Ишлаб чиқариш харажатлари, уларнинг моҳияти


Ташиш таннархи ва унинг структураси



Download 111 Kb.
bet5/6
Sana21.02.2022
Hajmi111 Kb.
#62336
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Автотранспорт корхоналари ишлаб чи ариш харажатлари

Ташиш таннархи ва унинг структураси
Маълумки ҳар қандай ишлаб чиқариш истеъмолдан олдин тақсимотни талаб қилади. Аввало қиймат шаклидаги тақсимот амалга оширилиб, маҳсулот ана шу қийматлар ҳиссасига қараб тақсимланади. Қиймат тақсимоти ўз навбатида турли пул манбалари ва жамғарма юзага келтиради. Булар эса товарларга алмашинилиб, истеъмолни шакллантиради. Умумжамият истеъмоли давлат томонидан таъминланади. Бунинг учун ресурслар турли хил пул жамғармаларини юзага келтирилади. Шу пул манба ва жамғарманинг ишлатилиши туфайли турли тармоқ ва соҳаларининг эҳтиёжи кондирилади. Булар давлат томонидан амалга оширилиб, давлат органларининг молиявий фаолиятидан келиб чиқади.
Юқорилардан хулоса қилиб айтганда молия бу давлат, корхона, бирлашма ва бошқа ташкилотлар ҳамда меҳнаткашларнинг моддий ва ижтимоий - маданий талабларини қондириш учун зарур бўлган пул маблағлари жамғармаларини ташкил қилувчи иқисодий алоқалар йиқндисидир.
Автотранспорт корхоналарида ишлаб чиқариш фаолиятини хўжалик ҳисоби усулида ташкил қилинганлиги учун барча фаолиятлари натижасидан келаёган даромадлар, харажатлардан кўпроқ фойда олишга асослангандир, акс ҳолда автотранспорт корхоналар ўз фаолиятини давом эттириш учун банкдан кредит олишга мажбурдирлар.
АТКлар молияси бир томондан, иш фаолиятининг муваффақиятли бўлишга боғлиқ бўлса, иккинчи томондан молиянинг етарлиги улар ишининг муваффақиятли бўлишига катта таъсир кўрсатади.
Автотранспорт корхоналарининг молиявий ҳолати юк ташиш қатнови ўз вақтида бажарилиши, меҳнат унумдорлигини ошириш, таннархни камайтириш буйича белгиланган тадбирларни бажарилишига боғлиқдир.
Шундай қилиб, Автотранспорт корхоналари молия орқали ўз хизматлари билан боғлиқ бўлган халқ хўжалиги корхона ва ташкилотлари билан ҳисоб-китоб қиладилар.
Автотранспорт корхона ва бирлашмалари молия ташкилотлари, банк муассалари билан ўзаро алоқалари оркали давлат бюджетига олинадиган солиқ банклардан қарзга пул (кредит) олиш ва уларнинг касса режалари бажарилиши билан доимо боғлиқдир.
Бозор иктисодиёти шароитида корхона молия хизматининг асосий ишларидан бири, йиллик, ярим йиллик ва чорак йиллик молия режасини лойиҳалаш ва унга зарур бўлган ҳисобларни бажаришдир.
Таннарх бу корхонанинг бир бирлик маҳсулотини ишлаб чиқариши учун зарур бўлган барча харажатларидир. Автотранспорт корхоналарнинг асосий иктисодий кўрсаткичи бу фойдадир, шунинг учун таннархни камайиши фойдани ошишига олиб келади.
Автомобил транспорт маҳсулотининг таннархи бир бирлик маҳсулотга тўғри келиши билан ўлчанади. Автотранспорт маҳсулотлари бу юк ташишда - ткм ва йуловчи ташишда йуловчи километр ёки енгил автомобил таксиларда пулли-километр билан улчанади.
Автотранспорт маҳсулотининг таннархи умумий харажатларни ткм.га, йуловчи км.га, пулли километрларга нисбати билан аниқланади.
а) юк ташувчи автомобиллар учун
Sюк=  Хум / Рткм ; сум /т.км
бу ерда, Хум - умумий харажатлар , сум
Рткм - транспорт маҳсулоти, ткм.
б) автобус корхонаси учун
Sйулов=  Хум / Рткм ; сум / йул.км

бу ерда Рй.км- йуловчи км.


в) енгил автомобил-таксилар учун
Sенгил=  Хум / Рпул.км ; сум / пулли.км
бу ерда, Рпул.км - пулли км.

Бу ерда умумий харажатлар деганда 1т юкни 1км.га олиб боришда ёки 1 йуловчини 1 км га олиб бориб куйиш учун кетган барча харажатлар тушунилади.


Умумий харажатлар қуйидаги моддалар буйича ҳисобланади.
1. Ҳайдовчиларни иш ҳаки ижтимоий суғуртани инобатга олган ҳолда.
2. Автомобил ёнилгилари учун харажатлар.
3. Мойлаш ва бошқа фойдаланиш материаллари харажатлари.
4. Техник хизмат курсатиш ва жорий таъмирлаш (ТХК ва ЖХТ) учун харажатлар.
5. Автомобил-шиналарни қайта тиклаш ва таъмирлаш учун харажатлари.
6. Транспорт воситасини амортизагияси.
7. Устама харажатлар.
Бу харажатлар агар автомобил юрган масофасига боғлиқ булса, ўзгарувчи ва масофага боғлиқ булмаса узгармас харажатлар дейилади.
Автомобил ёнилғилари, мойлаш материаллари, ТХК ва ЖТ, автошиналарни қайта тиклаш ва таъмирлаш, транспорт востасини амортизагиялари ўзгарувчи харжатларга киради, чунки бу харажатлар автомобилни юриш масофасига боғлиқ ўолда ўзгариб боради. Устама харажатлар узгармас харажатларга киради.
Ҳайдовчилар иш хақи эса шартли-узгармас харажатлар деб аталади, чунки хайдовчиларга ишбай иш хаки тўлаганда бажарилган иш инобатга олинади у эса уз навбатида масофага боғлиқдир.
Автотранспорт маҳсулотининг таннархи фақат автомобилни ишлатиш билан боғлиқ бўлган харажатларни инобатга олади, холос. Шунинг учун уни тўлик маҳсулот таннархи деб атай олмаймиз. Чунки автомобилларни ишлатишдан ташқари ортиш тушириш харажатлари, йул харажатлари ҳам мавжуддир.
Транспорт маҳсулотини тўлиқ таннархи у ўолда қуйидагича ҳисобланади:.

Sтулик= (Хум+ Хорт.туш. + Хйул ) / Рткм ; сум/ткм


бу ерда, Хум- автомобилни ишлатиш билан боғлиқ бўлган умумий харажатлар ;
Хорт.туш. - ортиш - тушириш харажатлари;
Хйул - йулни кайта тиклаш ва таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар.



Download 111 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish