Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet163/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   179
Bog'liq
фито

Қарши кураш тадбирлари:

  • кузда баргларни йиғиштириб олиб, ёқиб ташлаш, сўнгра токзорни чуқур (30-35 см) қилиб ағдариб ҳайдаш.

  • баҳорда токларни симбағазларга кўтариш, токни баргини тупроқдан узоқроқ яъни юқорироқ сақлаш, тупроққа яқин бўлган баргларни юлиб ташлаш, ҳосилсиз новдаларни хомток вақтида кесиш, новда ва баргларни қалинлашиб кетишига йўл қўймаслик. Энг асосийси ток ўсимлигини энг пастки барги тупроқдан 1-1,2 м баланд бўлиши лозим, чунки инфекция тупроқда қишлаб, сўнгра баргларга ўтади.

  • тўкилган ва қуриган баргларни, шунингдек касалланган новдаларни кесиб, даладан чиқариб ёқиб юбориш.

  • бутун ўсув даври давомида токзор тупроғини доимо юмшатиб ҳайдаб туриш, ортиқча суғоришларга, сувни туриб қолишига чек қўйиш.

  • ўсув даври давомида токларни 1% ли Бордо суюқлиги ёки 50% ли мис хлорли оксидини 0,5 % ли суспензияси билан кимёвий ишлов бериш лозим. Кимёвий ишлов беришда Курзат препаратини 2,0-2,5 кг/га меъёрда, шунингдек Ридомил-Голд перепаратини 2,5 кг/га меъёрда ҳам қўллаш мумкин, аммо ушбу фунгицидларнинг нархи жуда ҳам қиммат бўлиб, етиштириладиган маҳсулот таннархини кескин ортиб кетишига олиб келади.

Кимёвий ишлов бериш новдада ҳар 4-5 барг янги барг пайдо бўлгач ўтказилади. Ёки ҳар 8-12 кунда дориланиб турилади.

  • токзорни фақат азотли озиқлантириш касалликни кучайишига олиб келади, фосфорли ва калийли ўғитлар эса уни чидамлилигини оширади.

  • суғориладиган токзорларда кимёвий ишлов бериш ҳар суғоришдан олдин ўтказилиши мақсадга мувофиқдир.

кимёвий ишлов бериш ҳар контурда 1 куннинг ўзида ўтказилиши лозим. Йил қуруқ келганда 5-7 марта, ёғингирчилик кўп бўлганда эса 10-14 мартагача дориланади. Дорилаш ишлари ёмғирдан кейин эмас, балки ёмғирдан олдинроқ ўтказилиши токни касалланишини камайтиради.
Токни антракноз касаллиги. Касаллик қўзғатувчиси Gloeposrium ampelophagum Pass замбуруғи. Бу касаллик Закавказье, Қозоғистон ва кейинчилик Ўзбекистонда тарқалган. Айрим йиллари бу касаллик бошқа узумчилик хўжаликларида катта иқтисодий зарар етказган. Касаллик асосан чуқурлик, намлик кўп ерларда, дарё қирғоқларида, ер ости сувлари яқин жойларда, токларни қалин экилган шароитларда кучли ривожланади. Касаллик билан ток ўсимлигини барча ер устки қисми зарарланади.
Касалликни аломати ток баргиларида қизғиш кулрангга ўхшаш ёки тўқ қўнғир рангли ҳар хил шаклдаги доғлар пайдо бўлади. Тўқима тез парчаланиб тўкилади. Барглар тешик ҳолатга келади ва барглар тўкилиб кетади. Кейинчалик бундай доғлар ўрнида эгри бугри яралар пайдо бўлади. Яраларнинг четларида бўртмалар пайдо бўлиб доғлар қораяди. Касалликнинг кучайиши билан новдалар кўмирдек қорайиб кетади. Касалланган новдалар қийшайиб мўрт ҳолатига келади. Шамол таъсирида синиб кетади. Барглар кичиклашади ва қурийди. Касалланган баргларни четларида тўқ қўнғир ҳошия; билан ўралган кул ранг доғлар ҳосил бўлади. Барг япроғининг шикастланган тўқимаси парчаланиб тўкилади. Барг томирларини қаттиқ шикастланганлари қурийди ва тўкилади. Бу касаллик билан касалланган тўп гулларда қора ҳошия билаи ўралган доғлар пайдо бўлади. Касалланган гулларнинг кўпчилиги тўкилиб кетади. Касалланган узум мевасида қорамтир ҳошия билан ўралган кулранг чуқурчалар ҳосил бўлади. Бундай узум мевалари бир томонлама ўсади. Кўпчилик ҳолларда қурийди. Улар тушиб кетади ёки новдада осилиб колади. Доғли антракноз касаллигини қўзғатувчи замбуруғ касалланган новдалар тўқимаси ичида мицелий шаклида қишлайди. Ҳаво ҳарорати 23-32 да бўлганида касалликни ривожланиши кучаяди. Бу замбуруғ мавсум жараёнидп кўплаб авлод беради. Ток новдаси ўсув даврини дастлабки 2 ойида, барглари биринчи ойида касалланади. Шунинг учун ёзнинг иккинчи ярмида бу касаллик учрамайди. Бу касаллик билан сурункасига 3-4 йил касалланган токлар қурийди. Касалликни қўзғатувчи замбуруғ фақат токларнигина касаллантиради. Касаллик билаи ҳусайни, қора кишмиш, оқ кишмиш, катқўрғон, чиллаки, чарос, буваки навлари қаттиқ касалланади.
Ўзбекистонда ўстириладиган Европа навлари (Саперави, Каберни, Рислинг) бу касаллик билан бутунлай касалланмайди ёки кучсиз касалланади. Адабий маълумотларга кўра кейинги йилларда токни антракноз билан касалланиши кўпаймоқда. Касалликни кўпайиши учун иссиқ ва ёғингарчилик ҳаво шароити қулайдир. 2004 – 2005 йиллари об-ҳаво бу касаллик учун оптимал қулай шароит бўлиб Ўзбекистонда касалликни кўпайишига олиб келди.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish