Мутахасисларни тайёрлаш учун ягона талаб Стандартнинг жорий қилиниши мутахасислар тайёрлашда ягона мактаб яратишга асос бўлди. IEC 61131 стандарти бўйича таълим олган мутахасис хар қандай фирманинг контроллерлари билан ишлай олади. Агар у аввал бир турдаги ДМК билан ишлаган бўлса, бошқа турдаги ДМК билан ишлаш унга ортиқча муаммо туғдирмайди.
Дастурчилар фақатстандартда белгиланган маълумот турлари ёки амаллар билан чекланиб қолмайдилар. Стандарт фойдаланувчи маълумот тури ва функционал блокларини яратишга ҳам имкон беради. Функциялар ва функционал блоклар деталлар инкапсуляциясини жуда самарали амалга оширади. Фойдаланувчи томонидан яратилган кутубхоналар ҳам стандарт кутубхоналар билан тенг хуқуқли ва бирдай ишлатилади. ДМК ишлаб чиқарувчилари кўпинча аппарат таъминоти билан биргаликда янги функциялар ва кутубхоналар ҳам ишлаб чиқадилар. Ташқи кутубхоналарни яратишда ассемблердан тортиб C++ гача исталган дастурлаш тилидан фойдаланиш мумкин.
Умуман олганда IEC стандартининг компанентлари фойдаланувчилар учун асосий элементлар тўпламини таклиф этади. Бу элементлардан фойдаланган холда исталган мураккабликдаги янги элементларни ҳосил қилиш мумкин. Бу фойдаланувчи-дастурловчининг илмий салоҳияти ва маҳоратига боғлиқ.
МИКРОКОНТРОЛЛЕРГА СУЮҚКРИСТАЛЛИ ДИСПЛЕЙНИ УЛАШ Маълумотларни чиқариш монитори сифатида кетма-кет портдан фойдаланиш унчалик қулай эмаслиги ва мустақил лойиҳалар учун бу мумкин эмаслиги аниқ. Шунинг учун яратилаётган лойиҳаларда маълумотни кўрсатиш учун суюқ кристалли индикатордан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Турли хил компанияларнинг суюқ кристалли дисплейлари (LCD) (POWERTIP, MICROTIPS, WINSTAR, Fordata, Anshan Yes, Data Vision, Newtec Sunlike) бугунги кунда жаҳон электроника бозорини ишончли тарзда забт этмоқда ва эски стрелкали ўлчов воситаларини аста-секин алмаштирмоқда. Саноат учун ускуналарнинг замонавий дизайнерларини яратувчи мутахасислар ушбу қулай ва фойдали қурилмалар ишлашининг асосий тамойилларини билишлари керак. Турли мамлакатларда ишлаб чиқарилган барча суюқ кристалли дисплейлар дастурчи нуқтаи назаридан бир хил бўлади. Аммо ишлаб чиқувчилар учун қўлланмалар одатда махсулот хусусиятидан келиб чиққан холда ёзилган бўлади. Шунга қарамай, турли мамлакатларда ишлаб чиқарилган қурилмаларда стандартлаштириш тенденцияси мавжуд ва ишлаб чиқарилган деярли барча LCD дисплейларда HD44780 контроллеридан фойдаланилади.