ХУЛОСА: Эй фарзанд, билгинки, беғараз ҳурмат талаб қилинмайди, балки қозонилади.
2- МАШҒУЛОТ.
“Хаётий қадриятларни шакллантиришнинг психологик омиллари” мавзусидаги тренинг машғулоти
№
|
Тренинг машғулотининг режаси
|
Давомийлиги
|
Ўқув воситалари
|
Машқ мақсади
|
1
|
Кириш қисми
Танишув
Тренинг олтин қоидалари
Машғулотдан кутувлар
|
10 дақиқа
|
Доира шаклида қирқилган карточкалар
Доска, маркер
|
Иштирокчиларнинг бир-бирлари ва тренер билан танишуви
|
2
|
Асосий қисм
Ақлий хужум
....
|
5 дақиқа
|
Доска маркер
|
Ўқувчиларнинг мулоқотга киришиши, жамоа бўлиб ишлашга ўрганиш, эркин фикрини баён эта олиш
|
3
|
Психокоррекцион машқ
“ Гулчамбар” машқи
|
10 дақиқа
|
А-4 форматдаги қоғоз фламастер
|
Ўзига ишонч ҳиссини шакллантириш
|
4
|
“Ўргимчак тўри”
|
10 дақ
|
Ҳаракатли ўйин
|
Машқда ҳар қандай муаммони ҳал қилиш йўлларини топиш мумкинлиги кўрсатиб бериш.
|
5
|
Тренер маърузаси
|
5 дақиқа
|
Тақдимот
|
Ўқувчиларда хаётий қадриятларни шакллантириш
|
6
|
Якунлаш
“Ижобий тилаклар гулчамбари” машқи
|
10 дақиқа
|
Ҳаракатли ўйин
|
Ижобий установкаларни мустаҳкамлаш
|
Вақти: 50 дақиқа
Мақсад:Инсон хаётида етакчилик қилувчи қадриятларни ва одамлар орасида содир бўладиган тушунмовчиликларни келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва уларни олдини олишга ҳаракат қилиш
Тренинг машғулотининг бориши:
Кириш қисми.
Иштирокчилар ўзларини таништириб, доира шаклидага карточкага ўз исмини ёзиб кўксига тақиб оладилар.
Тренинг қоидалари, машқлардан кутувлар
Қоидалар:
интизомлилик
фаоллик
кўнгилли иштирок
бошқалар фикрини хурмат қилиш
ўз фикрини қисқа ва лўнда билдириш
хозир ва шу ерда
дўстона муносабат
Кутувлар:
яхши кайфият
қизиқарли ўйинлар
янги билимлар
янгиликлар
кайфиятни кўтариш
Доскага тренинг қоидалари ёзиб олинади.
Асосий қисм.
Ақлий хужум.
Ўқувчиларга
“ Қадрият нима? “
“ Қадрият турлари”
“ Қадрият нима асосида вужудга келади?” каби саволлар билан мурожаат қилинади.
ҚАДРИЯТ- инсоният асрлар давомида асраб-авайлаб келган нарса ва ҳодисалардир.
ЕНГ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ- бу инсон ва унинг хаёти ҳисобланади.
“ ГУЛЧАМБАР” МАШҒУЛОТИ
Мақсад: Ўзига ишонч ҳиссини шакллантириш.
Ў тказиш тартиби: хар бир ўқувчига А-4 форматли қоғоз тарқатилади.
Сиз яхши кўриб бажарадиган икки нарсани тасвирланг.
Хаётингиздаги энг катта ютуқни тасвирланг.
Ўзингиз ҳақингизда эшитмоқчи бўлган учта сўз.
Сизга ижобий тасир кўрсатган учта инсон.
Қалбингиз маза қилиб дам оладиган жойни тасвирланг.
Кейинги беш йилда ўзингизни қандай тасаввур этасиз?
Ҳар бир саволга жавобни гулнинг ҳар бир баргига ёзиш керак. Ҳоҳлаган ўқувчи ўз ёзганини ўқиб бериши мумкин.
“Ўргимчак тўри” ҳаракатли ўйин
Мақсад: ҳар қандай муаммони ҳал қилиш йўлларини топиш мумкинлиги кўрсатиб бериш.
Машқнинг бориши: Ўқувчиларга айлана бўлиб турадилар ва кўзларини юмиб, ўнг қўлларини кўтарган ҳолда ўзларига шерик қидирадилар. Қўллари билан бирорта иштирокчини ушлагандан кейин ( тренер ҳар бир қўл фақат битта қўлни ушлашини назорат қилиб, ёрдам беради), чап қўллари билан ҳам ҳудди шундай шерик топишлари керак ( бунда ҳам тренер ёрдам беради). Барча ўқувчилар турли ўқувчиларни қўлларини ушлаганларидан кейин, кўзларини очиш таклиф этилади ва қўлларини узмаган ҳолда яна айлана бўлиб туриб олиш таклиф этилади.
Тренер маърузаси.
Қадриятлар моддий ва маънавий қадрият турларига бўлинади.
Муқаддас китоблар, буюк алломаларнинг ёзиб қолдирган асарлари, қадимги бинолар, мадраса ва масжидлар- булар моддий қадриятлар, турли анъаналар, нарсалар эса- маънавий қадриятлар ҳисобланади.
Қадриятларнинг асосини мақсад ташкил қилади.
Қандай мақсадлар бор? ( ўқувчиларга савол)
Шахсий ва ижтимоий мақсадлар бор.
Шахсий мақсадларнинг амалга ошиш муддати 1-5 йилгача бўлса, ижтимоий мақсадлар эса 10-20 йил давомида амалга ошади. Демак, инсон биринчи ўринга ўзининг шахсий мақсадини эмас, балки ижтимоий мақсадни қўйиб яшаши кераклигини ўқувчига мисоллар орқали тушунтириш керак. Мисол: ўқувчи ўз олдига мактабни битириб олийгоҳга киришни мақсад қилиб қўйди. Агар олийгоҳга ўқишга кира олмасам хам яхши ҳунар эгаллаб , ишлаб отамга машина олиб бераман, уларни қўллаб-қувватлайман, маҳалламга фойдам тегадиган одам бўламан деган мақсадларни кўзласа, атрофдагиларга нафи тегишидан бахт хиссини туйиб, ҳаётдан завқланиб яшашни ўрганади.
ИБРАТЛИ ХИКОЯ
Бир куни бир эшак қудуқга тушиб кетди ва одамларни ёрдамга чақириш учун бор овози билан ҳанграй бошлади. Уни овозини эшитган хўжайини югуриб келди ва уни қудуқдан чиқариб олиш учун қўлидан келганини қилди. Эшакни қудуқдан чиқариб олишни иложи йўқлигини билгач, хўжайин шундай фикр қилди:
«Эшагим анча қариб қолди, яқин орада кетиб қолиши аниқ, ўзи шу сиз хам ёшроқ ва бақувватроқ эшак олмоқчи бўлиб юргандим, қолаверса бу қудуқ ҳам анча қуриб қолди, уни анчадан бери кўмиб юбориб янги қудуқ қазимоқчи бўлиб юргандим. Нега энди битта ўқ билан икки қуённи урмайин, бирдан эшак ва қудуқни кўмиб қўя қоламан». Кўп ўйлаб ўтирмасдан қўшниларини ёрдамга чақириб, кетмон-куракларини олиб қудуқни тупроқ билан тўлдира бошлашди. Нима бўлаётганини билган эшак, овози борича ҳанграй бошлади. Лекин одамлар унинг ҳанграшига эътибор бермасдан, қудуқга тупроқ ташлашда давом этишарди. Бир маҳал эшак жим бўлиб қолди. Қачонки хўжайин қудуқга қараганда ажойиб бир манзарани кўрди. Эшак ўзининг устига тушган тупроқни бир силкиниб, тушириб юбориб, оёқлари остига оларди. Бироз вақт ўтгандан кейин эшак барчани ҳайратда қолдириб, тупроқларни оёқлари билан тепкилаб-тепкилаб юқорига кўтарилиб, қудуқдан чиқиб олган эди!
Балки сизнинг ҳаётингизда ҳам қийинчиликлар, нохушликлар бўлгандир ва бу келажакда сизга янгидан янги яхшиликлар келтирар. Ҳар қачон сизни кўмишмоқчи бўлиб устингизга тупроқ ташласалар, сиз елкангизга ташланган тупроқни бир силкиб ташлаб ва мана шу тупроқга шукр қилган ҳолатда юқорига кўтарилаверинг.… Мана шундай қилиб секин-секин энг чуқур қудуқ остидан юқорига чиқа олиш мумкин. Ҳар қандай муаммо сизга отилган тошдир. Мана шу тошлар ёрдамида сиз юқори даражаларга кўтарилиб борасиз.
ОДДИЙ БЕШТА ҚОИДАНИ ЁДИНГИЗДА ТУТИНГ!
Қалбингизни ҳасад ва ёмон сифатлардан ҳалос этинг. Ким сизни ҳақ ёки ноҳақ хафа қилган бўлса барчаларини кечириб юборинг.
Қалбингизни ҳавотирлардан ҳалос этинг!
Ҳаётингизни тинч ва ҳотиржаъм ўтказинг ва борига шукр қилинг!
Кўпроқ беринг!
Камроқ кутинг!
Шунда ҳаётингиз гўзал бўлади!
4. Якунлаш.
“Ижобий тилаклар гулчамбари” машқи.
Мақсад: Ижобий установкаларни мустаҳкамлаш.
Машқнинг бориши:
Ўқувчилар ўрниларидан туриб давра ҳосил қилиб туради. Ҳар бир ўқувчи ёнида турган шеригини елкасига қўлини қўйиб ижобий тилакларини билдиради.
Тненер сўзи:
Мана ҳозир ҳар биримиз ёнимиздаги дўстимизга ўз ижобий тилакларимизни билдирдик. Бу тилакларимиз ер юзидаги барча инсонларни яхши тилакларга қўшилиб узилмас занжир ҳосил қилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |