+ишло+ хыжалик ишлаб чи+ариш фондлари ва



Download 1,7 Mb.
bet94/100
Sana04.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#482579
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   100
Bog'liq
Қишлоқ хўжалиги географияси ва иқтисодиёти

Ғалла (дон) хўжалиги-деҳқончиликнинг асосий тармоқларидан бири. Донли экинлар умумжаҳон миқёсида экин экиладиган жами ерларнинг ярмини эгаллайди ва инсоният томонидан ўзлаштирилган барча ҳудудларда етиштирилади. Қишлоқ хўжалиги экинлари ичида майдони ва ялпи ҳосили жиҳатидан биринчи ўринда туради. Ғалла экинлари аҳолининг асосий озиқ-овқат манбаи ҳисобланади. Шунингдек, ғалла экинлари чорвачилик учун жуда қимматли ем-ҳашак манбаи ҳамдир. Жаҳон қишлоқ хўжалигида 702 млн. гектар ер ғалла экинларидан иборат. Донли экинлар ялпи ҳосили 1837 млн. тоннани ташкил этди(2000). Жаҳон дон хўжалиги асосан-буғдой, шоли ва маккажўхори етиштиришдан иборат. Ўзбекистонда донли экинларнинг майдони 1,6 млн. гектардан ортиқ. 6,1 млн тоннага яқин ҳосил олинди(2006).
Қандли экинлар-шакар берувчи ва аҳолининг озиқ-овқатида катта ўрин тутадиган экинлар. Уларнинг асосини қанд лавлаги ва шакарқамиш ташкил этади.
Қишлоқ хўжалиги географияси-қишлоқ хўжалигининг ҳудудий тарқалиши, жойлашиши ва комплекс ривожланиш қонуниятларини ўрганувчи фан. Қисқача таърифлаганда эса қишлоқ хўжалиги географияси аграр(қишлоқ хўжалиги) ҳудудий тизимлари ҳақидаги фандир.
Қорамолчилик-чорвачиликнинг қадимий ва энг йирик тармоғи. Қорамоллар асосан сут ва гўшт олиш учун боқилади. Уларнинг териси кўн-пойабзал саноати учун хом ашё ҳисобланади. Қорамолчилик сут, сут-гўшт, гўшт-сут ва гўшт йўналишларига эга. Аҳоли истеъмолидаги жами гўштнинг 1/3 қисми ва сутнинг 9/10 қисмини қорамоллар етказиб беради. Жаҳонда қорамолларнинг умумий сони 1344 млн. бош. Уларнинг ярмидан кўпи Евросиё мамлакатларига тўғри келади. Қорамоллар сони бўйича Ҳиндистон, Бразилия, Хитой, АҚШ, Аргентина етакчилик қилади.
Қувват берувчи ўсимликлар-истеъмол қилингач киши организмига ўзига хос тетиклик бахш этадиган ва кайфиятни кўтарадиган ўсимликлар бўлиб, улар таркибига чой, кофе, какао киритилади. Бу ўсимликлар асосан тропик, қисман субтропик мамлакатларда етиштирилади. Қувват берувчи ўсимликлар ичида кенг тарқалгани чой ҳисобланади.
Қўйчилик-чорвачиликнинг муҳим ва етакчи тармоқларидан бири. Бу тармоқнинг асосий вазифаси жун, гўшт-ёғ, тери маҳсулотларини етказиб беришдан иборат. Қўйларнинг энг қимматли маҳсулотларидан бири-жун бўлиб, жун енгил саноатнинг муҳим хом ашёси ҳисобланади. Қўйчилик-қўйлар жунининг сифати бўйича майин жунли, ярим майин жунли, ярим дағал жунли ва дағал жунли йўналишларга бўлинади. Дунё бўйича қўйлар сони 1060 млн. бошга тенг. Қўйчилик намчил, юмшоқ иқлимли ҳудудлардан тортиб, то қурғоқчил ва нисбатан иссиқ ҳудудларда, ўт-ўланларга бой кенг яйловли ҳудудлар бўйлаб кенг тарқалган. Қўйлар сонига кўра Хитой, Австралия, шунингдек, Ҳиндистон, Эрон, Янги Зеландия, Буюк Британия, Судан, Туркия каби мамлакатлар етакчилик қилади.
Яшил инқилоб”-замонавий агротехникани амалиётга жорий этиш ва қўшимча маблағлар киритиш, экинларнинг серҳосил ва тезпишар навларини яратиш, кимёвий ўғит, пестицидлардан фойдаланиш, ирригация ва мелиорация тизимини яхшилаш йўллари билан қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантирилиши.




Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish