Иш д а ф т а р и факултет Курс гуруҳ



Download 3,01 Mb.
bet30/58
Sana28.04.2022
Hajmi3,01 Mb.
#587426
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   58
Bog'liq
farmatsevtik kimyo ish daftari (2)

Кўрсаткичлар номланиши

Таҳлил усули

МҲ талабларига мос келиши

1

2

3

Тасвирланиши







“рувчанлиги







Чинлиги





Тиниқлиги/лойқалиги







Рангсизлиги/ранглилиги





Физик константалар





рН







Зичлиги







Қайнаш ҳарорати







Ериш ҳарорати







Ёт моддалар







Миқдорий таҳлил





Бактериал эндотоксинлар





Стериллиги







Оғир металлар





Асосий фармокологик таъсири




Саволлар, масала ва мисоллар



  1. Ноорганик тузилишга эга бўлган дори моддалар таҳлили кандай гурухларга булинган?

  2. Ноорганик тузилишга эга бўлган дори моддалар таркибида энг куп учрайдиган ёт моддаларни айтинг?

  3. Магний сульфатнинг чинлигини аниқлаш усулини айтинг ва рекация тенгламасини ёзиб беринг?

  4. Магний сульфат миқдорини аниқлаш усулини тушунтириб беринг?

  5. Комплексонометрик усулнинг мохияти нимадан иборат.

  6. Магний сульфатнинг рН мухити қандай аниқланади?

  7. Магний сульфат эритмасининг тиниқлиги қандай аниқланади?

  8. Магний сульфат эритмасининг кислоталийлиги ёки ишқорийлигини аниқлаш жараёнида эритма пушти рангга буялди, эритманинг мухити хақида сизнинг хулосангиз?.

  9. Препарат таркибида сульфатлар бор-йўқлигини текширишда қайси эталон эритмадан фойдаланилади?

  10. 0,15 г магний сульфатни титрлаш учун қанча мл 0,05 М Тр Б эритмасидан сарф бўлади? Жавобингизни асосланг

Хулоса
______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________


11-мавзу: Галогенлар, бор, азот, висмут ва алюминий бирикмалари таҳлили. Пероксидлар, натрий тиосулфат
Бу гурух. препаратларга водород пероксиднинг сувдаги эритмаси, гидроперит, магний пероксидлар киради. Давлат фармакопеясига водород пероксиднинг суюлтирилган эритмаси - (Solutio hydrogenii peroxydi diluta) киритилган ва унга махсус мақола бағишланган.
Суюлтирилган водород пероксид хам рангсиз, тиниқ хидсиз ёки бир оз ёқимли озон хидли ва кучсиз кислота хоссага эга суюқлик булиб, унинг таркибида 2,7-3,3 % водород пероксид бўлади. Уни концентрланган препаратдаги водород пероксиднинг микдорини хисобга олган холда, маълум хажм сув билан суюлтириб тайёрланади. Суюлтирилган водород пероксиднинг барқарорлигини сақлаб қолиш учун унинг таркибига ацетанилид, хозирги вақтда эса, асосан 0,05 % микдорида натрий бензоат тузи кўшилади. Водород пероксид беқарор модда булиб, айниқса у ёруғлик, харорат, турли оксидловчи-кайтарувчи моддалар хамда темир, мис, магний каби металлар таъсирида тез парчаланиб, узидан кислород ажратиб чиқаради. Водород пероксиднинг юқори концентрацияли эритмаси ғоят беқарор булиб, у портлаш билан парчаланиши мумкин.
Водород пероксид эритмаларига ацетанилид, барбитур, лимон ва бор кислота, мочевина сингари моддалардан маълум миқдорда қушилиши улар бақарорлигини оширади. Шунинг учун хам суюқлантирилган водород пероксид эритмасини тайёрлашда унга ингибитор (стабилизатор ёки консервант) сифатида 0,05 % микдорда ацетанилид кушилади. Водород пероксид кимёвий жих:атдан оксидловчи ва кайтарувчи хоссаларга эга. У оксидловчи сифатида реакцияга киришганда сув ва кислородга парчаланади.

Водород пероксиднинг чинлигини аниқлашда перхромат кислота хосил қилиш реакцияси қўлланади. Бунинг учун водород пероксидга кетма-кет суюлтирилган сульфат кислота, эфир ва калий дихромат эритмаси қўшиб чақайқатилса, реакция натижасида хосил булган перхромат кислотаси суюқликнинг эфир қатламини кук рангга бўйяди. Перхромат кислота беқарор модда булиб, уни фақат эфир қатламида куриш мумкин. Шунинг учун хам перхромат кислотанинг кимёвий тузилиши ва таркиби маълум бир формулага эга эмас. Водород пероксиднинг эритмадаги концентрациясига қараб, унинг перхромат кислота хосил қилиш реакциясини тахминан қуйидаги тенглама буйича ифодалаш мумкин:



Бунда юқори концентрациядаги водород пероксид эритмаси H2Cr2012 тузилишида перхромат кислота ва СгО5 - хромпероксид хосил қилади, деб фараз қилинади. Реакциялар натижасида хосил булган перхромат кислота таркибий жихатдан бир хил булмаса-да, аммо уларда водород пероксидга хос кислород занжири (-0-0-) мавжуд. Шунинг учун хам перхромат кислоталарининг структура тузилиши қуйидагича ифодаланади:

Водород пероксид таркибига стабилизатор сифатида кушилган ацетанилидни азобуёк хосил килиш реакцияси буйича аникланади. Бунинг учун маълум хажмдаги препарат чинни идишда иситиб буғлантирилади. Сунгра колган колдикка хлорид кислота кушиб кайнатилади. Кейинчалик уни совитиб, натрий нитрит эритмаси ва бетта-нафтолнинг гидоксиддаги эритмасини кушганда тук кизил рангли азобуёк х.осил бўлади.



Водород пер оксид миқдорини МХ курсатмасига биноан, перманганометрик усул буйича аникланади. Бунда маълум хажмда олинган препаратни, сульфат кислота иштирокида суюклик пушти рангга буялгунча, калий перманганатнинг 0,1 моль/ л эритмаси билан титрланади.



Шунингдек, препарат микдорини йодометрик усул буйича хам аниклаш мумкин. Бунда маълум микдорда олинган водород пероксидга калий йодид эритмаси ва суюлтирилган сульфат кислота кушилади ва реакция натижасида ажралиб чиккан эркин йодни натрий тиосульфатнинг 0,1 моль/л эритмаси билан титрланади.





Водород пероксиднинг 3 % ли эритмаси ва гидроперит тиббиётда сиртдан антисептик модда сифатида ишлатилади. йирингли яраларни зарарсизлантиришда, стоматит ва ангина касалликларидэ оғиз ва томоқни чайқашда, шунингдек қулоқ, куз ва баъзи бошқа касалликларда қўлланилади. Бир дона гидроперит таблеткасининг 15 мл сувдаги эритмаси тахминан 3 % ли, бир стакан сувда эритилгани эса 0,25 % водород пер оксид эритмасига тенг. Водород пероксид препаратларининг дезинфекцияловчи хоссаси уларнинг танадаги йиринг, тўқима ва кон таркибидаги турли оксидловчи ва қайтарувчи хоссага эга моддалар таъсирида парчаланиб, атом холида кислород хосил қилишига ва унинг бактериоцид таъсирига асосланган.

Download 3,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish