66
100 китоб тўплами
Аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштиришда кенг
қўлланилмоқда. Ландшафт қурилишда композициялар яра-
тишда фойдаланилади. Паркларда, дам олиш оромгоҳлари-
да кўкаламзорлаштириш учун экилади.
Падуббаргли магония
(Mahonia aguifolium).
Бу бута
паст бўйли, баландлиги 1 метргача бўлган ерга ётиб ўсади-
ган манзарали доим яшил ўсимлик бўлиб, барглари қаттиқ,
ялтироқ, пўсти қалин, тўқ
яшил рангда, баргчалари ўткир
тишчали. У май ойида гуллайди, гуллари тилла ранг сариқ,
йиғилиб шингилча ҳосил қилади.
Падуббаргли магония (Mahonia aguifolium).
67
МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ-БУТА ЎСИМЛИКЛАР
44–
китоб
Резавор меваси серэт, қорамтир, ҳаво ранг, юмалоқ
шаклда бўлиб, диаметри 8 мм гача, етади кузда етилади. Уруғ
олиш учун мевасини август ойида йиғиш керак. Магония
Шимолий Америкадаги тоғли ҳудудларда тарқалган.
Ўзбекистонда асосан, манзарали бута сифатида экилади,
чунки унинг гули ва барглари жуда гўзал. Совуққа, қурғоқчи-
ликка чидамли. Илдизидан осон бачкилайди, ўрмон мелио-
рацияси ишларида тоғ қияликларини ёмғир суви ювиб ке-
тишидан сақлаш мақсадида экиш учун жуда қулай ўсимлик.
Магония шаҳарларни кўкаламзорлаштиришда кенг қўл-
ланилади. Парклар, хиёбонларда экилади.
Ландшафт ком-
позициялари яратишда фойдаланилади.
Оддий зирк
(Berberis vulgaris).
Бута ўсимлиги бўлиб, ба-
ландлиги 3 м, пўстлоғи оқ қўнғир, шохлари ингичка. Апрель
ойида барг чиқариш билан бир вақтда гуллайди. Гулла-
ри шингил кўринишда, сариқ рангда. Меваси тиниқ қизил
рангда, барглари тўқ яшил рангда, жуда хушманзара бута.
Оддий зиркнинг (Berberis vulgaris) қизил баргли шакли
68
100 китоб тўплами
Сояга ва қурғоқчиликка чидамли, илдизидан бачкилай-
ди. Ёғочи тиниқ сариқ бўлиб, қуриганда қораяди, чиройли
текстурага эга. Мевасидан турли ичимлик, мураббо ва кон-
фет маҳсулотлари тайёрланади.
Танаси ва илдизининг пўстлоғидан
олинган экстракт
тери ва жун газламаларни бўяшда ишлатилади. Барглари ва
меваси таркибида 6 % га яқин олма кислота ва С витамини
бор. У МДҲнинг Европа қисми ўртаси ва жанубидаги ҳудуд-
ларда, Қрим ва Кавказда тарқалган.
Оддий зирк Ўзбекистонга манзарали ўсимлик сифатида
интродукция қилинган. Унинг айниқса қизил рангли барг-
ларига эга манзарали шакли кўкаламзорлаштиришда кенг
қўлланилади. Ландшафт қурилишда оддий ва Тунберг зир-
кининг қизил баргли зирк шакли тротуар чеккаларига, парк-
ларга, хиёбонларга экиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: