Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Поя ёки чизиқли занг касаллиги



Download 1,79 Mb.
bet57/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   179
Bog'liq
фито

Поя ёки чизиқли занг касаллиги
Puccinia graminis
Бу касаллик ҳамма жойда кенг тарқалган ва айрим ҳудудларда
кўп зарарли ҳисобланади. Асосан Узоқ Шарқ, шимолий Қозоғистон,
Болтиқ бўйи, шимолий Кавказ, Белоруссия, Украинада кўп зарар етказади.
Бу касаллик билан ғалла экинларининг ҳаммаси буғдой, арпа,
сули, жавдар, шунингдек кўпчилик ёввойи ғаллагулли ўсимликлар
зарарланади. Касалликка чалинган ўсимликларни (бошоқ остида, барг қинида, дон қобиғида, қилтиғида ва баъзан дон ҳамда барг пластинкасининг очиқ жойларида, пояда) доғ ёстиқчалари ҳосил бўлади. Бу ёстиқчалар бир-бири билан қўшилиб, йўллар ҳосил қилади, шунинг учун ҳам бу касаллик "чизиқли" занг касаллиги дейилади. Чизиқлар аввал қизғиш қўнғир (урединиоспорали ёзги стадиясида) бошоқ пишиш вақтига бориб эса тўқ қўнғир ёки қора (телейтоспорали қишки стадиясида) рангда бўлади. Касалликни Uridinales тартибига кирувчи Puccinia graminis деган замбуруғ туғдиради, бу замбуруғнинг оралиқ ўсимлиги зирк (Barberis vulgaris) ва унинг баъзи турлари, шунингдек магония (Mahonia aguifolium) дир. Бу замбуруғнинг маълум турга оид ғалла ўсимликларида яшайдиган бир неча хили бор, улар тубандагилардир: f. tritici буғдойиқда, арпада, буғдойда, f. avenae сулида ва кўпгина ёввойи ғаллагулли ўсимликларда, f. secalis жавдарда, арпада, буғдойда шунингдек баъзи бир бошқа ўсимлик
турларида яшайди.
Поя занг касаллигини қўзғатувчи замбуруғ икки уйли бўлиб, спермагонияли ва эцидияли даври оралиқ ўсимликларда, урединиоспорали ва телейтоспорали даври асосий ўсимликда ўтади. Спермагония даврида зирк ёки магония баргининг устки, камдан -кам ҳолатларда остки томонида якка ёки кичик гуруҳ ҳолида шарсимон шаклдаги спермагониялар ҳосил бўлади. Булар 120-130 мкм катталикда бўлади, буларни ичида кўплаб майда, оч тусли, бир ҳужайрали спермация ҳосил бўлади. Кейинчалик баргларни орқа томонида эцидий ҳосил қилади. Эцидиоспоралари шарсимон, конидияспоралари 5 °С дан -24 °С даражада ҳароратда униб чиқади.
Эцидиоспоралар ўсиб замбуруғ танаси - мицелийни ҳосил қилади, улар ўсимлик тўқимасига кириб урединийли урединиоспоралар ҳосил қилади. Урединиоспоралар ўсиши учун ҳарорат 1-30 °С (энг қулай ҳарорат 18-20 °С) даража бўлиб ҳисобланади. 18-20 °С ҳароратда урединиоспоралар бир неча марта такрорлаб, авлод беради.
Вегетация даврини охирида касаллик аломатлари пайдо бўлган жойларда кўплаб телейтобўшлиқлар ҳосил бўлади, буларда телейтоспоралар ҳосил бўлади шу даврида қишлайди. Телейтоспоралар фақат баҳорда 9-29 °С (опт. 18-22 °С) даража ҳароратда ва ҳаво намлиги 95-100 % бўлганида униб чиқади, телейтоспоралардан базидиоспорали базидия ҳосил бўлади.
Бу споралар тарқалиб оралиқ ўсимликларда спермагоний ва эцидий ҳосил килади.
Ғаллагуллиларни бу касаллиги эрта экилган кузги ва кеч экилган баҳорги буғдойда кўп учрайди.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish