Иш вақти. Дам олиш вақти


Кундалик (сменалараро) дам олиш вақти



Download 30,69 Kb.
bet4/5
Sana01.06.2022
Hajmi30,69 Kb.
#625613
TuriКодекс
1   2   3   4   5
Bog'liq
7-мавзу.маъруза

Кундалик (сменалараро) дам олиш вақти
Кундалик дам олиш вақти – бу бир иш куни (смена) тугаши билан кейинги кунги (сменадаги) иш бошланиши ўртасидаги вақтдир.
Кундалик дам олиш вақтининг энг кам муддати қонун билан белгиланган ва Меҳнат кодексининг 128-моддасига кўра ўн икки соатдан кам бўлиши мумкин эмас.
Ҳафталик узлуксиз дам олиш (дам олиш) кунлари
Ҳафталик дам олиш деб ишдан озод бўлган ва ходимларга ҳар ҳафтада берилиши кафолатланган дам олиш кунлари тушунилади.
Ходимларга ҳар бир иш ҳафтасида дам олиш кунлари, уларнинг сони (бир ёки икки дам олиш куни) корхонада жорий этилган иш ҳафтаси турига боғлиқдир.
Меҳнат кодексининг 129-моддасига кўра беш кунлик иш ҳафтасида ишлаётган ходимларга икки кундан иборат дам олиш куни ва олти кунлик иш ҳафтасида ишлаётган ходимларга бир кундан иборат дам олиш куни берилиши назарда тутилади.
Ишлаб чикариш техникавий шароитларига кўра ёки аҳолига мунтазам узлуксиз хизмат кўрсатиш тақозоси оқибатида ишни тўхтатиш мумкин бўлмаган корхоналарда, шунингдек узлуксиз ишлаб чиқаришга асосланган корхоналарда дам олиш кунлари сони корхонада жорий этилган иш ҳафта­си турига қараб, тегишли равишда олти кунлик ёки беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларга белгилаган муддатидан кам бўлиши мумкин эмас.
Байрам (ишланмайдиган) кунлар
Ўзбекистон Республикасида Меҳнат кодексининг 131-моддасига кўра қуйидаги кунлар байрам (ишланмайдиган) кунлари деб ҳисобланади:
1 январь - Янги йил;
8 март - Хотин-қизлар куни;
21 март - Наврўз байрами;
9 май - Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь - Мустақиллик куни;
1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь - Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.
Шонли саналар нафақат мамлакат учун муҳим аҳамиятга эга бўлган воқеалар,айни чоғда у ёки бу тармоқ ёхуд ҳатто алоҳида бир корхона учун муҳим аҳамиятга молик воқеалар билан боғлиқ бўлиши мумкин (масалан, корхона ташкил топган ёки ўзининг маълум бир маҳсулотини ишлаб чиқарган куннинг юбилей санаси ва шу кабилар).
Жамоа келишувларида ёки корхонанинг жамоа шартномасида қўшимча байрам кунларининг белгиланиши мумкин(масалан, корхона ташкил топган ёки ўзининг маълум бир маҳсулотини ишлаб чиқарган куннинг юбилей санаси ва шу кабилар). Қонун билан белгилаб қўйилган байрам (ишланмайдиган) кунларини иш берувчи иш куни деб эълон қилишга ёки уларни бошқа бир кунга кўчиришга ҳақли эмас.
Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга (узлуксиз ишлайдиган корхоналар, объектларни қўриқлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш кабиларга) кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади. Бу турдаги ишларни бажариш назарда тутилган корхоналарда иш берувчи бундай ишларни бажаришга йўл қўйилмайдиган шахслардан ташқари, корхона ходимларини жалб этишга ҳақли.
Иш берувчи фақат алоҳида ҳоллардагина айрим ходимларни жамоа шартномасида белгилаб қўйилган, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланадиган асослар ва тартибда жалб этишга ҳақлидир. Байрам (ишланмайдиган) кунларидаги иш учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
Бундан ташқари дам олиш ва байрам кунларида ёки иш вақтидан ташқари ишлаганлик учун компенсация тариқасида, ходимнинг хоҳишига кўра, унга қўшимча дам олиш куни берилиши мумкин.
Қонун ҳужжатлари бундай кунларнинг ҳар бири учун муайян бир мақсадни белгилаб қўйилганлигига қарамай, ишдан холи, қўшимча кунлар, улардан белгиланган максад бўйича фойдаланилиши ёки фойдаланилмаслигидан қатъи назар, тегишли ходимларга албатта берилиши шарт.
Қонун ҳужжатларида барча ходимлар учун назарда тутилган ҳар ҳафталик дам олишдан ташқари Меҳнат кодекси ногирон боласини тарбиялаётган ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) бола 16 ёшга тўлгунга қадар давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи микдорида ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилишини кафолатлаб қўйди. Меҳнат кодексининг 230-моддасига биноан бундай ходимларга иш берувчи ойига камида бир марта шундай дам олиш куни бериши керак.
Меҳнат кодекси 167-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ до­норлик қилган ходимлар текширувдан ўтадиган ва қуйиш учун қон топширадиган куни ишдан озод этилади. Бундан ташқари ана шундай ходимларга ҳар сафар қуйиш учун қон топширган куннинг эртасига дам олиш учун бир кун берилади. Ходимнинг хоҳишига кўра бу кун таътилга қўшиб берилади. Текширувдан ўтадиган ва қуйиш учун қон топширадиган куни ишдан озод этилган давр учун, шунингдек қон топширганидан кейин берилган дам олиш кунлари учун ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади.
Умумий қоидага кўра иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
Меҳнат кодекси ишни таълим билан қўшиб олиб бораётган шахслар учун бир қатор имтиёзлар белгилаб қўйилган бўлиб, Меҳнат кодексининг 255-моддасига мувофиқ олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётган ходимлар диплом лойиҳасини (ишини) бажариш ёки битирув имтиҳонлари топширишдан олдинги ўн ўқув ойи давомида машғулотларга тайёргарлик кўриш учун олти кунлик иш ҳафтаси бўлганда ҳафтада бир кун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этиладилар. Иш ҳафтаси беш кунлик бўлса, ишдан озод этиладиган кунлар миқдори иш сменасининг муддатига қараб ўзгаради, ишдан озод этиладиган соатлар миқдори эса сақланиб қолади.
Йиллик меҳнат таътили олиш ҳуқуқигамеҳнат шартномаси асосида ишлаётган барча ходимлар ҳақлидир.
Меҳнат кодексининг 134-моддасига кўра минимал асосий таътилнинг муддати ҳар бир иш йилида ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак. Узайтирилган асосий таътил эса - муддати ўн беш иш кунидан кўпроқ бўлган таътилдир.
Йиллик қўшимча таътил - айрим тоифадаги ходимларга асосий таътил, шу жумладан узайтирилган асосий таътилдан ташқари бериладиган таътилдир.
Корхоналарда қонун ҳужжатларида кафолатланган минимал муддатидан ортиқроқ муддатли меҳнат таътиллар (узайтирилган асосий ва қўшимча таътиллар) берилиши мумкин.

Download 30,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish