Иш вақти. Дам олиш вақти



Download 30,69 Kb.
bet5/5
Sana01.06.2022
Hajmi30,69 Kb.
#625613
TuriКодекс
1   2   3   4   5
Bog'liq
7-мавзу.маъруза

Йиллик асосий таътил. Меҳнат кодексининг 134-моддасида йиллик асосий таътилнинг минимал муддати белгиланган бўлиб, умумий қоидага кўра йиллик меҳнат таътили ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.Йиллик асосий меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқига меҳнат шартномаси асосида ишлаётган барча ходимлар эга бўлиб, бу қоидадан истесно йўқ. Шу сабабли ўриндошлик асосида, тўлиқсиз иш вақти шартларида ва муддатли меҳнат шартномаси шартларида ишлаётган ходимларга йиллик асосий таътилнинг камроқ муддати белгиланиши мумкин эмас.
Айрим тоифадаги ходимларгауларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатини, шунингдек меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, асосий узайтирилган таътиллар назарда тутилган бўлиб, бундай таътилларнинг энг кам муддати ҳам қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Қуйидагиларга уларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатини ҳисобга олиб, йиллик узайтирилган асосий таътил берилади:
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга — ўттиз календарь кун;
ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — ўттиз календарь кун.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси "Прокуратура тўғрисида”ги Қонунинг 50-моддасининг учинчи қисмига биноан прокурор-тергов ходимларининг узайтирилган асосий таътили муддати ўттиз календарь кунни ташкил этади. Бу ходимлар иш стажи учун қўшимча таътил олиш ҳуқуқига ҳам эгадир.Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунинг (янги таҳрири) 75-моддасига мувофиқ Судьяларга ҳар йили ўттиз олти иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган таътил берилади.Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонунинг 16-моддасига кўра депутатга, сенаторга ҳар йили ўттиз олти иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган узайтирилган меҳнат таътили берилади, Ҳар йилги меҳнат таътили депутатга, қоида тариқасида, Қонунчиликпалатасининг сессиялари оралиғидаги даврда берилиши кафолатланган.
Қўшимча таътилларнинг муддати ва уларни бериш тартиби меҳнат тўғрисидаги қонунлар, бошқа норматив ҳужжатлар ёки меҳнат шартномаси шартлари билан белгила­нади.
МК нинг 136-моддасига кўра, қўшимча таътиллар қуйидаги ходимларга белгиланиши назарда тутилган:
1) меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга;
2) ўзига хос бўлган, шунингдек оғир ва ноқулай табиий-иклим ша­роитларида иш бажараётган ходимларга;
3) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Меҳнат кодексининг 232-моддасида ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилиши назарда тутилган.
Қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган ҳоллардан ташқари, қўшимча таътиллар жамоа келишувларида, жамоа шартномасида ёки ходим билан тузилган меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бўлиши мумкин.
Меҳнат шароити ноқулай ишлар учун бериладиган қўшимча таътилларнинг энг кам муддати Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан тасдиқланган услубиёт асосида ўтказиладиган иш жойларини меҳнат шароитларига кўра аттестациядан ўтказиш орқали аниқланади. Бунда ишлаб чиқариш муҳитининг физикавий, кимёвий, биологик омиллари у ёки бу иш жойидаги меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлиги бир-бирига уйғун ҳолда асбоблар ёрдамида текширувдан ўтказилади. Текширишларнинг натижалари махсус карталарга ёзиб борилади ва умумлаштирилади, меҳнатнинг зарарлилиги ва хавфлилиги класси ҳамда даражаси аниқланади. Меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш жойларини аттестациялаш услубиётида махсус жадвал бўлиб, у ерда зарарлилик даражаси натижаларига мувофиқ ра­вишда мазкур иш жойида меҳнат вазифаларини бажарувчи ходимлар учун қўшимчa таътилнинг энг кам муддати кўрсатилади.
Шу тартибда аниқланган иш жойлари рўйхати ва қўшимча таътиллар муддати услубиётга мувофиқ ана шу маълумотларни жамоа кели­шувига ёки жамоа шартномасига (агар у тузилмаган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишувга биноан иш берувчи томонидан тасдиқланган алоҳида локал ҳуж­жатга) киритиш учун асос бўлади ва қонун ҳужжатларида белгиланган таътиллар ҳисобланиб, уларнинг харажатлари тегишли тартибда белгиланиши керак. Бундай таътилларни қисқартириш ёки уларни кўрсатиб ўтилган иш жойларида иш бажарадиган ходимларга бермаслик уларнинг меҳнат ҳуқуқларини бузиш деб баҳоланади. Жамоа келишувлари, корхонанинг жамоа шартномаси ёки ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси корхона оладиган фойда ҳисобига бундай таътилнинг муддати узайтирилишини назарда тутиши мумкин.
Бундан ташкари, Меҳнат кодекси 137-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жамоа келишувлари, жамоа шартномаси билан (агар улар тузилмаган бўлса, - касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда иш берувчи томонидан) ноқулай меҳнат шароитида ишлаганлик учун йиллик қўшимча таътилларни бериш тартиби ва шартлари тартибга солинган бўлиши керак. Иш жойларини аттестациядан ўтказиш натижаларига доир маълумотлар меҳнат шароити ноқулай ишлар учун қўшимча таътилларнинг муддатини белгилашга асос бўлади.
Ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитида ишловчи ходимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдага 133-сонли қарори билан тасдиқланган. Шу қарорнинг ўзи меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган шахслар учун иш вақтининг энг кўп муддатини ва қўшимча таътилнинг энг кам муддатини назарда тутади. Рўйҳатда назарда тутилган ходимлар қўшимча таътилининг муддати ўн икки иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
Меҳнат кодексининг 135-моддасига биноан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, шунингдек ишлаётган I ва П гуруҳ ногиронларига йиллик узайтирилган меҳнат таътили муддати календарь кунларда ҳисоблаб чикарилади.
Ходимлар учун қонунларда назарда тутилганига қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари бошқа норматив ҳужжатлар билан, шу жумладан шартномаларасосида (жамоа келишувлари, корхонанинг локал ҳужжатлари), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси билан белгилаб қўйилиши мумкин.
Ҳозирги вақтда бу турдаги таътилларни беришни назарда тутган бир қатор қонун ҳужжатлари амалда. Жумладан Чернобиль ҳалокати окибатида жабрланган ходимларнинг айрим тоифаларига бериладиган йиллик қўшимча таътил муддати 14 календарь кундан иборат қилиб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги қонунининг 50-моддасига мувофиқ асосий узайтирилган таътилдан ташқари иш стажига мувофиқ қўшимча таътиллар берилади:
- ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган прокуратура органлари ходимларига  - беш календарь кун,
- йигирма беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлганларга эса – ўн календарь кун.
Қўшимча таътилларнингбошқа турларини корхонанинг маблағлари ҳисобидан беришжамоа келишувларида, жамоа шартномасида ёки ходим билан тузилган меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бўлиши мумкин.
Меҳнат кодексининг 139-моддасига кўра таътилларнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади. Таътил даврига тўғри келиб қолган ишланмайдиган кунлар деб ҳисобланадиган байрам кунлари таътил муддатини белгилашда ҳисобга олинмайди. Бундай тартиб меҳнат таътилларини беш кунлик, шунингдек олти кунлик иш ҳафтаси режимида муддатлари да­вомийлиги бир хил бўлишини таъминлайди.
Меҳнат кодексининг 140-моддасига кўра йиллик меҳнат таътилининг умумий муддатини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар йиллик асосий таътилга, (шу жумладан узайтирилган таътилга ҳам) қўшиб жамланади.
Таътилдан фойдаланиш ҳуқуқининг юзага келиши, қоида тариқасида, муайян иш стажи мавжуд бўлиши билан боғлиқ бўлиб, унинг муддатини тўғри ҳисоблаб чиқариш муҳим амалий аҳамиятга эга.
Йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқаришнинг фақат қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби: биринчидан, ҳар бир иш йилида асосий таътилни олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи ҳисоблаб чиқарилиши лозим бўлган аниқ муддатни аниқлашни, иккинчидан эса, кўрсатилган иш стажига қўшилиши керак бўлган даврларнинг аниқ рўйхатини белгилашни ўз ичига олади.
Йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига
иш йили давомида ҳақиқатда ишланган вақт;
ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин унинг иш жойи (лавозими) сақланган вақт, бундан болани парваришлаш учун қисман ҳақ тўланадиган таътил ва иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган муддати икки ҳафтадан кўп бўлган таътиллар мустасно;
меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилганлиги,ходим кейинчалик аввалги ишига тикланган бўлса ва бунинг натижасида ҳақ тўланадиган мажбурий прогул вақти;
тармоқ келишувлари, жамоа шартномалари ва корхонанинг ўзга локал ҳужжатлари, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа даврлар қуйидагилар киради.
Download 30,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish