Бир сўмлик Ишлаб чиқариш таннархи
маҳсулоти учун = --------------------------------------------
қилинган харажат маҳсулотинннг улгуржи баҳоси
Бу кўрсаткич орқали қилинган харажатларнинг самарадорлигини аниқлаш мумкин.
Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва таҳлил этишнинг услубий ва меъёрий шакли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 5 февралда тасдиқланган 54-сонли «Маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат)лар ишлаб чиқариш таннархи, маҳсулот (иш бажариш ва хизмат қўрсатиш) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби тўғрисида»ги Низом билан белгиланади.
Автотранспорт корхоналари ишлаб чиқариш харажатларини ривожлантириш мақсадида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида унинг йўналишлари бўйича гуруҳларга ажратиш мақсадга мувофиқдир:
1. Харажатларнинг иқтисодий элементлари бўйича.
2. Харажатларнинг калькуляцион моддалари бўйича.
9.1-жадвал
Ишлаб чиқариш харажатларининг иқтисодий элементлари ва моддалари бўйича туркумланиши
Иқтисодий элементлари бўйича
|
Калькуляцион моддалари бўйича
|
1
|
2
|
Ишлаб чиқариш характеридаги
бевосита ва билвосита моддий
харажатлар
|
Ёқилғи-мойлаш материаллари
|
ТХК ва таъмирлаш
|
Автошина
|
Бошқа моддий ашёлар
|
Ишлаб чиқариш характеридаги
бевосита ва билвосита
меҳнат ҳақи харажатлари
|
Асосий иш ҳақлари
|
Қўшимча иш ҳақлари
|
Иш ҳақига устамалар
|
Ишлаб чиқаришга тааллуқли меҳнат
ҳақидан ажратмалар
|
Ижтимоий таъминот бўлимига
|
Касаба уюшмасига
|
Бошқа ижтимоий мажбурий тўловлар
|
Асосий воситалар ва
номоддии активлар
амортизацияси,
эскириш харажатлари
|
Асосий воситаларнинг эскириши
|
Номоддий активларнинг эскириши
|
Асосий восита ва номоддий активларнинг ижара ҳақлари
|
Ишлаб чиқариш
характеридаги бошқа
харажатлар
|
Турли ишлар ва хизматлар
|
Солиқлар, йиғимлар ва ҳакозо.
|
Харажатларнинг элементи бўйича гуруҳларга ажратишдан мақсад уларнинг тузилмаси ва динамикасини назорат қилишдан иборат.
Кўрсаткичларни таққослаш орқали жонли меҳнат билан бошқа харажат турларининг нисбати, ишлаб чиқариш захираларини нормалаштириш ва таҳлил этиш, айланма маблағларининг тезлигини аниқлаш ва миллий даромадни ҳисоблаш имконияти туғилади.
Харажатларнинг элементлари бўйича таҳлил натижаларига мувофиқ материал сиғими, меҳнат сиғими ва фонд сиғими даражалари бўйича таннархни пасайтириш имкониятларини аниқлаш мумкин.
Таҳлил этишда жами харажатдаги ҳар бир элементнинг тутган салмоғи аниқланиб, ўтган йилдагиси ҳамда режадаги кўрсаткичлар билан таққосланиб, уларнинг ўзгариш сабаблари аниқланади.
Маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатлар таркибини иқтисодий элементлари ва моддалари бўйича қуйидаги таркибда бериш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |