Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига кирувчи харажатлар бухгалтерия ҳисоби низомида акс эттирилган «Кундалик фаолият турлари бўйича харажатлар» билан мос келади.
Давр харажатлари бу ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлмаган харажатлардир, улар қўйидаги гуруҳларга бирлаштирилган:
реализация бўйича харажатлар;
маъмурий харажатлар;
бошқа операцион харажатлар.
Бу харажатлар маҳсулот (иш хизмат) билан бевосита боғлиқ бўлмаганлиги сабабли уларни операцион харажатлар ҳам дейилади. Улар ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хмзмат) ҳажмига боғлиқ эмас, балки вақт ва хўжалик фаолияти давомийлигига боғлиқ. Бу харажатлар юзага келган ҳисобат давридаги маҳсулот таннархига киритилади ва умумлаштирилади.
Молиявий фаолият бўйича харажатлар бу корхонанинг асосий ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган харажатлардир, шунинг учун валюта операциялари, қимматли қоғозлар реализацияси ва ишлаб чиқарилиши, кредит ва қарз олиш, банк операциялари билан боғлиқ умум хўжалик харажатлардир.
Фавқулодда зарарлар – бу хўжалик юритувчи субъектларнинг одатий фаолияти чегараларидан чиқадиган воқеа ва операциялар натижасида юзага келадиган халқаро стандарт (андоза)лар бўйича ғайритабиий харажатлар моддаларидир.
9.2. Ишлаб чиқариш харажатларини ифодаловчи
кўрсаткичлар ва уларни таҳлил қилиш усуллари
Юқорида келтирилган харажатларнинг туркумланиши, таъкидланганидек, корхона раҳбарияти томонидан режалаштириш, таҳлил, қилиш солиқларни тўғри ҳисоблаш ва тўланиши учун ишлатилади. Шунингдек, харажатларни назорат қилиш мақсадида уларни самарали сарфланишини, маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализция қилиш ҳажми ошишини, унинг сифатини оширилишини таъминлаш учун учун ишлатилади. Шу билан бирга харажатлар назоратини тўғри ва усталик билан олиб бориш учун уларни ифодаловчи кўрсаткичларни билиш ва ишлата олиш зарур. Уларга қўйидагилар киради:
ишлаб чиқариш харажатлари турлари бўйича суммаси;
харажатлар динамикаси;
харажатлар даражаси ва уларнинг фарқи;
базис даври ва бизнес режа маълумотлари билан солиштирилиши натижасида харажатларнинг мутлоқ ва нисбий фарқлари;
Ишлаб чиқариш харажатлари суммаси корхона, бўлим бўйича алоҳида маҳсулот (иш, хизмат) турларининг аниқ бир даври учун ишлаб чиқариш харажатларининг пулдаги ўзгаришини характерлайди. Улар асосида, ишлаб чиқариш харажатлари ҳажмига, бир неча йиллик динамикасига ва уларнинг ўзгариши тўғрисидаги ахборотларга миқдорий баҳо бериш мумкин.
Бу кўрсаткич менеджерларга харажатларни улар турлари бўйича ва бутунлай режалаштириш, шунингдек, зарур бўлган товар-материал заҳираларини, меҳнат ва молиявий ресурсларни сотиб олиш бўйича пул маблағларини ажратиш учун керакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |