаш ва қуритиш; ниҳол етиштириш жараёнида 2 марта (кўчат қилиш - пикировка ва доимий жойларга экиш пайтида) ёғи олинган сут (обрат) нинг 10% эритмаси билан профилактик ишлов бериш; 2-3 марта калий перманганатнинг 0,05% эритмаси билан суғориш; кўчириб экишдан 1 ҳафта олдин бор кислотасининг 0,1% эритмасини, 0,15-0,3 л/м2 мёъёрида пуркаш; ўсув даврида ширага қарши системали инсектицид пуркаш тавсия этилади. Ниҳоллар куймаслиги учун барча ишловлар куннинг иккинчи ярмида ўтказилади. Ниҳолларни экишдан олдин иссиқхонанинг барча ички қисмларини 40% ли формалиннинг 2% эритмаси билан, 1л/м2 (ёки 1% ли мис купороси - 1 м2 га 100 г + 10 л сув) меъёрда дезинфекциялаш, тупроқни 14-16 соат давомида буғлаш, сўнгра 2 соат сув билан ювиш, кейин агрохимик ташхис асосида азот ва фосфор ўғитларини тавсия қилинган меъёрда бериш, аммо калий помидорнинг ТМВга чидамлилигини оширишини эсда тутган ҳолда, калий ўғитининг миқдорини тавсиядагидан 30-40% га ошириб киритиш лозим.
Доимий жойга кўчириб эккандан 10-15 кун сўнг ниҳолларга бор кислотасининг 0,1% эритмасини 0,15-0,3 л/м2 меъёрда ҳамда ёғи олинган сутнинг 10% эритмасини 2-3 марта, 7-10 кун оралатиб пуркаш ТМВга чидамлиликни оширади. Экинни ҳар ҳафтада текшириб, вирус билан зарарланганларини эҳтиёткорлик билан юлиб, чиқариб йўқотиш, сўнгра қўлларни яхшилаб ювиш лозим. Ишчилар ишдан олдин қўлларини совун билан ювишини таъминлаш, ҳар бир иш битгач, асбоб-ускуналарга буғ билан ишлов бериш, картошка экинлари ёки туганаклари билан ишлагандан сўнг помидор экинларига кирмаслик; помидор туп сонини ошириш талаб этилади. Тупроқдаги ўсимлик қолдиқларидаги ТМВ инфекциясини йўқотиш деярли мумкин эмас, аммо помидорни ҳар 3 йилда бир марта экиш орқали ёки тупроқни буғ билан зарарсизлантириш ёрдамида унинг миқдорини камайтириш мумкин. Буғ билан ишлов берилганда илдизнинг каттароқ (диаметри 0,5 см ва ундан катта) қисмлари етарлича қизимайди ва унинг ичидаги вирус нобуд бўлмайди. Бундай ҳолда вирусни нобуд қилиш учун 100°С тупроқ ҳароратини 10 мин давомида ушлаб туриш тавсия қилинади. ТМВ билан кураш чоралари жуфт стрикка қарши деярли самара бермайди. Бунинг учун картошка Х-вирусининг манбаини аниқлаб, у иссиқхоналарга кирмаслигини таъминлаш лозим; бу млнбаалар иссиқхонада тасодифан ўсаётган картошка, картошка далаларида (мисол учун, ўз томорқаларида) ишлаб келган ишчиларнинг иш кийимлари бўлиши мумкин. Ҳар ҳафта сўнгида экинларни текшириб, стрик чизиқчалари мавжуд бўлганларини эҳтиёткорлик билан юлиб, чиқариб йўқотиш, сўнгра иш кийимларини алмаштириш, қўлларни совун ва чўтка билан 3 марта яхшилаб ювиш лозим. Ҳаво ҳарорати 22-24°С дан юқори бўлиши таъминланса, каеаллик ривожланиши ва тарқалиши кескин камаяди (Власов, 1958, 1960; Герасимов, Осницкая, 1961; Кузнецова, Турсуметова, 1970; Власов, Ларина, 1982; Пересыпкин, 1982; NacNab et al., 1983; Watterson, 1985; Цыпленков, 1986; Флетчер, 1987; Вянгеляускайте и др., 1989; Сычев, Мизунов, 1991; Ганиев, Недорезков, 2005).

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish