Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet55/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   179
Bog'liq
фито

Поя қоракуя касаллиги
Urocystis tritici

Буғдойнинг бу касаллиги Озарбайжонда, Грузияда, Туркманистонда, Ўзбекистонда, Қирғизистонда ва Қозоғистонда учрайди. Лекин бу касалликни энг кўп тарқалган жойи Қрим ва Ставропол ўлкаси бўлиб ҳисобланади.


Касалликни асосий белгиларидан бири шундан иборатки, пояда, баргда ва барг қўлтиғида узунасига кетган бўртиб чиққан чизиқлар ҳосил қилади. Бу чизиқларни ранги аввало оч-оқимтир рангда бўлади, кейинчалик қорая бориб, кўрғошинли кул рангга киради. Эпидермисни қуриши натижасида чизиқлар ёрилади, ичидаги қора телиопоралар кўриниб қолади, чизиқлар бир неча миллиметрдан бир неча сантиметргача бўлади.
Касалликка чалинган ўсимлик ўсишдан орқада қолади, бошоқ ўрнида буралган тўқима массаси ҳосил бўлади.
Касаллик кўзғатувчиларнинг телиоспоралари 1-5 донагача бир жойга тўпланган, марказга жойлашгани спора берадиган телиоспора бўлиб, унинг атрофига жойлашганлари (5-20 тагача), кўпинча (10 та) спора бермайдиган телиоспоралар ҳисобланади.
Спора берадиган телиоспоралар шарсимон ва эллипс шаклида, жигар ранг, қўнғир рангда бўлади.


Маккажўхорини пуфак қоракуя касаллиги
Ustilago zeae (Besk) Under
Касаллик қўзғатувчиси Uredinales- тартиби, базидиомицетлар синфига киради. Бу касаллик билан маккажўхорининг ҳамма ер устки қисми, яъни барги, пояси, дони ёки сўтанинг бир қисми, султони ва таянч илдизи касалланади. Касалланиш ўсимликнинг ҳамма ўсиш даврида, асосан ёш ўсувчи органларида доимий равишда боради. Касалланган қисмларида шу касалликка хос ҳар хил шаклдаги ва катталикдаги оқиш кул ранг, кумуш ранг шишлар (бўртмалар) ҳосил бўлади, кейинчалик шишларнинг ранги қорамтир бўлади, чунки шишлар ичидаги хламидоспора массасининг ранги қорамтир - яшил рангга киради, шиш пўсти пишиб етилгунча ёрилмайди.
Бўртмалар баргларда - асосий томирлар бўйлаб пояларда, кўпроқ бўғимларда рўвак ҳамда сўталарда - гул ва дон ўрнида ҳосил бўлади.
Етилган бўртмаларнинг пўсти йиртилади ва ичидаги хламидоспоралар тўкилиб шамол билан тарқалади. Касалликни қўзғатувчи замбуруғ хламидоспора стадиясида кўпинча тупроқ бетида қишлаб чиқади. Хламидоспоралар ўсиб, базидиоспоралар беради. Кейинчалик базидиоспоралар куртакланувчи споридийлар ҳосил килади, улар ҳаво орқали тарқалиб, маккажўхорининг ҳар хил органларига тушади.
Қулай шароитда споридийлар ўсади ва ўсимтаси маккажўхорининг ёш нозик тўқимасига киради.
Маккажўхори бутун ўсиш даврида, яъни ёш тўқималар бор вақтларда янгидан зарарланиши мумкин.
Касалликни қўзғатувчи замбуруғнинг хламидоспоралари тупроқда маккажўхорининг қолдиқларида, сўталарида, донида қишлайди. Агар касаллик уруғ орқали юқса, ўсимлик умуман зарарланмайди, бунда тупроқдаги уруғ нишлари касалланади. Замбуруғ танаси ғаллагуллиларнинг бошқа хил қоракуялари сингари, бутун ўсимлик бўйлаб тарқалиб маккажўхорини эса фақат сўта ва рўвакларида кўринади. Сўта ва рўваклари батамом зарарланади.
Ўсимликни зарарлашдан бошлаб касаллик аломатлари пайдо бўлгунча 7-12 кун ўтади. Қоракуя пуфаклари 7-15 кун давомида ривожланади, инкубацион даврининг ўтиш вақти бу зарарланган ўсимлик органига, навига, об-ҳаво шароитига боғлиқ.
Маккажўхорининг пуфакчасимон қоракуяси жуда зарарли касалликдир. Бунда маккажўхорининг кўк пояси 25-50 % ва сўталарининг ҳосили 50-100 % камаяди. Ривожланишнинг эрта стадиясида зарарланган ўсимликлар бутунлай нобуд бўлади, ёш ўсимликлар нобуд бўлади, сўтада дон пайдо бўлмайди.
Споралар тупроқ ҳарорати 8-10 °С даража бўлганда ўса бошлайди, бунда 98-100 % нисбий намлик керак.
Бир томчи намликда телиоспоралари бир неча соат давомида ўсади. Оптимал ҳарорат 23-25 °С даража бўлиб ҳисобланади. 12 °С даражадан паст ҳароратда споралар ўсмайди. Ўсаётган телиоспоралар 15-20 соатдан кейин тез ўсувчи ўсимта - базидия ва бир ҳужайрали рангсиз, чўзинчоқ базидиоспора ҳосил қилади. Замбуруғ факат вегетатив органларни зарарлайди. Телиоспора (қуруклари) тўрт ойгача ҳаётчанлигини йўқотмайди.
Пуфак қоракуя касаллигини ривожланиш даражаси тупроқ намлигига боғлиқ.
Маккажўхори ҳосилини камайиши катта пуфакчалар пайдо бўлса 60 %, ўрта пуфакчаларда 25%, майда пуфакларда эса 10-15 % ни ташкил қилади.
Пуфак қоракуя билан касалланган ўсимликлар билан уй ҳайвонларини озиқлантириш мумкин эмас, чунки буларни таркибида токсин (заҳарли) моддалар бор.
Коллективний 100 ТВ, Днепровский 247 МВ, Югославский гибрид-БЦ-66 ва бошқа навлар кам касалланади.
Қарши кураш:
1. Ҳамма агротехника қоидаларига тўлиқ амал қилиш
а) ерни шудгорлаш, 30-32 см
б) Ўсимлик қолдиқларидан тозалаш
в) Алмашлаб экиш (2-3 йилгача) маккажўхори экмаслик
г) Суғориш
д) Уруғни тупроқ ҳарорати 9-12 °С га етганида экиш
е) Уругни тупроқ турига қараб 4-5, 6-8 см чуқурликда экиш
ж) Бегона ўтлардан тозалаш
з) Ўғитлаш (минерал ва органик) кўпроқ фосфорли ва калийли
ўғитлар бериш агрокимёкартограмма асосида ўғитлаш
и) Уруғларни экишдан олдин дорилаш.



Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish