Асбоб ва ускуналар. Тадқиқот ишларини олиб борилиши учун қуйидагилар зарур:
- электрон тарози; аналитик тарози.
- 25мл, 50 мл, 100 мл, 200 мл, 250 мл и 500 мл ли ўлчов колбалари;
- пробиркалар, бюкс цилиндрлар, таги ясси колбалар; ўлчов колбалари.
- индикаторлар ва фильтр қоғозлари;
- реактивлар;
- эритувчилар.
№
|
Кўрсаткичлар
|
МҲ талаблари
|
Текшириш натижалари
|
|
Тасвирланиши
|
|
|
|
Кислота ёки ишқорийқорилиги
|
|
|
|
рН
|
|
|
|
Оксидловчи моддалар
|
|
|
|
Миқдорий таҳлил
|
|
|
|
Буғлатилгандан кейинфги қолдиқ
|
|
|
|
Механик аралашмалар
|
|
|
|
Стериллиги
|
|
|
|
Бактериал эндотоксин
|
|
|
Мисол ва масалалар
Хулоса
__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
10-мавзу: Ноорганик тузилишга ега бўлган дори моддалар таҳлили. Натрий гидрокарбонат, магний сулфат, калций хлорид ва калций лактат.
Магний табиатда куп тарқалган булиб, у ишқорий ер металлар уртасида кальцийдан кейин, иккинчи уринни эгаллайди. Магний ер пустлоғининг 2,35 % ташкил қилади. Табиатда магний бирикмалар холида учрайди. Улардан магнезид - МgСОз, доломит - МgСО СаСОз, карналит - MgCI 2 KC1 6Н2 О, каинит - MgS04 KC1Н2О, кизерит - MgS04 Н2О, тальк 3MgO4Si02H20, асбес-СаО3Mg04 - Si02 каби минерал ва силикатлар табиатда кенг тарқалган. Магний тузлари, айниқса магний сульфат, магний хлорид ва магний бромидлар денгиз сувларида купдир. Урал, Қозоғистон, Кавказ, Украина ва бошқа худудларда магний бирикмаларининг катта конлари учрайди. Сув утларининг баъзи бирларида 3 фоизгача магний бўлади. Ўсимликларда магний хлорофилл таркибига кирган холда, уларда руй берадиган фотосинтезда иштирок этади. Хайвон ва одам марказий нерв системаси фаолиятида ва организмда буладиган баъзи бир бошқа биокимёвий реакцияларда магнийнинг ахамияти каттадир. Физиологик таъсири жих,атидан магний ионлари билан кальций ионлари бир-бирига нисбатан қарама-қарши таъсирга эга. Масалан, организмда магний тузлари билан зах,арланганда наркоз ёки фалаж ке.пириб чиқарса, уни кальций тузлари ёрдамида йуқотиш мумкин, аксинча, кальций тузларидан захарланганда магний тузларидан фойдаланилади. Тиббиётда магний бирикмаларидан, магний оксид, магний гидрокси-карбонат (магний карбонат асос тузи) ва магний сульфат ишлатилади. Магний оксидни, магний гидроксикарбонат тузини 250- 300 С хароратда киздириб олинади.
Магний гидроксикарбонат препаратини магний сульфатнинг 70-80 С гача киздирилган эритмасига натрий карбонат эритмаси таъсир эттириб олинади.
4МgSО4+4Nз СО +4Н О -+ 3МgСО • Mg(OH)2' 3Н О) +Nз SО,+СО t
Реакция натижасида х,осил булган чукмани ажратиб олиб, куритилади. Магний сульфат, магнийнинг табиатда энг кенг таркалган тузларидан булиб, у денгиз, кул сувлари таркибида, шунингдек крезит - MgS04· Н2О, карналит - MgS04· 3Н2О, эпсомит - MgS04· 7Н2О, астраханит - MgS04· Na2S04 4Н2 О каби минераллар холида учрайди. Магний сульфатнинг тиббиётда ишлатиладиган препарати табиий магнезит минерал ига иситиш ёрдамида, ортиқча сульфат кислота таъсир эттириб олинади.
Кейинчалик олинган магний сульфат эритмасидан кайта кристаллаш йули билан гептагидрат (MgS04· 7Н2 О) тузига ўтказилади.
МАГНИЙ ОКСИД Magnesii oxydum
MgO М. м. 40,31
Препарат ҳидсиз, мазасиз, оқ майда кукун бўлиб, сув ва спиртда эримайди, суюлтирилган кислоталарда эрийди.
МАГНИЙ ГИДРОКСИКАРБОНАТ. ОҚ МАГНЕЗИЯ Magnesii subcarbonas. Magnesia alba
Препарат ҳидсиз, мазасиз, енгил кукун бўлиб, сув ва спиртда эримайди, суюлтирилган кислоталарда эрийди. Таркибида карбонат ангидриди сақлаган сувда у эрувчан гидрокарбонат тузига ўтади.
МАГНИЙ СУЛЬФАТ. ТАХИР ТУЗ Magnesii sulfas. Magnesium sulfuricum
MgSО4·7Н2О M. м. 246,48
Магний сульфат рангсиз, тиниқ шўртанг-тахир мазали призма шаклидаги кристалл кукун бўлиб, 1 қисм сувда 0,3 қисм қайноқ сувда эрийди, спиртда эса эримайди.
Магний препаратлари чинлигини аниқлашда, улардан сувда эримайдиган магний оксид ва магний гидроксикабонатни, аввал суюлтирилган сульфат кислота ёрдамида эрувчан тузга утказиб, сунгра ундаги магний ионига хос реакция қилинади.
Кейинчалик эритмага аммоний хлорид, натрий фосфат ва аммиак эритмаларини қушиб, магнийни оқ, кристалл чукма холида чуктириб аниқланади.
Магний гидроксикарбонатдаги карбонат кислота қолдиғи, унинг сульфат кислотада эритиш жараёнида пуфакча холида карбонат ангидридини ажратиб чиқиши буйича исботланади. Магний сульфатдаги сульфат ионини аниқлашда унинг эритмасига барий хлорид қушиб, барий сульфат холида чуктириб тасдиқланади.
Магний препаратлари таркибида ёт моддалардан хлорид, темир, оғир металл, кальций ионларини миқдори ДФ эталон эритмалар даражасида булишига рухсат этади. Магний оксид таркибида қўшимча равишда сульфат иони ва турли эрувчан моддаларнинг бор-йуқлиги текшириб кўрилади. ДФ талабига кура, магний препаратларининг миқдори комплексонометрик усул буйича аниқланади. Магний оксид ва магний гидроксикарбонатларни аниқлашда, аввал уларни сульфат ёки хлорид кислоталар ёрдамида эрувчан тузга утказиб титрланади. Комплексонометрик усул буйича аниқлашда, маълум миқдордаги препарат эритмасини аммиакли буфер эритмаси (pH=9-11) ва бир неча томчи махсус кислотали хром-қора индикатори иштирокида трилон Б нинг 0,05 мoль/л эритмаси билан суюқлик кизил-бинафша рангдан кук рангга ўтгунига қадар титрланади. Бунда аввал индикатор магний иони билан қизил бинафша рангли комплекс бирикма хосил қилган холда бўлади.
Тиббиётда магний оксиди меъда ширасида кислотали муҳит ошганда нейтралловчи модда сифатида ичиш учун 0,25—1 г дан тавсия қилинади. Кислоталар билан заҳарланганда ва енгил сурги сифатида 3—5 г дан ичилади.
Магний гидроксидкарбонатнинг қўлланиши ҳам магний оксидникига ўхшаш.
Магний сульфатнинг 25% ли стерилланган эритмаси тинчлантирувчи, спазмалитик ва тутқанокка қарши дори сифатида 5—20 мл дан мушак орасига ёки венага юборилади. Уни 10—30 г дан сурги дори ўрнида ичиш мумкин. Магний препаратлари оғзи маҳкам ёпилган идишларда, ҳаво намлиги ва карбонат ангидриди таъсиридан эхтиётлаб сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |