Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Баргнинг қўнғир доғланиши



Download 1,79 Mb.
bet155/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   179
Bog'liq
фито

Баргнинг қўнғир доғланиши. Касаллик мевали дарахтларнинг асосан баргини ва новдаларини зарарлайди. Касалликнинг дастлабки аломатлари май ойининг охири, июн ойининг бошларида баргнинг юза қисмида ва орқа томонида қўнғир рангдаги доғлар кўринишида пайдо бўлади.
Касаллик қўзғатувчиси – Entomosporium maculatum Lev. турига мансуб замбуруғ бўлиб, такомиллашмаган замбуруғлар синфига киради. Касаллик ёш кўчатларда кўп учрайди. Замбуруғнинг конидия ҳосил қилиши зарарланган қисмларда кора рангдаги нуқтачалар тарзида бўлиб, бу доғларда пикнидий спора етилади. Бундай доғлар барг бандида, пояда, мевада хам ҳосил бўлади. Замбуруғ 0-5°С ҳароратдан бошлаб ривожланади, 13-25°С ҳароратда замбуруғ тупроқда конидия ёки халтачаларни ҳосил қилади.
Қарши кураш чоралари: тупроқни чуқур ҳайдаш, касалланган новдаларни қирқиб ташлаш, ўсимликларга бордо суюқлиги билан ишлов бериш, кўчатзорларни фосфорли ва калийли ўғитлар билан ўғитлаш, чидамли навларни экиш.
Касалликка қарши асосий тадбирлар агротехник, касалликни олдини олиш, ўсимлик чидамлилигини оширишга қаратилган бўлиши керак. Кимёвий кураш чораларини: қўллашда унинг муддатларини ҳисобга олиш, такрорийлиги ва фунгицид миқдорини ҳам назарда тутиш керак.
Олма ва нокнинг паршаси (калмараз). Катта ёшли боғларда ўсаётган мевали дарахтларнинг асосий касалликларига парша (калмараз), ун шудринг, меванинг чириши, цитоспориоз, баргнинг доғланиши кабилар киради.
Парша касаллиги намлик кўп бўлган йилларда, ёзнинг биринчи ярмида кенг тарқалади. Касаллик зарари ҳосил миқдорини камайтирибгина қолмасдан, унинг сифатини ҳам ўзгартиради. Мевалар шакли ўзгариб, ёрилиб кетади. Парша билан зарарланган гул куртаклари тушиб кетади. Касалланган баргларда ҳосил бўлган доғлар ассимиляцион юзани камайтирганлигидан сув буғланиши ёмонлашиб, улар кейинчалик тушиб кетади. Ўсимликларнинг совуққа чидамлилиги ҳам пасайиб кетади.
Парша касаллигини олмада халтачали замбуруғлардан – Venturia inaeguales Wint, нокда- Venturia pirina Aderh турлари келтириб чикаради. Касаллик ўсимлик баргини, новдасини, мевасини, мева бандини зарарлайди. Касаллик дастлаб яхши ифодаланмаган сарғиш доғлар тариқасида намоён бўлади. Олма баргининг устида, нок баргининг остида замбуруғ спора ҳосил қилиши кузатилади. Доғлар миқдори, унинг ҳажми, ўсимлик навига, иқлим шароитига боғлиқ бўлиб, шакли думалоқ, қора рангдаги аниқ ҳошиядор бўлади. Доғ ҳосил бўлган жойдан мева ёрилиб кетади. Новдада ҳосил бўлган думалоқ шаклдаги мсватанада ксйинчалик споралар ҳосил бўлади.
Касалликнинг бирламчи инфекция маибаи кўчатларнинг касалланган барг ва новдалари ҳисобланади. Қишда уларда ҳосил бўлган халтачаларда споралар етилади. Псевдотецийлар етилиши баҳорни охири, ёзнинг бошига тўғри келади. Аскоспоралар ёмғирда очилиб кўплаб спорани тарқатади.
Бирламчи зарарланган баргларда ҳосил бўлган мицелий экидермис остида ривожланиб, конидий ҳосил килади ва ўсимликларни иккиламчи зарарлайди. Олма навларидан Ренет, Симиренко, Кольвил, Белфир, Китанка навлари кучли касалланади.
Қарши кураш чоралари: тупроқдаги ва ўсимлик қолдиқларидаги инфекцияни 2-3 % ли нитрофен эритмаси билан ишлаш, касалланган ўсимликка бордо суюқлиги, Вектра, Импакт фунгицидлари билан ишлов бериш, чидамли навларни экиш керак.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish