+ишло+ хыжалик ишлаб чи+ариш фондлари ва



Download 1,7 Mb.
bet85/100
Sana04.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#482579
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   100
Bog'liq
Қишлоқ хўжалиги географияси ва иқтисодиёти

ПИЛЛАЧИЛИК

Пиллачилик чорвачиликнинг қадимий ва машҳур тармоқларидан бири. Пиллачилик ипак қурти боқиш ва унинг янги зотларини яратиш, пилладан мўл-ҳосил етиштиришни ўз ичига олади. Ипак қурти асосан тут барглари билан озиқланади. Шунинг учун пиллачилик тараққиёти тутчилик билан узвий боғланган. Тутзор плантациялари катта майдонларни эгалласа пиллачилик ҳам юксак даражада ривожланади. Хитой, Япония, Корея ва Ҳиндистонда дуб, айланд каби дарахтларнинг барглари ҳам озуқа сифатида берилади.


Ипак қуртининг ватани Хитой ҳисобланади. Хитойда узоқ муддат ипак қуртини боқиш ва ундан ипак олиш технологияси сир сақланган, махфий тутилган. Кейинчалик турли йўллар билан бошқа мамлакатларга ҳам тарқала бошланган. Жумладан ипак қурти боқиш, Ўрта Осиёга эрамизнинг тўртинчи асрида кириб келади. Қадим замонларда шарқ мамлакатлари ипак матолари билан машҳур бўлиб келган. “Буюк ипак йўли” нинг пайдо бўлиши ҳам айнан ушбу соҳа билан чамбарчас алоқадор.
Ўзбекистон пиллачилиги довруғи кетган. Айниқса, Марғилон қадимдан атласлари билан шуҳрат қозонган. Ипакдан тайёрланган атласлар ва адраслардан тайёрланган турли кийим-кечаклар дунёнинг машҳур модалар уйида намойиш қилинади. Камалак рангда товланувчи Марғилон ва Наманган атласлари ўзининг бетакрорлиги билан алоҳида ажралиб туради.
Ўзбекистоннинг барча вилоятларида пилла етиштирилади. Пилланинг ялпи ҳосили 1985 йил 32,2 минг т, 1990 йил 31,0 минг т, 2001 йил 17,3 минг т. ва 2006 йил 20,2 минг т. ни ташкил этди. Республика пилласининг тенг ярмига яқини Фарғона водийси вилоятларига тўғри келади.
Ҳар қути (29 грамм) уруғидан олинадиган ўртача ҳосил 53-57 кг, илғор хўжаликларида эса 70-80 кг ни ташкил этади.
Ўзбекистонда пиллачилик пахта етиштириш билан қўшиб олиб борилади, яъни пахтачиликдан кейинги қўшимча тармоқ ҳисобланади. Пахта майдонларининг атрофи тут кўчатлари билан ихотазорлаштирилган. Май ойигача чигит экиб бўлингач пилла боқиш даври бошланади. Бундан кўринадики, меҳнат ресурслари ғўзага ишлов беришдан бўшаган вақтда, уларни пилла етиштиришга йўналтириш ва ишчи кучидан самарали фойдаланиш имконияти вужудга келади.
Республика етиштирилган пилла Марғилон ва Наманганда қайта ишланади.



Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish