Бульданеж (V.opulus f. sterile)
80
100 китоб тўплами
Қорсимон мевали бута (Symphoricarpos albus (L.) S.F.
Blake)
тури сершох бута ўсимлик, баландлиги 2 м га етади,
шох-шаббаси юмалоқ, шохлари ингичка, эгилувчан, бир оз
тукли, барглари овал шаклда, оч яшил бўлиб, бўйи 2-5 см
келади, қисман қирқилган, яъни бўлакли, орқа томони тук-
ли. Гуллари қўнғироқсимон, бўйи 6 мм келади, пушти рангда,
ички томони тукли. Меваси резавор мева, оқ, юмалоқ, тук-
сиз, диаметри 1 см гача бўлиб, улар зич шода ҳолда новда-
ларнинг учида жойлашади ва тупида қиш бўйи сақланади.
Бу тез ўсадиган бута. Ҳаво ва тупроқнинг қуруқлигига чи-
дамли. Шаҳар шароитида ҳавонинг ифлосланишига бардош
беради. Сояда ҳам ўсаверади. Ер танламайди, лекин оҳакли
ерда яхши ўсади. Тупроқнинг бир оз шўртоблигига чидамли.
Бу турнинг ватани Шимолий Америка ҳусобланади тарқал-
ган. Кейинги йилларда Тошкент шаҳрини кўкаламзорлашти-
ришда кенг қўлланилмоқда. Бу бута меваси етилган вақтда
жуда чиройли кўринади. Уни яшил тўсиқ яратиш учун экиш
тавсия этилади. Меваси бутада узоқ вақт тўкилмасдан сақла-
нади.
Қорсимон мевали бута (Symphoricarpos albus (L.) S.F. Blake)
81
МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ-БУТА ЎСИМЛИКЛАР
44–
китоб
Доривор розмарин
(Rosmarinus officinalis L).
Розмарин
туркумига киритилган ягона тур ҳисобланади. Ушбу доим
яшил бута ўсимлиги баландлиги 1,5 метргача бўлиб, шох-шаб-
басининг диаметри ҳам шунга яқин. Ватани – Ўрта ер денгизи
мамлакатлари ҳисобланади. Тез ўсувчан, ёруғсевар, қурғоқчи-
ликка ва ер шўрига чидамлидир. Намлик кўпайиб кетса ўсим-
лик салбий реакция кўрсатади. Тупроққа талабчан эмас.
Шаҳар шароитларида чангли, газли-тутунли муҳитга чи-
дамли ҳисобланади. Новдалари ингичка, танасидаги кўпа-
лаб эфир мойи ажратадиган безлари бўлиб, жуда хушбўй
ҳид таратади. Кўп йиллик новдалари 4 қиррали. Барглари
узунлиги 4 см, эни 0,5 см, ингичка ланцетли, устки қисми тўқ
яшил, қуйи қисми туклар билан қопланган. Ер устки қисми
зиравор сифатида фойдаланилади.
Гуллари майда, бинафша ранг, барглари қўлтиғида 5-10
тадан жойлашган. Розмарин манзарали ўсимлик сифатида
ландшафтли қурилиш ва кўкаламзорлаштириш соҳасида
кенг фойдаланилади.
Доривор розмарин (Rosmarinus officinalis L)
82
100 китоб тўплами
Шаҳар шароитларида чангли, газли-тутунли муҳитга чи-
дамли ҳисобланади. Новдалари ингичка, танасидаги кўпа-
лаб эфир мойи ажратадиган безлари бўлиб, жуда хушбўй
ҳид таратади. Кўп йиллик новдалари 4 қиррали. Барглари
узунлиги 4 см, эни 0,5 см, ингичка ланцетли, устки қисми тўқ
яшил, қуйи қисми туклар билан қопланган. Ер устки қисми
зиравор сифатида фойдаланилади.
Гуллари майда, бинафша ранг, барглари қўлтиғида 5-10
тадан жойлашган. Розмарин манзарали ўсимлик сифатида
ландшафтли қурилиш ва кўкаламзорлаштириш соҳасида
кенг фойдаланилади.
Буддлея
(Buddleja)
ўсимлиги
Норичникдошлар
(Scrophulariaceae) оиласига мансуб кўп йиллик манзарали
бута ўсимлик ҳисобланади. Бута баландлиги 2,5-3 метр. Тур-
кумда 100 га яқин турлари бўлиб, асосан Америка, Африка
ва Осиёнинг тропик ва субтропик минтақаларида тарқалган.
Табиатда бута баъзан кичик дарахт сифатида ўсади.
Буддлея (Buddleja) и
83
МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ-БУТА ЎСИМЛИКЛАР
44–
китоб
Лиана ва ўтсимон турлари ҳам учрайди. Гултўплами ўзига
хос шаклга эга. Буддлея клумбаларга, алпинарийларга, хиё-
бонлар ва шаҳар паркларига экилади. Гул тўплами 20-45 см
узунликка эга. Гуллари ранги ва шаклига кўра фарқланади.
Вейгела (Weigela)
ўсимлиги Шилвидошлар оиласига ман-
суб манзарали гулловчи бута ҳисобланади. Вейгела турлари
шарқий ва жануби-шарқий Осиёда тарқалган, Ява ороли-
да битта тури, Россияда Узоқ Шарқ ўрмонларида 3 тури уч-
райди. Вейгела асосан новда қаламчасидан кўпайтирилади,
уруғидан кўпайтирилганда қимматли биологик белгилари
сақланмайди. Вейгела ландшафт дизайни ва кўкаламзор-
лаштиришда якка ёки гуруҳ ҳолида экилади, бошқа манзара-
ли ўсимликлар билан композициялар яратишда фойдалани-
лади. Тошкент шаҳри шароитларида хушманзара гуллайди,
газли-тутунли муҳитга яхши мослашган.
Do'stlaringiz bilan baham: |