Иш вақти. Дам олиш вақти


Иш куни (смена) давомидаги танаффуслар



Download 30,69 Kb.
bet3/5
Sana01.06.2022
Hajmi30,69 Kb.
#625613
TuriКодекс
1   2   3   4   5
Bog'liq
7-мавзу.маъруза

Иш куни (смена) давомидаги танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган ва иш вақтига қўшилмайдиган танаффуслардир.
Дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффуснинг бошланиш ва тугаш вақти ички меҳнат тартиби қоидаларида, иш сменаси жадвалларида ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан бевосита меҳнат шартномасида белгилаб қўйилади.
Иш куни (сменадаги) танаффусслар дам олишга ҳам мўлжалланганлиги сабабли танаффус муддати овқатланиб олишдан ташқари дам олишни ҳам назарда тутган ҳолда белгиланади.
Иш вақти жамлаб ҳисобга олинганда айрим кунлари кундалик иш (смена) муддати, айтайлик, 10, 11 ёки 12 соатга борганда корхонада дам олиш ва овқатланиш учун ходимларга икки марта танаффус бериш назарда тутилса, аксинча, иш вақтининг қисқартирилган муддатида, тўлиқсиз иш куни ўрнатилган ҳолларда танаффус умуман белгиламаслиги мумкин.
Баъзи корхоналарда ишлаб чикариш шароитлари кўпинча ишни тўхтатиб туришга имкон бермайди, бинобарин дам олиш ва овқатланиш учун ходимларга танаффус белгилашнинг иложи ҳам йуқ. Болалар боғчаси тарбиячиси болаларни қаровсиз қолдириб, ишдаги танаффусдан ўз хоҳишига кўра фойдалана олмайди. Назорат ўтказиш пункти назоратчилари, ахборотни узлуксиз қабул қилиб узатиш опера­торлари ва шу каби касб эгалари навбатчиликни ташлаб кета олмайдиган ходимлар учун иш берувчи бевосита иш вақтида овқатланиб олиш имкониятини таъминлаб бериши белгилаб қўйилган.
Шу сабабли бундай ишлар мавжуд корхоналарда ички меҳнат тартиби қоидаларида уларнинг аниқ рўйхатини назарда тутиш ва айни бир вақтда шундай ишларни бажарувчи ходимларнинг овқатланиб олиш тартиби ҳамда жойини белгилаб қўйиш лозим.
Жумладан, болалар боғчаси тарбиячиларига овқатланиб олиш учун белгиланадиган вақт, масалан, улар тарбиясида бўлган болаларнинг овқатланиш вақтига тўғриланиши ёки бошқа вақт тайин этилиши (айтайлик, ясли группасидаги болалар овқатланиб бўлиб ухлаш учун ётган пайтда) мумкин.
Бажарилаётган ишларнинг ўзига хос жиҳати ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни ҳисобга олиб, дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффуслардан ташқари қўшимча танаффуслар бериш ҳам назарда тутилиши мумкин. Меҳнат кодексининг 236-моддасига биноан икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффусдан ташқари, болани овқататлантириш учун қўшимча танаффуслар ҳам берилади. Бундай танаффусларни бериш тартиби қонун билан тартибга солинади.
Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда бир марта ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган муддат билан берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бўлган тақдирда, танаффуснинг муддати камида бир соат қилиб белгиланади.
Болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоби бўйича ҳақ тўланади.
Меҳнат кодекси 236-моддасининг учинчи қисмига биноан икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлнинг хоҳишига кўра, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун бел­гиланган танаффусга қўшиб берилиши ёки умумлаштирилиб, иш кунининг (иш сменасининг) бошига ёки охирига кучирилиб, иш куни (иш сменаси) шунга яраша қисқартирилиши мумкин

Download 30,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish