Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Данак мевали дарахтларнинг к



Download 1,79 Mb.
bet157/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   179
Bog'liq
фито

Данак мевали дарахтларнинг клястероспориоз ёки тешикли доғланиш касаллиги. Касаллик мевали дарахтларнинг баргини, новдасини, мевасини, куртагини, гулини зарарлайди. Касаллик белгилари ёш баргларда доғлар тариқасида, кексайган баргларда эса, нобуд бўлган ҳужайраларнинг тушиб кетиши натижасида 2-5 мм диаметрда тешилиб қолиши билан характерланади. Дастлаб доғлар қўнғир рангда бўлиб, атрофи қизғиш-кўнғир халқа билан ўралган бўлади. Ёш баргнинг орқа томонидаги доғларда қора нуқта тарзида кўринади, кекса баргларда доирасимон ҳалкали тешикчалар ҳосил қилиб кўринади. Ёш новдаларда касаллик ёз ойларида нуқтасимон кўринишдаги 2-5 мм ҳажмдаги қизғиш-қизғиш бинафша рангдаги доғлар пайдо қилади. Доғларнинг маркази рангсиз бўлиб, чўзинчоқ шаклни олгач ёрилиб кетади. Новдаларда касаллик белгилари чўзинчоқ қўнғир рангдаги қизғиш қўнғир ҳалқа билан ўралган доғлар тарзида кўзга ташланади. Мевалар барглар билан бир вақтда касалланади. Лекин, касаллик меваларда қизғиш-қўнғир рангдаги чуқур яралар тарзида намоён бўлиб, атрофи йўғонлашади. Олхўри ва олча меваларининг доғ ҳосил қилиб зарарлалган қисми қуриб қолиши натижасида данакгача бўлган ҳужайралар нобуд бўлади. Касаллик дастлаб куртак ва гулларда кузатилса, кейинчалик баргларлар ва меваларда бошланади. Касалликни Deuteromycetes синфининг Hyphomycetales тартибига мансуб, Clasterosporium carpophilum (Lev) Adern. замбуруғи келтириб чиқаради. Бу касалликни қўзғатувчи замбуруғлар тупроқда конидия ва мицелий ҳолида қишлайди. Касалликнинг инфекция манбаи сифатида касалланган барг, новдалар ва улар ёриқларида сақланган споралар асосий аҳамиятга эга.
Касалликка қарши курашиш учун инфекция манбаига қарши ўз вақтида тадбирлар ўтказилиши керак. Касалланган новдалар кузда қирқилиши, меваларни териб олиб ташлаш, дарахтлар қатор оралиғига тўғри ва ўз вақтида ишлов бериш, ўғитлаш, куртак очилгунга қадар, гуллагандан кейин ва учинчи марта икки ҳафтадан кейин 1 % ли бордо суюқлиги билан 1 га ерга 600 л миқдорда ишлов бериш керак.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish