Интерфейс ишлаш режими бошқариш сўзи регистрига (БСР) ёзилган код билан ўрнатилади. БСРнинг формати Куйидаги расмда келтирилган.
Масалан, “0” чи режимда А канали ва С каналининг кичик 4 разряди бошқариш сигналларини объектга узатиш учун, В канали ва С каналининг катта 4 разряди сигналларни объектдан қабул қилиш учун ўрнатилган холат учун БСР га 8А кодини узатиш зарур.
Микропроцессор билан параллель интерфейс каналлари ёки БСР орасида маълумот алмашиниш жараёни А0, А1, RD, WR сигналлари орқали бошқарилади. Микропроцессордан ахборотни интерфейс каналларидан бирига ёки БСР га ёзишни WR сигнали, укишни эса RD сигнали бошкаради. Каналларни адреслаш кодлари куйидаги жадвалда келтирилган.
Микропроцессорли бошқариш системаси бошқариш объектига унинг ижрочи қурилмаларини ишга туширувчи бошқариш сигналларини узатиши, хамда объект холатини назорат қилиш учун унинг датчиклари сигналларини қабул қилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |