Ishlab chiqarish amaliyoti



Download 101,71 Kb.
bet4/6
Sana09.04.2022
Hajmi101,71 Kb.
#539516
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
хисобот молия инситут Нафосат

2-жадвал

Таълим харажатларини бюджетдан режалаштириш ва молиялаштириш методлари Кўрсаткич

Бюджетдан режалаштириш ва молиялаштириш усуллари

Сметага асосланган

Базавий меъёрга асосланган

Бюджет мажбурияти таркиби характеристикаси

Таълим муассасалари фаолиятини бюджетдан молиялаштириш

Таълим муассасалари томонидан таълим хизматлари кўрсатилишини бюджетдан тўлаб бериш

Бюджет маблағлари ҳисобидан қабул ва таълим иштирокчилари миқдори параметларини аниқлаш

Бюджетнинг бош тақсимловчиси томонидан йўналишлар ва дастурлар кесимида маблағлаорни тақсимлаш мезони ўрнатилади

Бюджетнинг бош тақсимловчиси томонидан таълим хизматларини тақдим этиш юзасидан давлат топшириқларини бажариш

Бюджетдан умумтаълим муассасаларига тақдим этиладиган маблағлар ҳажмини аниқлаш

Умумтаълим муассасаси фаолият кўрсаткичларидан келиб чиқиб ассигновани ҳажми аниқланади: уларга контингент, ўқитувчилар таркиби сони, бинолар ва б.

Бюджет маблағлари муассасада таълим олаётганлар сонига базавий харажатлар меъёри кўпайтириш орқали аниқланади

Бюджет маблағларини тақсимлаш

Бюджет маблағлари доирасида бош тақсимловчи томонидан белгиланган мезонлар асосида умумтаълим муассасаси томонидан амалга оширалади

Таълим муассасаси томонидан мустақил амалга оширилади

Бюджет харажатларини шартномали усулда амалга ошириш тартиби мамлакатимизнинг айрим йўналишларда амалга оширилмоқда. Давлат-хусусий шериклиги амалиётини жорий этилиши натижасида бюджет маблағлари хусусий шерик билан шартнома тузиш орқали тақдим этилиши вужудга келди. Бунда давлатнинг маълум вазифалари хусусий секторга ўтказиб берилади ва ушбу фаолиятнинг айрим харажатлари бюджет томонидан молиялаштирилиши амалга оширилади.


Шу билан бирга, мамлакатимиз бюджет амалиётига аутсорсинг категориясининг кириб келиши бюджет харажатларини шартномали асосда амалга оширишга имконият яратмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5590-сонли фармонида тиббиёт тизимини ривожлантиришнинг устуворликлари белгиланди. Унга кўра, “давлат тиббиёт ташкилотларининг айрим функциялари ёки хизматларини тадбиркорлик субъектларига аутсорсинг асосида ўтказиш” белгилаб берилди. Ушбу методнинг афзаллиги бюджет маблағлари смета харажатлари моддаси доирасида эмас, балки шартнома асосида белгиланган хизматларнинг кўрсатилишига нисбатан молиялаштирилиши кўзда тутилади.
Мамлакатимизда умумий ўрта таълим мажбурий таълим ҳисобланганлиги сабабли харажатларнинг кўп қисмини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.Таълим соҳасида бюджет харажатлари самарадорлигини аниқлаш мақсадида бюджет маблағларини режалаштириш ва тақсимлашдаги ҳолатларини таҳлил қилишимиз зарур.
Давлат бюджети харажатлари турли даражадаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий қарорлар, жамиятдаги жами талабга таъсир кўрсатади. Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳам давлат бюджети харажатларига таъсир кўрсатади.
Давлатнинг таълим соҳасига йўналтирадиган харажатлари келажакда ЯИМ ҳажмига ижобий таъсир кўрсатади. Чунки, бу маблағлар инвестиция сифатида инсон факторини ривожлантиришга ва келажакда ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва иқтисодий ўсишга хизмат қилади. Таълимга сарфланадиган бюджет харажатларининг ЯИМга нисбати мамлакатнинг таълимга сарфланаётган миллий бойлигининг улушини кўрсатади. Шу ўринда охирги 5 йил ичида мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг ҳажмининг ва унда давлат бюджетининг таълим харажатларини улушини кўриб чиқамиз.
ЯИМ ҳажми 2015 йилда 210183 млрд сўмни ташкил этган бўлса, 2019 йилга келиб 511838 млрд сўмни ташкил этиб, охирги 5 йил мобайнида 301655 млрд сўм ёки 2,4 баробарга кўпайган. Шунга мос равишда давлат бюджети харажатлари 81532 млрд сўм ёки 3,2 баробарга, таълим харажатлари 15941 млрд сўм ёки 2,2 баробарга ва умумий ўрта таълим харажатлари 12451 млрд сўм ёки 2,2 баробарга кўпайган. ЯИМ ҳажми ортиб борган бўлсада, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати пасайиб борган, яъни 2019 йилда 2015 йилга нисбатан 2,5 фоизга камайиб 5,5 фоизни ташкил этган. Шунга қарамасдан, ЯИМ ҳажмида давлат бюджети харажатларининг улуши 2019 йилда 2015 йилга нисбатан 5,7 фоизга ортиб 23 фоизни ташкил этган.
Давлат бюджетидан молиялаштриладиган таълим харажатларини ЯИМнинг ҳажмига нисбатан улуши пасайиш тенденциясига эга бўлиб, 2019 йилда 2015 йилга нисбатан 0,5 фоизга камайиб 5,6 фоизни ташкил этган.
Умумтаълим харажатларининг ЯИМ даги улуши эса 2015 йилда 3,3 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йилда 2015 йилга нисбатан 1,2 баробарга ортиб 3,8 фоизни ташкил этган.
Бундай ўзгаришни2019 йилда Республикадаги умумий ўрта таълим муассасалари сони 104 тага кўпайиб, 10 551 тани ташкил этиши, шунингдек ўз навбатида умумий ўрта таълим муассасаларида жами синф ва тўгарак гуруҳларисони 25 497 тага, шундан синфлар сони 24 220 тага ҳамда тўгарак гуруҳларисони 1 277 тага кўпайган ва ходимлар ойлик маошларини оширилганлиги билан изоҳлаш мумкин.
Шу ўринда давлат бюджети харажатлари таркибида умумтаълим харажатларини улушини кўриб чиқамиз.
Таълим харажатлари мамлакатимизнинг давлат бюджети харажатлари таркибида асосий улушга эга бўлиб, 2015 йилдаги 35,2 фоизни ташкил этган ва бу кўрсаткич 2019 йилда 24,4 фоизни ташкил этмоқда, яъни 2015-2019 йиллар оралиғида 11 фоизга камайган. Таълим харажатлари суммасининг (15 941 млрд сўмга) ортишига қарамасдан, жами бюджет харажатлари таркибидаги улуши пасайиб борган. Шунга мос равишда умумтаълим харажатларининг жами бюджет харажатларидаги улуши ҳам 4 йил мобайнида камайиб борган, яъни 2015 йилда 19,2 фоизниташкил эттган бўлса, 2019 йилга келиб ўтган йилга нисбатан 0,6 пунктга ортиб 16,5 фоизни ташкил этган. Ушбу харажатлар пасайиш тендениясига эга бўлсада, умумтаълим харажатларини жами таълим харажатлари таркибидаги улуши салмоқли қисмини ташкил этиб, ўсиш тенденциясига эга бўлган, яъни 2015 йилдаги 54,7 фоиз ўрнига 2019 йилда 67,7 фоизини ташкил этганОхирги 2 йилда бу кўрсаткични ортишини ушбу тизимда фаолият юритаётган ходимлар ойлик маошларини 2018 йил сентябрь ва 2019 йил январь ойларида оширилганлиги билан изоҳлаш мумкин.
Таълим тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, таълим жараёни даражаси ҳамда сифатини такомиллаштиришга қаратилган таълим стандартлари ва дастурларини мукаммаллаштириш, шунингдек умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий ўқув юртларининг моддий техника базасини мустаҳкамлашни давом эттириш масалаларига охирги 3 йилда алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Ўтган йиллар мобайнида таълим харажатлари, хусусан халқ таълими харажатларининг салмоқли улуши маҳаллий бюджетлар ҳисобига тўғри келар эди. Маҳаллий бюджетларнинг даромадлари базасини тубдан мустаҳкамлаш, юқори турувчи бюджетлар ажратмаларига қарамлигини қисқартириш, ҳамда масъулиятини ошириш мақсадида2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб 2017 йилнинг 31 декабригача тажриба тариқасида Тошкент шаҳри ва унинг туманлари маҳаллий бюджетларининг харажатлар қисмида халқ таълими харажатлари билан боғлиқ ўзгаришлар амалга оширилди[12].
Биринчидан, туманлар бюджетларидан молиялаштириладиган умумтаълим мактаблари ходимларининг ойлик иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлар бўйича харажатлари Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан ажратиладиган мақсадли бюджетлараро трансфертлари ҳисобига амалга оширилади.
Иккинчидан, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш харажатлариТошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштирилади.
Учинчидан, махсус мактаблар, мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг таъминоти харажатлари Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ўтказилди.
Халқ таълимини молиялаштириш учун сарфланаётган маблағлар қайси бюджетдан ажратилаётганлигидан қатъий назар улардан самарали фойдаланиш зарур, шундагина қўйилган мақсадга эришилади.
Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2019 йилда ўтказилган назорат тадбирлари натижасида Халқ таълими тизимда бюджет мабалағларини ноқонуний ишлатиш ҳолатлари аниқланди.


Download 101,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish