Лигиструм (Ligistrum vulgare).
Лигиструмнинг 50 га яқин
тури бўлиб, кўкаламзорлаштириш учун аҳамиятлиси оддий
лигиструм ёки деворгул ҳисобланади. Бу ўсимлик тез кўпая-
диган сершох, баландлиги 3-4 метргача бўлган бута. Баргла-
ри ланцетсимон, чўзинчоқ, шохларида узоқ сақланади.
Деворгул июнь ойида гуллайди, сентябрь-октябрда ме-
валари пишиб етилади. Мевасининг ранги тўқ кўк, қора, қи-
зил ширали, 1-2 уруғли. 1000 дона уруғи 22 г оғирликка эга.
Асосан қаламчаларидан тез кўпаяди, жонли яшил девор
сифатида кўплаб экилади, шохлари қирқувга ва шакл бе-
ришга яхши мослашган, турли шакллар ҳосил қилиши мум-
кин.
Ландшафт қурилишида истиқболли ўсимлик ҳисобланади.
69
МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ-БУТА ЎСИМЛИКЛАР
44–
китоб
Оддий настарин
(Syringa vulgare).
Настарин
нинг 30 га
яқин тури маълум. Улар асосан манзарали ўсимлик сифа-
тида кўкаламзорлаштириш соҳасида ва аҳоли томонидан
кўплаб ўстирилади.
Настариннинг кенг тарқалган тури оддий настарин ҳи-
собланади, унинг селекция қилинган манзарали навла-
ри ҳам мавжуд. Настарин 6 метр баландликкача ўсиб, зич
шох-шаббалар ҳосил қилади. Настарин май ойида гуллайди,
гуллари тўпгул кўринишида оқ, сиёҳ рангда бўлиб, жуда ман-
заралидир.
Оддий настарин (Syringa vulgare)
70
100 китоб тўплами
Кузда мевалари пишиб етилади, қанотсимон уруғлар
ажралиб чиқади, узунлиги 1 см, 1000 уруғ оғирлиги 5-9 г,
уруғидан кўпаяди, сергул навлари пайвандлаш йўли билан
кўпайтирилади. Шаҳарларни кўкаламзорлаштиришда кенг
фойдаланилади. Ландшафт қурилишида истиқболли ўсим-
лик ҳисобланади.
Форзиция
(Forsythia suspense).
Баландлиги 1,5-2 м га ета-
диган бута бўлиб, новдалари тик ўсади. Барглари тўқ яшил.
Эрта баҳорда барг ёзишдан олдин гуллайди, гули сариқ,
баҳор совуқларига чидамли.
Уруғдан ҳам, пархиш йўли билан ҳам кўпаяди, ёзги қа-
ламчасидан ҳам кўпайтириш мумкин. Бу тур апрель-май
ойларида гуллайди. Гуллари бутада узоқ сақланади. У сояга
чидамли, бироқ очиқ ерларда яхши ўсади, ер танламайди.
Қурғоқчиликка, турли зараркунанда ва касалликларга ҳам
чидамли.
Форзиция (Forsythia suspense).
71
МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ-БУТА ЎСИМЛИКЛАР
44–
китоб
Форзиция шаҳар шароитларига чидамли, кенг бордюр-
ларни ва қияликларни кўкаламзорлаштиришда, газонларда
солитер сифатида экиш тавсия этилади. Ландшафт қурили-
шида кенг фойдаланиш тавсия этилади.
Доим яшил шамшод
(Buxus sempervirens).
Шамшод ки-
чикроқ дарахт ёки бута ҳисобланади. Пўстлоғи силлиқ,
кулранг-яшил. Новдаси 4 қиррали, яшил рангда. Барглари
доим яшил, қалин пўстли, чети текис, калта бандли бўлиб,
новдада доира шаклида жойлашади.
Шамшод ўсимлиги март-апрель ойларида гуллайди. Ме-
васи август-сентябрь ойларида етилади. У кўсак шаклида
бўлиб, учи томонида устунчалар қолдиғидан ҳосил бўлган
учта шохчаси бор, етилганда уч паллага ажралади.
Кўкаламзорлаштириш соҳасида асосан доим яшил шам-
шод ўстирилади. У Ўрта ер денгизи атрофидаги ҳудудларда
тарқалган, Ўзбекистонда аҳоли яшаш жойларини кўкалам-
зорлаштириш мақсадида кўплаб экилади. Шамшоднинг ҳам-
ма турлари деярли соясевар ўсимлик ҳисобланади.
Доим яшил шамшод (Buxus sempervirens)
72
100 китоб тўплами
У тупроқнинг унумдорлигига ва ҳавонинг намлигига та-
лабчан. Секин ўсади ва узоқ йил яшайди. Тўнкасидан ҳамда
пархиш йўли билан кўпаяди, илдизидан бачкилайди.
Ёғочи қиммат баҳоланади, унинг ранги тиниқ, пўсти қа-
лин, пишиқ, қаттиқ бўлиб, яхши ёрилади ва ишлаш қулай.
Шамшодни бутаб, ҳар хил шакл бериш осон. Шунинг учун
жойларни кўкаламзорлаштиришда муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон шароитида ҳавонинг қуруқлигидан анча за-
рарланмоқда. Шамшод жонли девор яратишда жуда қўл ке-
ладиган ўсимлик. Ландшафт қурилишида партерда, жонли
девор яратишда фойдаланиш тавсия этилади. Топиар яра-
тишда шамшоддан кенг фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |