93
МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ-БУТА ЎСИМЛИКЛАР
44–
китоб
рантдошлар оиласига мансуб бўлиб, Калатея (Calathea) тур-
кумига унинг 286 та тури киритилган. Улар асосан Марказий
ва Лотин Америкасининг тропик ўрмонларида тарқалган.
Калатея турлари нақшли
барглари билан манзарали
ҳисобланади ва хоҳлаган хонани кўнгилдагидек дизайнда
безаш учун мос, лекин шуни унутмаслик керакки, унинг учун
қуёшнинг тўғри нурлари тавсия этилмайди.
Калатея учун
оптимал муҳит ярим соя жой ҳисобланади.
Калатея ўсимлигининг номи юнонча “Kalathos” сўзидан
келиб чиққан бўлиб, сават деган маънони англатади, бунинг
сабаби уларнинг барглари сават тўқиш учун ишлатилган.
Бироқ ҳозирги калатея асосан манзарали ўсимлик сифатида
экилади. Калатея ўсимлиги учун ҳарорат +16 даражадан паст
бўлмагани маъқул. Гуллари бирмунча кўримсиз ҳисоблана-
ди лекин айрим турлари жуда чиройли гуллайди. Тупроқни
фақат юмшоқ сув билан суғориш мақсадга мувофиқ. Ўсимлик
баҳор ёз ойларида бирмунча кўп суғоришни талаб қилади.
Калатея ўсимлиги (Calathea langifolia).
94
100 китоб тўплами
Кўпайтириш қаламчалари, уруғлари ва тупини бўлиш
усулларида кўпайтирилади. Калатеяни уруғидан кўпайти-
риш қийин тадбир ҳисобланади. Экиш учун максимал хо-
латда янги терилган уруғларни ишлатиш лозимдир. Уруғлар
қум ва тупроқ аралашмасидан иборат субстратга экилади ва
полиэтилен плёнка билан беркитиб қўйилади. Парникдаги
ҳарорат +21+25
о
С бўлишлиги таъминланади.
Ниҳоллар 3-4 ҳафтада униб чиқади,
улар кейинчалик
тувакларга кўчириб ўтказилади. Қаламчаларини илдиз ол-
дириш учун уларни барг банди ва еростки илдизига эга
қаламчасини нам қум ва тупроқ аралашмасига экилади ва
полиэтилен плёнка билан беркитиб қўйилади. Илдиз олган
кўчатлар 1 йилдан кейин тувакка кўчириб ўтказилади. Кала-
теянинг асосан барглари манзарали ҳисобланади,
шунинг
учун интерьер, балконларни кўкаламзорлаштиришда истиқ-
болли ўсимлик ҳисобланади.
Хлорофитум
(Chlorophytum).
Хлорофитум Америка ва
Жанубий Африканинг тропик ва субтропик ўрмонларидан
келиб чиққан.
Хлорофитумнинг жуда кўп турлари бор. Chlorophytum
comosum – ушбу тур жуда яхши ва тез кўпайиши
билан
ажралиб туради. Ушбу турнинг бир қатор манзарали шакла-
ри ҳам мавжуд: Chlorophytum comosum vittatum – баргла-
рининг ўртасида ҳосил қиладиган бир нечта оқ чизиқлари
билан ажралиб туради, Chlorophytum comosum bonnie жин-
галак баргли хлорофитум ҳисобланади.
Хлорофитум ўсимлиги ўстириш
учун алохида эътибор
талаб қилмайди. Шунинг учун уни ўстириш қийин эмас. У
узоқ вақт қуёш нурисиз ўсиши мумкин ва ҳавони жуда яхши
тозалаши билан ажралиб туради.
Кўпинча бу ўсимлик ампель ўсимлик сифатида экиб
95
МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ-БУТА ЎСИМЛИКЛАР
44–
китоб
ўстирилади. Бунинг учун махсус стендлар зарур бўлади. Хло-
рофитумни тупини иккига бўлиш йўли билан кўпайтириш
энг самарали усул ҳисобланади. Тупроққа экилгач жуда тез
илдиз олиб ривожланиб кетади. Ўсимликдан чиқадиган бир-
мунча узун шохчалар хам яхши шароитда тез илдиз чиқариб
алоҳида ўсимлик ҳолатига келади.
Хлорофитум гигрофит ўсимлик бўлиб ёзда тез-тез суғо-
ришни талаб қилади, қишда эса суғоришни
камайтириш ло-
зим. Қуёш нури тушмайдиган хонанинг узоқ бурчакларида
ўстириш учун жуда мос ўсимлик ҳисобланади. Хлорофитум
ҳавони жуда яхши тозаловчи сифатида жуда қадрланади.
Бенжамин фикуси
Do'stlaringiz bilan baham: